#Биласизми
✅ Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.
🔰 Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:
🔹давлат органларининг ахборот ресурслари;
🔹давлат органларининг ахборот тизимлари;
🔹муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
🏢 Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўкрак нишонларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (526-сон, 27.09.2022 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” ва “Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
🔰 Кўкрак нишонлари билан қуйидагилар тақдирланади:
▫️ “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони билан – ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳада назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини ошириш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори” кўкрак нишони билан – чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган шахслар.
📝 Номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 июлгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига берилади.
📁 Қўмита раиси томонидан номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишилик комиссиялар тузилади.
☑️ Комиссиялар номзодлар бўйича таклифларни ўрганиб 1 августгача якуний хулосаларни қабул қилади.
📋 Хулосалар асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
🗓 Кўкрак нишонлари ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тантанали топширилади.
💰Кўкрак нишонлари билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалар берилади.

#Совринли_викторина
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
⏳ Викторина 2022 йил 29 сентябрь куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

❗️“Совринли викторина” бошланди

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=7TjvF9Jn
⏳ Викторина 13:00 га қадар давом этади!

❗️Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади
“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.
📝 Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
❕Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
⏳Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.
⏩ Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.
⚠️ Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.

#2022_йил_1_октябрдан
🔰 Давлат харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдо ва тендерларда тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:
🔹 Давлат солиқ қўмитаси солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради;
🔹Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган солиқ тўловчилар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри”га киритилади.

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2310 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 305 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.
⏩ Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.
📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Маҳаллалар ташаббуси билан яшил боғлар ташкил этилиши мумкин
Ҳукумат қарори (529-сон, 27.09.2022 й.) билан “Яшил боғлар” низоми тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, қуйидагилар “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:
▫️давлат органлари ва ташкилотлари;
▫️фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
▫️кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.
📝 “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади.
📁 Маъқулланган таклифлар асосида “Яшил боғлар”ни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади.
➡️ Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар ҳили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.
🗓 Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, “Яшил боғлар”ни барпо этиш учун “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилади.
❕“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.

❗️Крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3388, 28.09.2022 й.)
📝 Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.
🔰Шунга кўра, йиғимлар БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
🔹майнинг фаолияти учун – БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм);
🔹хизматлар провайдерлари бўйича:
▫️крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
▫️майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
▫️крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
▫️крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).
🗓 Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

✅ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Нурли маскан” мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари фаолияти ташкил қилинади.

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–792-сон, 29.09.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
📝 Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.
🔘 Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:
🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни ва хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
🔹Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.
💰Соҳада тўловлар қуйидаги усулларда амалга оширилади:
▫️Нақд пул маблағлари билан – нақд пул маблағлари тўлов воситаси тарзида виртуал терминаллар (E-POS) орқали қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда сотувчи ва сотилган товар тўғрисидаги ахборотни ўзида акс эттирадиган ҳужжатларни харидорга тақдим этиш орқали;
▫️Пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш орқали – пул маблағларини банк ҳисобварағидан ўтказиш воситасида, шу жумладан шахсий кабинет орқали ёки тўлов ташкилотининг тизими орқали ўтказиш;
▫️Электрон пуллардан фойдаланган ҳолда – электрон пуллар тизимида очилган электрон ҳамёндаги пул маблағларини ўтказиш воситасида.
❕Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.
✅ Товарлар учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида “эксроу” хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидор товарлар олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. Агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, “эксроу” хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради ёки, агар товар хоридор томонидан қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади.
🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

❗️Солиқ кодексига мувофиқ, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

🔰 Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома олиш талаб қилинади.
⚠️ Фуқаролар чуқурлиги 25 метргача ер ости сувларига қудуқларни шахсий эҳтиёжлар учун бурғилаганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

🔰Автомобилларни сақлаш жойларига қуйидаги транспортлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг маълумотномасисиз қабул қилинмайди:
🔹ёқилғи ёки мой, суюқ ва суюлтирилган газ сизиб турган;
🔹салони ёки багажнигида тез ёнувчи, портлаш хавфи бўлган, радиоактив ёки заҳарли моддалар бўлган;
🔹йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник жиҳатдан шикастланган.
⚠️ Шунингдек, оғирлиги 3,5 тоннадан кўп ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари, ўтириш жойлари 8 тадан кўп бўлган транспортлар ҳам доимий ва вақтинча сақлаш учун автомобиль тўхташ жойларида сақлашга қабул қилинмайди.

#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификатига эга бўлди
🔹Бундан қандай натижалар кутилмоқда?
🔹Сертификатни қўлга киритиш учун Адлия вазирлиги қандай ишларни амалга оширди?
🔹Бу бизга нима беради?
➡️ Батафсил: https://bit.ly/3fyeAiL

Teletype
Адлия вазирлиги ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификатига эга бўлди
Адлия вазирлиги ўз фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида “SMS SYSTEMS” консалтинг компанияси билан биргаликда ахборот...
#Адлия_табриги
Азиз устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.
Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Азиз устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаймиз.
Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_октябрдан
🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?
▫️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. ➖ БАТАФСИЛ
▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. ➖ БАТАФСИЛ

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
🔸1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
🔸Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.
🔸Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.
🔸Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.
🔸Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.
🔸Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.
🔸Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.
🔸Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.
🔸PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.
🔸Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.
🔸Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.
🔸Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
🔸Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.
🔸Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.
🔸Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
🔸Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
🔸Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.
Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.
• Telegram: @davxizmat
• Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
• Youtube: bit.ly/3sQyv05

❗️“Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатиладиган айрим ёрдам турлари
🔰“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:
🔹моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади;
🔹ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;
🔹тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади;
🔹Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади;
🔹Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

✅ Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.
⏩ Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.