Huquqiy axborot
368K subscribers
6.34K photos
440 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорларнинг пулларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериши ва назорат қилишга ҳамда пулларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига чекловлар белгилашга ҳақли эмас.

☑️ Тадбиркорларнинг фаолиятини ва уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф тўхтатиб туриш мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача (10 млн 800 минг сўмдан 21 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

➡️ Малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан кўп йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарига қуйидаги миқдордаги чегирмалар берилади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Cавдо расталари ва бозорларда тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.

Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

➡️ Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2022/2023 ўқув йилидан магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️ ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;

▫️ давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;

▫️ хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;

▫️ ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

▫️ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

▫️давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.

➡️ Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.

📌 Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

💰Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.

✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.

2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди

Фармонга кўра, алимент тўловчининг бошқа қарздорлиги бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа қарзларига ўтказилади.

📌 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар МИБнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ва давлат ОАВларида тарқатилади.

🔰 Қуйидагиларни белгиловчи қонун ишлаб чиқилади:

➡️ алимент бўйича қарздорлик бартараф этилгунигача:
қарздорнинг транспортини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;
алимент бўйича қарздорлик мавжудлиги никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланади.

МИБ ҳузурида “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади ва унга 50 миллиард сўм ажратилади.

☑️ Алимент тўловчидан 3 ойда алимент ундириш имкони бўлмаганда жамғармадан алимент тўловлари тўлаб берилади ҳамда кейинчалик қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.

🎖Фармонга кўра, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда у 15 май – Халқаро оилалар кунида топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида “Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови ўтказилиши эълон қилинган.

🔰 Танлов номинациялари:

👉 “Энг яхши журналистик материал учун”;
👉 “Энг яхши блогпост учун”;
👉 “Адлия эътирофи”.

➡️ Танловда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари, хусусан, журналист ва блогерлар иштирок этиши мумкин.

🎁 Ғолиблар вазирлик томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📌 Танлов шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Хусусий тиббиёт муассасалари туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.

➡️ Бунда, мазкур тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган муассасаларга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади

“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (101-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йил июндан хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

☑️ 2022 йил 1 июнгача “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

➡️ Ҳар йили 1 мартгача давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига беради.

🗓 Агентлик 1 апрелгача таклифларни ўрганиб Президент Администрациясига тавсия киритади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун товар белгиларини 2022 йилда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил 30 апрелгача гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

➡️ Республика туманларидаги (Тошкент шаҳри мустасно) якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2023 йил 1 январгача БҲМнинг 50 фоизи (135 минг сўм) миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади

“Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–758, 11.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳамда солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳолда юридик шахснинг раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

📌 Шунингдек, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш БҲМнинг 30 баравари (8 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун билан Солиқ кодексига солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

➡️ Унга кўра, Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса холислар иштирокида амалга оширилади.

❗️ Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.

✍️ Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️2022/2023 ўқув йилидан магистратурага ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига кириш учун хорижий тилларни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаб қилинади.

🧾 Филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги сертификат, нофилологик йўналишлар бўйича эса В2 даражадаги сертификат талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔄 Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаганда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходим розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолинади:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун;
ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;
иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.

❗️Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходим иш ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

➡️ Алимент бўйича қарздорлик бўлганда 70 фоиздан ошиб кетмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 2023 йил 31 декабргача чекка қишлоқ ва тоғли жойларда оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатларининг 30% гача, лекин 10 миллион сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

➡️ Компенсация Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама бериш тартиби жорий этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

🔹Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил 1 июнгача Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисми қайтарилади:

авиаташувчиларга
– ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25 фоизи;

туроператор ва турагентларга
– авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot