#Қонунчиликдаги_янгиликлар
MOBIUZ, “Tashkent City” боғи сотилади
“Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–168-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:
▫️2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
▫️қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади;
✅ Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.
➡️ 2023 йил 1 апрелгага “Universal Mobile Systems” МЧЖни хусусийлаштириш чоралари кўрилади.
☑️ “Ўздонмаҳсулот” АКнинг 25 та дон корхонаси 2022 йил 1 июлгача, қолганлари эса жорий йил якунигача босқичма-босқич савдога чиқарилади.
🔘 2022 йил якунигача “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади.
🏦 2023 йил 1 июлгача АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилади.
👉 Хусусийлаштиришда бошланғич нархни эълон қилмасдан талабгорларни музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотиш услуби жорий этилади.
📋Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди.
📌 Рўйхатга “Tashkent City” боғи ҳам киритилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-91-сон, 24.03.2022 й.) қабул қилинди
✅ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.
Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.
➡️ Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–177-сон, 24.03.2022 й.) қабул қилинди
➡️ Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилди.
Ушбу Битим 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
🏢 Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

#2022_йил_1_апрелдан
✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.
➡️ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.

#Биласизми
☑️ Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (270 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (13 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.

❗️Ички ишлар ходими қандай ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга?
☑️ “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:
👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
👉 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда.
❌ Кимларга нисбатан электрошок қурилмаларини қўллаб бўлмайди?
➡️ Электрошок қурилмаларини:
▫️ ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга;
▫️ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга;
▫️ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан қўллаш тақиқланади.
Бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
🔰 Электрошок қурилмаларини қўллаш шартлари
1️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак.
Фақатгина, ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
2️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда ички ишлар органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.
3️⃣ Электрошок қурилмаларини қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса 24 соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.
4️⃣ Мазкур воситанинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.

2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади
Батафсил инфографикада👆

❗️Айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот пули берилади
✅ Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда ундирилган жаримадан мукофот пули бериш белгиланган.
🔰 Хусусан:
🔹 йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ejarima портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи (13 минг 500 сўм) миқдорида;
🔹 дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача (270 минг сўмгача) миқдорида;
🔹 лицензиясиз ёки рухсатномасиз, хабарнома юбормасдан шундай ҳужжатлар талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланганлик тўғрисида лицензия, рухсатнома бериш ваколатига эга органларга (масалан, хусусий нотариуслар бўйича Адлия вазирлигига) хабар берилади ва ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида;
🔹 коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда;
🔹харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида;
🔹давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади.

✅ Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади
https://bit.ly/3uskcPn

Teletype

“Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қимматбаҳо металларни тадбиркорлар томонидан қазиб олиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (133-сон, 25.03.2022 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
📋Низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.
➡️ Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.
❗️Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.
⏳Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.
📌 Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.
☑️ Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.

📚 Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

🔰Қонунчиликка кўра, 2024 йил 31 декабргача:
👉 Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
👉 норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
👉 резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

🔰Қонунчиликка кўра:
➖ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;
➖ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

☑️ Шахсни оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
❗️Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 135 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

✅ Истеъмолчи кўчмас мулкни олгандан эътиборан 2 йил мобайнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли.

#Биласизми I #Ижтимоий_акция
🎖“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

🔰Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Давлат молиявий назорати инспекциясига “Давлат аудити” дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.

“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди
“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–180-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази – “Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.
🔰Шунингдек, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
➖инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
➖инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

🔰 Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:
➖ номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;
➖ докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

❗️Алимент тўловчи шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчи билан келишув тузиши шарт.
➡️ Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.