Huquqiy axborot
373K subscribers
6.33K photos
433 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Стандартлаштириш тўғрисида янги қонун қабул қилинди

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–800, 03.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

▫️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
▫️Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
▫️давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
▫️стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

☑️ Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

🗓 Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:

▫️қисқа (1 йилгача);
▫️ўрта (1 йилдан 5 йилгача);
▫️узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

🏢 Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

📁 Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 миллий стандартлар;
🔹 халқаро (минтақавий) стандартлар;
🔹 хорижий мамлакатларнинг стандартлари.

⚠️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 12 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича аудио подкаст ўтазилади

🔰 Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

🎙Дастур доирасида “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукнида:

▫️фирибгарлик, унинг янгича турлари;
▫️онлайн фирибгарлик кўпайишига имкон яратаётган омиллар;
▫️фирибгарлар тузоғига тушмаслик чоралари
ҳақида аудио подкаст ташкил этилади.

Суҳбат спикерлари: Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Click компанияси масъул ходимлари.

Овозли чат бугун – 4 ноябрь куни соат 18:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

📥 Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи (6 минг сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори (644-сон, 04.11.2022 й. ) билан Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

☑️ Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.

🏢 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

▫️шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
▫️шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;
▫️шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
▫️нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғулдираши);
▫️саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

📌 Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

📝 Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 гача) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатувида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Тузланган карам, тузланган ва сиркаланган бодринг ва помидорларни сотишда улар ёғоч бочкаларда, бидонларда полда, шиша идишда — сўкчакларда ёки яшикларда, полиэтилен қопчаларда-яшикларда: карам — 0 дан — 2 °C гача, бодринг ва помидор — 1 дан +4 °C гача ҳароратда, совутиладиган хоналар бўлмаган тақдирда омборларда +12 °C дан ошмайдиган ҳароратда тунги вақтда мажбурий шамоллатишни қўллаган ҳолда кўпи билан икки кеча-кундуз сақланади.

📌 Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан юқори бўлмаган қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсад ва вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (645-сон, 04.11.2022 й.) билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

🔹 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
🔹 оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
🔹 меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

☑️ Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йуналишлардан бири ҳисобланади.

⚠️ Маълумот учун: Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланмоқда

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Янги Меҳнат кодексида хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Биласизми

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра:

❗️Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади

“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–414-сон, 03.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

▫️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
▫️Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
▫️Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
▫️Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади.

📃 2023 йил 1 январдан “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Истеъмолчи суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганда унинг вазнини ўлчашни талаб қилишга ҳақли.

📌 Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспортларда назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (647-сон, 04.11.2022 й.) қабул қилинди

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқаришни таъминловчи cns.davaktiv.uz портали ишга туширилган.

📝 Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар аасосида танлаб олинади.

📋 Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низом номзодларга қўйилган талаблар, саралаш босқичлари ва тартиби, комиссия вазифалари, баҳолаш тартибини белгилайди.

🗓 2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

📌 Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot