#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади
“Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330-сон, 23.07.2022 й.) имзоланди
✅ 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида Университет фаолияти трансформация қилинади.
⏩ Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.
🔄 Ҳар йили Университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.
❕2025 йил 1 январгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.
☑️ Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.
🗓 2022/2023 ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан Университет ўртасида талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.
📝 2022/2023 ўқув йилидан Университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.
🔘 Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини давлат пенсиясига бўлган ҳуқуқ (умумий асосда аёллар 55 ёшга, эркаклар 60 ёшга тўлганда) юзага келган тақдирда олишлари мумкин.
⚠️ Фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
📌 Фуқаро Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига доимий яшашга чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
“Camp Law” билан ўзингизни Тошкент давлат юридик университети талабасидек ҳис қилинг!
✅ Тошкент давлат юридик университети томонидан “Camp Law” лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
⏩ Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган янги лойиҳада мактаб, лицей ва техникумларнинг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
🔢 Ўзбек ва рус тилларида ташкил этилаётган лойиҳа дастуридан ҳуқуқий саводхонлик ва Legal English дарслари, давлат ташкилотларига ташрифлар ҳамда йирик лойиҳалар ўрин олган.
🗓 31 июлга қадар camplaw.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва 1 августдан ўзингизни Тошкент давлат юридик университети талабасидек ҳис қилинг!
Лойиҳа давомида иштирокчилар учун тушлик ва кофе-брейклар ҳам ташкил этилади.
➡️ Батафсил маълумотни camplaw.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади
“Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди
✅ Фармон билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
➡️ Унга кўра, ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
🔰 Фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:
▫️Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари;
▫️Мазкур стратегияни 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”.
🏢Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.
🗓 2022 йил 1 сентябрдан Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
⏩ Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.
📁 2023 йил 1 мартгача давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади.
⚠️ 2023 йил 1 июлгача кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартлари тасдиқланади.

🤝 Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини истеъмол мақсадларида шартнома асосида қисқа муддатли (30 кунгача) ижарага олиш мумкин.
🚘 Бундай шартномалар нотариал расмийлаштириш ва Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.

Маҳаллаларда микромарказлар ташкил қилинади
“Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–331-сон, 25.07.2022 й.) қабул қилинди
🏢 Қарор билан жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлар ташкил этилади.
🔰 Микромарказларни ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари ва ер қуйидаги шартлар асосида тадбиркорларга 5 йил муддатга ижарага берилади:
🔹ўз маблағлари ҳисобидан объектни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш;
🔹микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш.
❕Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга ташкил этилган микромарказлар объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

✅ Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.
⏩ Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади.

#2022_йил_1_августдан
✅ Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади.
🔰 Бунда:
🔹ҳудудда ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсаткичлар асосий мезонлар бўлади;
🔹 ҳар 6 ойда ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тиббиёт муассасаси мукофот ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

📲 Давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.
🔹 Мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;
🔹шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкаси камайтирилди
Қонун (ЎРҚ-785-сон, 26.07.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
📝 Унга кўра, мобиль алоқа хизматларига нисбатан солиқ ставкалари 10 фоиз этиб белгиланди (илгари 15 фоиз эди).
☑️ Қонунга кўра, талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларга киритилмайди.
❕Шунингдек, ўқувчилар ва талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағ харажатларига солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди.
🔘 Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.
📊 Шу билан бирга, норезидентлар бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлари (дивидендлар ва фоизлар ҳамда фрахтдан олинган даромадлардан ташқари) учун солиқ ставкалари 12 фоиз этиб белгиланди.
⏩ Қонун билан қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шунингдек уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар эгаллаган ер участкаларига солиқ солинмаслиги белгиланди.
🗓 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача республика резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
⚠️ Шунингдек, Президентнинг ва Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июлгача қабул қилинган ҳужжатларида назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.

Балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилинади
🔰Қонун билан Солиқ кодексида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:
🔸Чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, кўнгилочар жойларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди;
🔸Тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача майдони 5 минг кв/м дан кўп савдо комплекслари ва меҳмонхоналар, улар эгаллаган ерлар бўйича қуйидагиларга ҳақли:
▫️мол-мулк ва ер солиғи бўйича ставкаларга нисбатан 0,1 коэффициентни қўллашга;
▫️фойда солиғини ҳисоблашда 2 йиллик мазкур биноларнинг қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатларга киритишга.
📝 Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқ мустасно) озод қилинади.
❗️Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Инвестиция шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби тасдиқланди
“Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–332-сон, 25.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, давлат харидига доир тендер харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархининг ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
⏩ Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
❕Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
☑️ Экспертизалар 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади.
🔰Қарор билан қуйидагиларни тартибга солувчи низомлар тасдиқланди:
🔹инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
🔹давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш;
🔹шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби;
🔹лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асоси ва техник-иқтисодий
ҳисоб-китобини, давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати қийматини аниқлаш тартиби.

💰Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.
📝 Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.
🗓 Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади.

#Давлат_хизматлари_регламент
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш тартиби
⚠️ Хизмат: Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.
🙎♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар
ℹ️ Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлардир.
🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:
1. Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
2. Сўровнома тўлдирилгач, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари)га юборилади.
3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш кунида QR-код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
📝 Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.
🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш кунида
🔰 Хизмат нархи:
➖ БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
➖ Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.
📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

Умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талаблар соддалаштирилади
“Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–178-сон, 27.07.2022 й.) қабул қилинди
🌐 Фармонга кўра, “business.gov.uz” портали “Тадбиркор виртуал офиси” порталига айлантирилди.
📝 Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.
🔰2022 йил 1 августдан:
🔹 порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:
▫️тадбиркорлар;
▫️Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Саll-марказ” хизмати;
▫️Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);
▫️ҳоким ёрдамчилари;
🔹 мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
🔹ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
🔹 Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.
🗓 Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.
📁 Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади.

🔰 Қонунчиликка кўра:
🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;
🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;
🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда сув транспортда етказиб берилади
Батафсил инфографикада👆

☑️ Бино ва иншоотларнинг ташқи ёнғин нарвонлари ва том устидаги тўсиқлар доимо соз ҳолда бўлиши ва йилига камида 2 маротаба чидамлилиги бўйича синовдан ўтказилиши керак. Текшириш натижалари тегишли ҳужжатларда (далолатнома, журналда) қайд этилади.

❗️Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (600 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

#Совринли_викторина
🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.
⏳ Викторина 2022 йил 29 июль куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!
🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.
✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.
🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.
Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

❗️“Совринли викторина” бошланди

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=ct12fSFx
⏳ Викторина 13:00 га қадар давом этади!