Huquqiy axborot
372K subscribers
6.34K photos
442 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 7 бараваригача (900 минг сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда;

🔹Такроран содир этиладиган бўлса:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача), мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Шунингдек, Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш:

БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ҳудудларни тозалаш:

🔹ободонлаштириш объектларида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари;
🔹кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар;
🔹якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар;
🔹автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;
🔹темир йўлларда ажратилган ерда темир йўл ташкилотлари;
🔹бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти;
🔹жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида объект эгалари;
🔹савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Марказий тизимга уларган хонадонларда иссиқ сув 50-75°С бўлиши керак.

🔰Иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқиши:

▫️тунги вақтда (соат 0:00 дан соат 05:00 гача)5°Сдан ортиқ эмас;
▫️кундузги вақтда (соат 05:00 дан соат 00:00 гача) 3°Сдан ортиқ эмас.

➡️ Агар иссиқ сув юқоридаги талабларга жавоб бермаса, у учун тўловлар ичимлик суви тарифида тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси аъзолигига текин қабул қилинади

“Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Савдо-саноат палатасига бир қатор ваколатлар берилди.

☑️ Палата, жумладан, аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериши ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиши мумкин.

🗓 2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.

📝 Палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

📁Қарорга кўра, Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан божхона ишларида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–16-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди

📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.

🏢 Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Кирим кассаси кассири мижоздан нақд пулларни қабул қилиб олаётганида, унинг столи устида қабул қилинаётган пуллардан бошқа нақд пул ва бошқа қимматликлар бўлмаслиги, кассир томонидан аввал қабул қилинган барча пуллар стол тортмаларида, металл шкафларда ёки сейфларда сақланиши керак.

❗️Кирим кассаси кассирининг иш жойи шундай жиҳозланган бўлиши керакки, унда нақд пулларни топшираётган мижозга, унинг пулларини кассир томонидан саралаш, санаш жараёнини бевосита кузатиш имконияти яратилган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ҳокимликлар томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

🔸барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил қилиш;

🔸“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим билан таъминлаш;

🔸олис бориш қийин ҳудудлар ва табиий офатлар оқибатида талафот кўриш эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак.

Бунда харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 июлга қадар:

🔹 ОАВ фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Бундан реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари мустасно.

🔹 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🔰 Қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотганда:

🔸 сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятларини "Ўзмиллийбан" АЖнинг кафолати билан бир қаторда бошқа банкларнинг кафолатлари ҳамда тегишли ташкилотнинг кафиллиги билан ҳам таъминлашга;

🔸 банк кафолатини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга ҳам беришга;

🔸 тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдордаги суммада белгилашга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

▫️ БҲМининг 150 бараваридан 300 бараваригача (45 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
▫️ 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш;
▫️ 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади.

▶️ Уларга қуйидагилар тегишли бўлади:

🔹 бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
🔹 бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
🔹 бошқа бевосита ва билвосита харажатлар;
🔹 ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Марказий аппаратларда коррупцияга қарши курашиш бўйича бўлинма ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади

“Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–14-сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

🔹бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (56 573 нафар);
🔹Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ягона рўйхати (жами 69 та, шундан вазирликлар – 21 та, қўмиталар – 12 та, агентликлар – 25 та, инспекциялар – 11 та).

🚫 Вазирлик ва идоралар тизимида жами 17 447 та штат бирликлари қисқартирилиб, уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув штат бирликларини киритиш қатъиян тақиқланади.

📁 Шунингдек, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар тасдиқланди.

Жумладан, раҳбар ходимлар ва ижрочилар нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда бўлиши лозим.

🏢 Вазирларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил, назорат ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилиниши мумкин.

❗️Марказий аппаратларда қуйидаги таркибий бўлинмалар (лавозимлар) ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади:

▫️стратегик режалаштириш ва методология;
▫️жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари);
▫️инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш;
▫️ахборот таҳлил ва ижро интизоми;
▫️мурожаатлар;
▫️ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
ва рақамлаштириш;
▫️юридик таъминлаш;
▫️коррупцияга қарши курашиш;
▫️молия-иқтисод;
▫️халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар;
▫️биринчи бўлим.

📌Фармонга кўра шунингдек, вазирлик ва идора фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштиришни назарда тутувчи Президент ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 300 млн АҚШ доллари ажратилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун “Агробанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Йўловчи ўзи билан бирга йўловчи ташиш поездида йўл ҳақи тўламасдан 5 ёшгача (жўнаш вақтига ёши тўлгани ҳам) битта болани алоҳида жой берилмасдан олиб юриш ҳуқуқига эга. 5 ёшгача болага чипта расмийлаштириш йўл ҳақи тўламасдан ота-оналар бирининг чиптасига асосан амалга оширилади.

❗️ Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшгача болалар кетаётган бўлса, улардан бири йўл ҳақи тўланмасдан, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.

▶️ 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади.

📌 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар катталар сифатида сотиб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

“Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбобиЗаҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” и Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹 “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилигива маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади;

🔹“Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;

🔹 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган “Йўлбарснинг туғилиши” бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади;

🔹 Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:

▫️ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри;
▫️“Бобур” китоб-альбоми;
▫️Бобур асарлари луғати;
▫️Бобур девонининг мукаммал нашри.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

☑️ 2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Истеъмолчи ўзига сотилган тўпламлар, гарнитурлар, комплектлар ва комплексларнинг мустақил таркибий қисми бўлган ва мустақил нархга эга бўлган буюмларда нуқсонлар борлигини аниқлаган тақдирда, бутун тўплам, гарнитур, комплект ва комплексга нисбатан ҳам, уларнинг нуқсонлари бор мустақил таркибий қисмларига нисбатан ҳам қуйидаги талабларни қўйишга ҳақли:

🔸 товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

🔸 товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

🔸 товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

🔸 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

🔸 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан болалар учун махсус ҳуқуқий портал – bolahuquqlari.uz ишлаб чиқилган.

📝 Мазкур портал болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган.

🔰 Портал болаларнинг бошланғич ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиши учун қуйидаги бўлим ва саҳифалардан иборат:

💬 Ҳуқуқий маслаҳатлар олиш учун болаларга мўлжалланган онлайн маслаҳатчи (иш кунларида 09:00 – 18:00);

🧩 Ҳуқуқий ўйинлар;

👨‍🏫 Ҳуқуқий дарсхона;

👨‍👩‍👦 Ота-оналар учун ҳуқуқий маслаҳатлар;

📗 Конституцияни ўрганиш;

🔠 Юридик луғат;

🎞 Ҳуқуқий мавзулардаги видеороликлар;

🇺🇿 Давлат рамзлари ҳақида бошланғич тушунчалар.

bolahuquqlari.uz билан ҳуқуқни болаликдан ўрганинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot