#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (647-сон, 04.11.2022 й.) қабул қилинди
✅ Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқаришни таъминловчи cns.davaktiv.uz портали ишга туширилган.
📝 Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар аасосида танлаб олинади.
📋 Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
☑️ Низом номзодларга қўйилган талаблар, саралаш босқичлари ва тартиби, комиссия вазифалари, баҳолаш тартибини белгилайди.
🗓 2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.
📌 Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
📌 Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда 1 иш куни ичида қайтарилади.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:
❗️Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:
🔹 кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:
▫️ туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️ республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
🔹 ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;
🔹тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

✅ Янги Меҳнат кодексига кўра, 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга йўл қўйилади:
🔹 ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
🔹ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;
🔹ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.
⚠️ Амалдаги тартибга кўра, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно.

Ҳукумат қарори (650–сон, 08.11.2022 й.) билан Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.
☑️ Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
▶️ Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;
▫️ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;
▫️хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
▫️ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;
▫️норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;
▫️одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;
▫️умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;
▫️муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.

❗️МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–415-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади:
🔹 қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
▫️масъулияти чекланган жамиятлар;
▫️активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
🔹 МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔹 МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
🔹 МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
🗓 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
🔰 2023 йил 1 апрелдан:
➖МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
➖юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
📝 2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.

🔰 Автомобиль двигателининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар 2023 йил 1 январдан қарийб икки бараварга пасайтирилади.
❗️ Божлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш даврида ишлаб чиқарилганига фақат 1 йилдан ошмайдиган янги транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

❗️Архитектура-қурилиш соҳасида 2 та университет ташкил этилди
Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–416-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
🔹Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади.
🔹Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.
📝 Университетларда ўқув жараёнлари давлат, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади ва илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширишга йўналтирилган Олий илм-фан мактаби ташкил этилади.
🗓 2023 йил 1 январдан бошлаб Университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
✅ Университетлар тузилмасида Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор лавозими жорий этилади.
▶️ 2023 йил 1 мартга қадар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро таълим ва касб классификаторларига мувофиқ мақбуллаштирилади.
📁 Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузурида Инкубация маркази ташкил этилади.

☑️ Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилишда савдо залида белгиланган тартибда метрология текширувидан ўтказилган, биринчи ёки иккинчи тоифа аниқликдаги (электрон ёки таҳлилий) тарозилар ва тошлар, узук ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.

#Конституцияга_30_йил
✅ Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2-модда

Президент қарори (ПҚ–417-сон, 09.11.2022 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 10 ноябрдан якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.

#Адлия_хабари
❗️Давлат хизматчисининг совға олишини тартибга солиш коррупцион хавфларни бартараф қилади
🔰 Мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати тизимини тартибга солишга қаратилган махсус қонун қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солиш имкони яратилмоқда.
✅ Шунингдек, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида коррупцион хавфни минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқларда, электрон оммавий ахборот воситаларида турли нотўғри талқинлар пайдо бўлмоқда.
Қуйида низомдан кўзланган асосий мақсад ва бу йўналишдаги хориж тажрибасидан айримларига тўхталиб ўтамиз.
🔹Биринчидан, бугунги кунда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда давлат хизматчилари томонидан турли маросимлар, тадбирлар, учрашувлар давомида совғалар бериш ва қабул қилиш анъанаси мавжуд. Бу анъана меҳмондўстлик, иш юритишда ўзаро ҳурмат каби қадриятлар устига қурилган. Низом лойиҳасидан асосий кўзланган мақсад эса давлат фуқаролик хизматчиларининг мана шу қадриятларини ҳуқуқий тартибга солиш, унинг коррупцион хавфга айланмасдан туриб аниқ чегараларини белгилашдан иборат.
Умуман олганда, низом лойиҳаси орқали давлат фуқаролик хизматчиси томонидан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш талаблари ҳамда аниқ мезонлари белгиланади.
🔹 Иккинчидан, низом лойиҳасида совға қабул қилишнинг талаблари, аниқ миқдори белгиланган. Унга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари томонидан совғалар фақат хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин. Умумий қоидага кўра совғанинг қиймати БҲМнинг 5 бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас.
🚫 Ушбу нормалардан англашиладики, давлат фуқаролик хизматчилари фуқаролар ёки бевосита бошқа манфаатдор шахслардан муайян ишни ҳал қилиб бериш ёки келгусидаги манфаатлар учун совға олмайди, бу қонунлар билан тақиқланган.
‼️ Низом лойиҳаси – давлат фуқаролик хизматчиларига фуқаролардан совға олишига рухсат бермайди!
🔹 Учинчидан, давлат фуқаролик хизматчиларининг совға олиш масаласи бир қатор ривожланган давлатлар томонидан ҳуқуқий тартибга солинган, хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси қабул қилиши мумкин бўлган бир марталик совғанинг қиймати АҚШда 20 доллар, йиллик миқдори сенаторлар учун 350, конгрессменлар учун 250 АҚШ долларидан ошмаслиги лозим, Сингапурда 50 сингапур доллари, Буюк Британияда 140 фунт стерлинг (160 АҚШ доллари), Францияда 35 евро (34 АҚШ доллари), Россия Федерациясида 3 минг рубль (49 АҚШ доллари) Грузияда 150 лари (54 АҚШ доллари) этиб белгиланган.
❕Мазкур низом лойиҳаси давлат фуқаролик хизматида коррупциянинг олдини олиш соҳасида ҳуқуқий базани такомиллаштиришга хизмат қилади.
⚠️ ОАВ, журналистлар ва блогерларни қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг лойиҳаларини кенг жамоатчиликка етказишда нотўғри талқинга йўл қўймасликка чақирамиз.

❗️ Янги импорт автомобилларни исталган шахс томонидан сотишга рухсат берилади
"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–244-сон, 09.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Фармон билан давлат томонидан тадбиркорликни тартибга солишнинг чекланган воситалари белгиланди.
📝 Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.
📃 Бундай ҳужжатларда белгиланмаган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
✅ 2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
▫️тадбиркорлар устав фондини камайтиришга оид қарор тўғрисида кредиторларни ёзма хабардор қилиш ва ОАВда эълон бериш;
▫️янги импорт автомобилларини фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлари томонидан сотиш;
▫️электрни шартномадаги ҳажмдан кўп ишлатган юридик шахсларга электр етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
▫️ЯТТ томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали солиқ органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
☑️ 2023 йил 1 мартдан:
▫️солиқ тўловчиларга сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;
▫️барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади;
▫️Ҳукумат қарорлари билан амалга ошириладиган суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;
▫️вазирлик, идора, муассаса ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан кўп товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.

❗️ Айрим тадбиркорларга лицензиясиз шуғулланишга рухсат берилади
🔰 Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан электрон тижорат, транспорт ва логистика, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорларнинг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.
☑️ 2023 йил 1 январдан:
🔹 Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорларга қуйидагиларга рухсат этилади:
▫️янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш фаолиятини чекланган доирада тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатларига амал қилмаслик;
▫️лицензиясиз ва рухсат бериш ҳужжатисиз фаолиятни амалга ошириш;
🔹Махсус ҳуқуқий режим ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади;
🔹Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича ваколатли орган томонидан 1 ойда:
▫️синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади;
▫️маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
🗓 Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 январгача “Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
🏢 Адлия вазирлиги Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори ҳисобланади.
✅ Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:
▫️биринчи босқичда (2023 йил) – қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️иккинчи босқичда (2024–2025 йиллар) – барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;
▫️Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

🚫 Қонунчиликка кўра, дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

❗️Чет давлат фуқароларига ҚҚС қайтарилади
“Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (653-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш “tax free” тизими тажриба тариқасида жорий этилади.
📲 Чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали амалга оширилади.
🔢 Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида 1 миллион сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан 3 ой мобайнида амалга оширилади.
🗓 2022 йил 10 декабрга қадар мобил иловага чет давлат фуқаролари томонидан тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконини берадиган қўшимчалар киритилади.
✅ 2022 йил 15 декабргача чет давлат фуқароларининг мобил иловадан рўйхатдан ўтишларида Ўзбекистонга кириб келганлигини қайд этиш маълумотлари орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.

✅ Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 7–8-моддалар

🔰 Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси давлат фуқаролик хизматида коррупцион хавфни минималлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
📝 Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда давлат хизматчилари томонидан турли маросимлар, тадбирлар, учрашувлар давомида совғалар бериш ва қабул қилиш анъанаси мавжуд. Бу анъана меҳмондўстлик, иш юритишда ўзаро ҳурмат каби қадриятлар устига қурилган. Низом лойиҳасидан асосий кўзланган мақсад эса давлат фуқаролик хизматчиларининг мана шу қадриятларини ҳуқуқий тартибга солиш, унинг коррупцион хавфга айланмасдан туриб аниқ чегараларини белгилашдан иборат.
❗️ Умуман олганда, низом лойиҳаси орқали давлат фуқаролик хизматчиси томонидан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш талаблари ҳамда аниқ мезонлари белгиланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
🌐 Аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилиш, уларга бепул ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан gendermadad.uz ҳуқуқий платформаси ишлаб чиқилган.
➡️ Мазкур платформадан фойдаланиб мурожаатларни йўллаш тартиби билан видеоролик орқали батафсил танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🌐 Аёллар ва эркаклар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилиш, уларга бепул ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан gendermadad.uz ҳуқуқий платформаси ишлаб чиқилган.
➡️ Мазкур платформадан фойдаланиб мурожаатларни йўллаш тартиби билан видеоролик орқали батафсил танишинг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига бериш талаби бекор қилинади
“Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–419-сон, 10.11.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ:
🔹юридик шахслар томонидан 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги архив ҳужжатларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбурияти бекор қилинади;
🔹юридик шахслар 2022 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини сақлаш ҳамда архивларга топшириш мажбуриятидан озод этилади;
🔹 2023 йил 1 январдан бухгалтерия ҳисоби субъектлари молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади;
🔹2023 йилдан айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлар йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
❕ 2023 йил 1 январдан қуйидаги статистик ҳисобот турлари бекор қилинади:
▫️Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот;
▫️Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот;
▫️Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот;
▫️Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот;
▫️Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот;
▫️Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот.
✅ 2023 йил 1 майдан юридик шахсларга электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова сув ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича шартномаларни, уларнинг истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни ва келгуси давр учун шартномавий миқдорлар тўғрисидаги бир марталик ва даврий ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга рухсат этилади.
📝 2024 йил 1 январгача “Архив” ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиб тадбиркорларнинг ҳужжатларини электрон қабул қилиш, сақлаш ҳамда сўровга кўра тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.