Huquqiy axborot
368K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Адлия_хабари

📝 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

⚠️ Ушбу талабни бажармаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🔰 Қуйидаги йўл-патруль хизмати стационар постларида автотранспортларнинг “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби жорий этилади:

🔹Андижон вилоятининг 45-ЙПХ стационар постида;
🔹Тошкент шаҳрининг “А.Турбонов”, “Эркин”, “Бектемир”, “Шарқ” ЙПХ стационар постларида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2236 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 419 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Автомототранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди.

Бунда электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Касаначиликни кенгайтириш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори оширилади

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–39-сон, 31.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади.

☑️ 2023 йил 1 февралдан:

🔹 кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

🔹 узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

🔹тадбиркорларнинг маҳаллаларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.

Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

🔹 дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

🔹ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади.

🗓 2023 йил 1 июндан аҳоли ва тадбиркорларга кредит ажратиш жараёнида қарз олувчини ID-картадаги (биометрик паспортдаги) биометрик маълумотлар асосида идентификация қилиш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🗓 1 февралдан нималар ўзгаради?

▫️“Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга банк кафолати берилади БАТАФСИЛ

▫️Педагог кадрлар тайёрлашда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Қиймати 100 миллион сўмгача заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин БАТАФСИЛ

▫️Касаначиликни кенгайтириш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори оширилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

▫️таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
▫️таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

▶️ Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.

📌 Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

🗓 Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.

➡️ Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.

📁 Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

⚠️ Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

‼️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришга шошилинг

➡️ Батафсил: https://youtu.be/hT3gPyiTrMY

🗓 Эслатиб ўтамиз, 2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати31 март!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган.

☑️ Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади:

🔸3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;

🔸5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;

🔸15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

🔰 Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

▫️туҳмат;
▫️ҳақорат қилиш;
▫️фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
▫️фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
▫️шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
▫️енгил тан жароҳати етказиш;
▫️мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
▫️экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
▫️транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
▫️ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
▫️майда безорилик;
▫️ўзбошимчалик.

⚠️ Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

▫️адлия бошқармалари ва бўлимлари;
▫️юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
▫️ФҲДЁ органлари;
▫️давлат хизматлари марказлари;
▫️Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
▫️“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
▫️Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази;
▫️Давлат хизматларини ривожлантириш маркази;
▫️Интеллектуал мулк маркази;
▫️давлат нотариал идоралари ва архивлари;
▫️Юристлар малакасини ошириш маркази;
▫️Тошкент давлат юридик университети;
▫️Юридик техникумлар;
▫️ТДЮУ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) телефон рақамига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндорлари 2023 йилдан қуйидагича тақдирланиши белгиланган:

🔹бош миллий мукофот учун – автомобиль;
🔹1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм) миқдорида;
🔹2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52,5 млн сўм) миқдорида;
🔹3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм) миқдорида;
🔹12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўлайдиган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида етиштирган қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ва сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм субсидия берилади.

Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2 ёшга тўлмаган болали аёлларга болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.

🕑 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болали аёлларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.

❗️Мазкур танаффуслар учун иш ҳақи камайтирилмайди.

➡️ Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қизил китобга киритилган ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш қуйидагича жавогарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади

🔰 Ҳукумат қарори (51-сон, 02.02.2023 й.) билан 2023–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди

Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги экинларининг сифат кўрсаткичлари жаҳон андозалари талабларига мос бўлган, юқори ҳосилдор навларини яратишда хорижий тажрибалар алмашиш ҳамда маҳаллий навлар ва F1 дурагайларини яратиш ҳисобланади.

📁 Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Ўзбекистон – Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий маркази;

🔹Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий маркази.

📃 Хорижий ва маҳаллий генофонддан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ҳамда дурагайларини яратиш тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳага илғор халқаро тажрибани жорий этиш уруғчилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири саналади.

📝 Шунингдек, маҳаллий шароитларга мос, серҳосил писта навларини яратиш, уларнинг коллекциясини ташкил қилиш пистачилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:

🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
🔹 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

➡️ Компенсация тўлови миқдори чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг 40 литри қийматининг 50 фоизидан келиб чиқиб Ҳукумат қарорлари билан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (50-сон, 02.02.2023 й.) билан Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔢 Низомга кўра, қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳамда тоғ-кон ва бошқа саноат корхоналарига ажратилган ерлар – ер деградациясига қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш жараёнларини мониторинг қилиш объекти ҳисобланади.

📝 Ерлар деградацияси ва унга қарши курашиш тадбирларига оид маълумотлар “Ер деградацияси геоахборот тизими”нинг электрон харитасига (қатламлар ва атрибутлар асосида) мунтазам онлайн тарзда киритиб борилади.

🔰 Мониторинг ҳамда тупроқ тадқиқоти натижаларига кўра ер майдонлари деградацияси даражаси қуйидагича баҳоланади:

▫️ернинг тузилиши бузилмаган;
▫️антропоген таъсирда бузилган;
▫️деградацияга учрамаган;
▫️кучсиз деградацияланган;
▫️ўрта деградацияланган;
▫️кучли деградацияланган;
▫️ўта кучли деградацияланган.

🗓 Мониторинг натижаларига кўра ўрганилган ҳудудда деградация ҳолатлари аниқланган тақдирда, 5 иш кунида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма лойиҳаси ишлаб чиқилади.

📁 Мажбурий кўрсатма 3 иш кунида тегишли масъул вазирлик ва идоралар ёки саноат корхоналарига ижро учун юборилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot