Huquqiy axborot
354K subscribers
6.45K photos
534 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

❗️Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (600 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 29 июль куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=ct12fSFx

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

3 ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқаролар хорижий автотранспорт воситаларини йил мобайнида жами 90 кундан кўп бўлмаган даврга бепул олиб кириши мумкин.

➡️ Мазкур муддатдан кейин ҳар кун учун транспортнинг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 % миқдорида ҳақ ундирилади.

📋 Хорижий автотранспортлар Ўзбекистонга киришида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2617 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 530 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Техникумларда сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (411-сон, 28.07.2022 й.) билан Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

▫️сиртқи ва кечки шаклда – бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;

▫️иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

📋 Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.

➡️ Ўқув семестри якунигача сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.

Кечки таълимда эса ўқиш одатда кундузги сменадан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

🔘 Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди.

Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

⚠️ Мазкур тартиблар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_августдан

🗓 Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилади.

➡️ Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фарзандингизнинг ТДЮУ ёзги мактабида иштирок этиши имкониятини қўлдан бой берманг!

Тошкент давлат юридик университети томонидан “Camp Law" ёзги мактаби лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.

Ушбу лойиҳада мактаб, лицей ва техникумларнинг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

🔢 Ёзги мактаб дастуридан ўзбек ва рус тилларида қизиқарли дарс машғулотлари, Legal English дарслари, давлат ташкилотларига ташрифлар, қизиқарли танловлар ҳамда йирик лойиҳалар ўрин олган.

Дарсларни Япония, АҚШ, Польша каби ривожланган давлатларда таҳсил олган малакали профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

🗓 31 июлга қадар camplaw.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва 2 ҳафта давомида фарзандингизни Тошкент давлат юридик университети талабасидек ҳис қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Лойиҳа давомида иштирокчилар учун тушлик ва кофе-брейклар ҳам ташкил этилади.

➡️ Батафсил маълумотни camplaw.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Лойиҳадан йиғилган маблағлар ТДЮУ талабаларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади.

➡️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас.

⚠️ Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қуйидагиларга аралашиш тақиқланади:

🔸бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;

🔸ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;

🔸буғдойни сотиш жараёнларига, шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашишга.

❗️Ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Адлия_хабари

❗️Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_августдан

▫️Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат my.gov.uz орқали қабул қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Ногиронлиги бўлган ёшларга 15 млн сўмгача миқдорда субсидия ажратиш учун ариза қабул қилиш бошланади. БАТАФСИЛ

▫️Жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️Оилавий шифокор пунктларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Интеллектуал мулк объектларига оид айрим текширувлар "Саноат мулки муҳофазаси портали” орқали амалга оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади. БАТАФСИЛ

▫️Маҳаллий инновацион товарларни сотиш бўйича давлат органлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кураш бўйича ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро мусобақалар ўтказилади

“Спорт курашларининг Олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарор билан 2022-2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):

▫️ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
▫️ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
▫️катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари;
▫️Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Вазир кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида “Раис кубоги”, Миллий гвардия тизимида “Қўмондон кубоги”, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Тошкент шаҳри ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади.

Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақаларининг дастурларига спорт курашлари киритилади.

2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади.

☑️ 2023 йилдан спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этилади.

📝Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчиларнинг натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиши йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Хусусий мактаб ва боғчалар учун 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди

“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–338-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди.

☑️ Концепция доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.

➡️ Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали “Табаррук зиёрат” бренди яратилади.

🔰 2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:

▫️май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
▫️июнь ойининг биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
▫️июль ойида талабалар ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
▫️август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар ва узумчилик учун очиқ танлов асосида 30 йил муддатга ижарага берилади.

➡️ Очиқ танловга ерлар деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун – 0,06 – 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1–30 гектар ўлчамларда чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади.

Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома таълим муассасаси раҳбарига тақдим этилади.

➡️ Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бола парваришлаш таътилининг камида 3 ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади.

2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot