Huquqiy axborot
304K subscribers
6.69K photos
707 videos
22 files
15.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилинади

🔰Қонун билан Солиқ кодексида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:

🔸Чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, кўнгилочар жойларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди;

🔸Тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача майдони 5 минг кв/м дан кўп савдо комплекслари ва меҳмонхоналар, улар эгаллаган ерлар бўйича қуйидагиларга ҳақли:

▫️мол-мулк ва ер солиғи бўйича ставкаларга нисбатан 0,1 коэффициентни қўллашга;
▫️фойда солиғини ҳисоблашда 2 йиллик мазкур биноларнинг қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатларга киритишга.

📝 Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқ мустасно) озод қилинади.

❗️Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Инвестиция шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–332-сон, 25.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, давлат харидига доир тендер харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархининг ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.

☑️ Экспертизалар 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади.

🔰Қарор билан қуйидагиларни тартибга солувчи низомлар тасдиқланди:

🔹инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
🔹давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш;
🔹шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби;
🔹лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асоси ва техник-иқтисодий
ҳисоб-китобини, давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати қийматини аниқлаш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_августдан

💰Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.

📝 Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🗓 Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш тартиби

⚠️ Хизмат: Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

ℹ️ Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлардир.

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилгач, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари)га юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш кунида QR-код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

📝 Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш кунида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади

“Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–178-сон, 27.07.2022 й.) қабул қилинди

🌐 Фармонга кўра, “business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.

📝 Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.

🔰2022 йил 1 августдан:

🔹 порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:

▫️тадбиркорлар;
▫️Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;
▫️Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);
▫️ҳоким ёрдамчилари;

🔹 мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;

🔹ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;

🔹 Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.

🗓 Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.

📁 Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (600 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 29 июль куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=ct12fSFx

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

3 ёшгача бўлган болани ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига (меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан) нафақа берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқаролар хорижий автотранспорт воситаларини йил мобайнида жами 90 кундан кўп бўлмаган даврга бепул олиб кириши мумкин.

➡️ Мазкур муддатдан кейин ҳар кун учун транспортнинг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 % миқдорида ҳақ ундирилади.

📋 Хорижий автотранспортлар Ўзбекистонга киришида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2617 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 530 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Техникумларда сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (411-сон, 28.07.2022 й.) билан Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ҳамда кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, сиртқи ва кечки таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

▫️сиртқи ва кечки шаклда – бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;

▫️иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи ва кечки шаклида – бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.

📋 Ўқувчиларга ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.

➡️ Ўқув семестри якунигача сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.

Кечки таълимда эса ўқиш одатда кундузги сменадан кейинги вақтда аудитория машғулотлари (маъруза, амалий, лаборатория) шаклида ҳамда ўқувчиларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда мустақил, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилади.

🔘 Кечки таълимда ўқиш (кундузги таълимдан фарқли равишда) бир ҳафтада, одатда, 4-5 кун амалга оширилади ва ҳафталик ўқув соати ҳажми 20 соатдан ошмайди.

Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.

⚠️ Мазкур тартиблар Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_августдан

🗓 Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП (my.gov.uz) орқали тақдим этилади.

➡️ Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Фарзандингизнинг ТДЮУ ёзги мактабида иштирок этиши имкониятини қўлдан бой берманг!

Тошкент давлат юридик университети томонидан “Camp Law" ёзги мактаби лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.

Ушбу лойиҳада мактаб, лицей ва техникумларнинг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

🔢 Ёзги мактаб дастуридан ўзбек ва рус тилларида қизиқарли дарс машғулотлари, Legal English дарслари, давлат ташкилотларига ташрифлар, қизиқарли танловлар ҳамда йирик лойиҳалар ўрин олган.

Дарсларни Япония, АҚШ, Польша каби ривожланган давлатларда таҳсил олган малакали профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

🗓 31 июлга қадар camplaw.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва 2 ҳафта давомида фарзандингизни Тошкент давлат юридик университети талабасидек ҳис қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Лойиҳа давомида иштирокчилар учун тушлик ва кофе-брейклар ҳам ташкил этилади.

➡️ Батафсил маълумотни camplaw.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Лойиҳадан йиғилган маблағлар ТДЮУ талабаларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади.

➡️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас.

⚠️ Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қуйидагиларга аралашиш тақиқланади:

🔸бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;

🔸ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;

🔸буғдойни сотиш жараёнларига, шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашишга.

❗️Ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Адлия_хабари

❗️Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot