Huquqiy axborot
360K subscribers
6.36K photos
465 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогика йўналишида 10 та ОТМ ташкил этилади

“Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–289-сон, 21.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан тегишли ОТМ ҳамда уларнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Урганч давлат педагогика институти;
🔹Наманган давлат педагогика институти;
🔹Гулистон давлат педагогика институти;
🔹Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
🔹Андижон давлат педагогика институти;
🔹Бухоро давлат педагогика институти;
🔹Термиз давлат педагогика институти;
🔹Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
🔹Чирчиқ давлат педагогика университети;
🔹Жиззах давлат педагогика университети.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагог кадрлар тайёрловчи ОТМга уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосда тақдим этиш тартиби жорий қилинади;

▫️педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида ўқиётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида (дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида) олиб борилади.

❗️Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини хорижга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

❗️Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди (жадвалда келтирилган).

➡️ Юқоридаги жадвалда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эгалар қабул қилинади.

Бунда уларнинг педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогларнинг хорижда ўқиши учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январгача педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ бакалавриатида ўқиётган талабалар учун уларнинг таълим йўналишларига турдош бўлган мутахассисликлар бўйича қўшимча педагогик тайёрлов дастурлари ишлаб чиқилади.

➡️ Дастурлар бўйича ўқишга ОТМ бакалавриатининг сўнгги икки босқичда ўқиётган талабалар қабул қилинади.

❗️Дастурларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан сертификатда кўрсатилган мутахассислик бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

☑️ 2023/2024 ўқув йилидан
педагог кадрлар тайёрловчи ОТМнинг қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий ОТМда ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

📌 2023 йилдан педагогика соҳаси бўйича нуфузли хорижий ОТМда бакалавриат, магистратура, докторантура дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари ҳисобидан ҳар йили тасдиқланган умумий қабул квоталари доирасида педагог кадрлар учун камида 35 та алоҳида квота ажратилади.

📁 Қарор билан педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ҳузурида ташкил этиладиган академик лицейлар (8 та) рўйхати тасдиқланди.

🔘 2023/2024 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ҳузуридаги академик лицейларга қабул икки босқичли саралаб олиш тизими – дастлабки ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари асосида ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог касбига лаёқатли 10–11-синф ўқувчиларини махсус ишлаб чиқилган вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади

“Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290, 21.06.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

❗️2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда – дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.

🔰Бунда:

▫️дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
▫️дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
▫️кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

🔘 2024 йил 1 январга қадар:

▫️Университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади;
▫️Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.

🗓 2023 йил 1 мартгача умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиётини жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

🚫 Давлат корхоналарига рақобатни чекловчи тўғридан-тўғри солиқ, божхона ва бошқа турдаги имтиёз ва преференциялар бериш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо паррандачилик хўжаликларига 2024 йил 1 январгача даврда паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2023 йил 1 январгача иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

🗓 Иш берувчи томонидан ариза солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

➡️ Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жисмоний шахслар Ўзбекистондан эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан кўп бўлмаган нақд валютани олиб чиқиши мумкин.

➡️ Бунда 70 млн сўм эквивалентгача бўлган маблағлар декларациясиз, ундан ортиқ маблағлар декларация асосида олиб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

👨‍👩‍👦‍👦 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.

📌 Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

❗️Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:

🔹 республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм;

🔹 хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Мажбурлаб тузилган никоҳ жабрланувчи (унинг қонуний вакиллари) ёки прокурорнинг аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун Оила кодексида белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.

☑️ Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин 300 кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июлдан

🔘 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тадбиркорлик_рейтинги

2021 йилга келиб тадбиркорларни
текширишлар салмоғи 34%га ошган

Батафсил ҳаволада: https://b-indicator.uz/rating

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тадбиркорлик_рейтинги

Тадбиркорлар сони ортмоқда

Батафсил ҳаволада: https://b-indicator.uz/rating

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тадбиркорлик_рейтинги

Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш камайди

Батафсил ҳаволада: https://b-indicator.uz/rating

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тадбиркорлик_рейтинги

Тадбиркорлар иштирокидаги низолар 2 баравар ортган

Батафсил ҳаволада: https://b-indicator.uz/rating

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизмати:
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Давлат хизматлари Адлия вазирлиги томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

💰Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 4 баравари (1 млн 200 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🗓 Ариза қабул қилингандан сўнг, 5 иш кунида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилганлиги ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.

Малака имтиҳони икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

🔰Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

▫️интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
▫️саноат мулкига оид қонунчилик;
▫️саноат мулки соҳасидаги халқаро шартномалар.

📋 Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

⚠️ Маълумот учун: патент вакили – бошқа шахслар номидан Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли журналистлар!

Сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Эътироф этиш жоиз, Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, ҳақиқатни сўзлашдаги жасоратингиз мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Сиз ўз қаламингиз билан юртимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

Бундан кейинги фаолиятингиз ҳам улкан муваффақиятларга бой бўлишига тилакдошмиз. Сизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файз-у барака тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (346-сон, 24.06.2022 й.) Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

➡️ Регламентга кўра, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

☑️ Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:

👉 суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
👉 рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.

⚠️ Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мевалар билан савдо қилишда уларнинг бузилишини олдини олиш учун фумигация қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.

➡️ Янги резавор мевалар солинган очиқ саватлар ва ғалвирлар усти енгил газлама (масалан, дока ва ҳоказолар) билан ёпилади.

☑️ Резавор мевалар, гилос, олча ва узум дастлабки қайта ишловларсиз савдога қўйилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot