Huquqiy axborot
372K subscribers
6.34K photos
442 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш ҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

▫️Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

▫️Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

☑️ Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

▫️ Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-, 42-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Адлия вазирлиги барчангизни ушбу кун билан чин дилдан табриклайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди

"Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ–251-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тест_синови

🇺🇿 Байроқ ҳақида 10 савол

✔️ 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун ҳавола: t.iss.one/QuizBot?start=9XyLN9qr

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш объектларини рўйхатга олишдан фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади

“Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–425-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

❗️ Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

🗓 Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

☑️ 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.

📝 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар Дастурлар ва Лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс эттирилади.

📲 Шунингдек, қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

⚖️ Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

📌 Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 43-, 44-, 45-, 46-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

☑️ Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

🔹 қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

🔹 нотурар жойларни;

🔹 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти фаолияти йўлга қўйилади

"Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–427-сон, 18.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси;
🔹 Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти.

☑️ Жамғарма маблағлари ҳисобидан касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм), бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўланади.

🗓 2023 йил 1 январдан:

▫️Маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Жамғармага йўналтирилади;

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ўз ходимларининг фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархининг 50 фоизигача, аммо ҳар бир йўлланма учун БҲМнинг 1 бараваридан (300 минг сўмдан) ошмаган қисми иш берувчилар томонидан компенсация қилиб берилиши мумкин.

📁 Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажариладиган меҳнат функцияси ҳисобга олиниб уларнинг ишчи кабинет майдони 12 метр квадратдан кам бўлмаслиги лозим.

⚠️Бунда 14–16 метр квадрат майдонли ишчи кабинет тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

🔰 Конституцияда фуқароларнинг қуйидаги бурчлари белгиланган:

🔸Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔸Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш;
🔸атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
🔸солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш;
🔸Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47–52-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?

Янги Меҳнат кодексига кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);

🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).

Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;

🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;

қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;

🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституцияга_30_йил

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.

Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

⚠️ Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 53-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Қонунчиликка кўра, ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизигача миқдорда жарима солинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Биласизми

Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи талаб қўйган пайтдан 20 кунда, ишлаб чиқарувчи эса 10 кунда бепул бартараф этиши лозим.

Истеъмолчи товарнинг кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам нуқсонларни бепул бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига талаб қўйишга ҳақли.

➡️ Бундай талаблар товарда ишлаб чиқарувчининг айби билан йўл қўйилган жиддий нуқсонлар аниқланса, хизмат муддати мобайнида, хизмат муддати белгиланмаган бўлса, 10 йил мобайнида қўйилиши мумкин.

☑️ Товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчига 3 кунда бошқа товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан етказиб берилади).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат:

🔹 меҳнат шартларининг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
🔹 иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
🔹 ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
🔹 меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланган ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олувчининг қайси фуқароликка мансублигидан қатъи назар, фарзандликка олиш мумкин эмас, фарзандликка олинган тақдирда эса, у суд тартибида бекор қилиниши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Умуммиллий Конституция имтиҳонида иштирок этинг ва ғолиб бўлиб қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

➡️ Батафсил: https://youtu.be/CnVTfTEHBDE

📌 Шошилинг, рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot