Huquqiy axborot
339K subscribers
6.45K photos
538 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшган юрист аёллар

Батафсил видеолавҳада 👉 https://youtu.be/FfkWcLs9zIE

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда:

оилавий тадбиркорлик, даромад топиш билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

➡️ Кредитлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронларни ишга қабул қилганларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.

➡️ 2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга нисбатан даъво муддати қўлланилмайди.

➡️ Фуқаролар ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш учун исталган вақтда даъво қўзғатиши мумкин.
Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан 3 йил бўйича қондирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз аёллар!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда азиз ва мукаррам бўлиб юринг! Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан
Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

▫️ Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади Батафсил

▫️ Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади Батафсил

▫️Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади Батафсил

▫️"Аёллар дафтари"га киритилганларга 40 млн 500 минг сўмгача кредит берилиши мумкин Батафсил

▫️ Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади Батафсил

▫️ Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради Батафсил

▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади Батафсил

▫️ Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади Батафсил

▫️ Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади Батафсил

▫️12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади Батафсил

▫️ Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади Батафсил

▫️ 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади Батафсил

▫️ Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди Батафсил

▫️ Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади Батафсил

▫️ Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2026 йил 1 январгача томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

👮Йўл-патруль хизмати ходимларининг ишоралари (тўхтатиш, тартибга солиш ва бошқа) йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.

🧾ЙПХ ходими томонидан транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.

❗️Транспорт тўхтатилганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Cувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга субсидиялар берилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (97-сон, 07.03.2022 й.) билан Авазжон Қудратиллаевич Каримов Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларига пахта хом ашёси етиштириш учун олдиндан тўлов пул шаклида амалга оширилади. Бунда, олдиндан тўловни натура шаклида амалга оширишга йўл қўйилмайди.

❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш, техникага оид масалалар, уларни импорт қилишни мустақил ҳал қилади, бунга ҳар қандай тарзда аралашиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга ҳақли.

❗️Бола ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин

Ҳукумат қарори (106-сон, 09.03.2022 й.) билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан:

“Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

“Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▫️автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
▫️босиб ўтган масофаси;
▫️шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
▫️қоидабузарликлар ҳолати;
▫️гаровга қўйилганлик ҳолати;
▫️тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
▫️божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
▫️лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

☑️ Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали).

➡️ Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🧾Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади.

📋 Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).

📌 Маълумотнома ахборот хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади.

❗️Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорларнинг пулларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериши ва назорат қилишга ҳамда пулларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига чекловлар белгилашга ҳақли эмас.

☑️ Тадбиркорларнинг фаолиятини ва уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф тўхтатиб туриш мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача (10 млн 800 минг сўмдан 21 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.

➡️ Малака ошириш курсига бошқа шаҳарга юборилган тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан кўп йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарига қуйидаги миқдордаги чегирмалар берилади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Cавдо расталари ва бозорларда тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.

Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

➡️ Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2022/2023 ўқув йилидан магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️ ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;

▫️ давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;

▫️ хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;

▫️ ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

▫️ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

▫️давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.

➡️ Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.

📌 Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

💰Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.

✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.

2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди

Фармонга кўра, алимент тўловчининг бошқа қарздорлиги бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа қарзларига ўтказилади.

📌 Алимент тўлашдан бўйин товлаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар МИБнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ва давлат ОАВларида тарқатилади.

🔰 Қуйидагиларни белгиловчи қонун ишлаб чиқилади:

➡️ алимент бўйича қарздорлик бартараф этилгунигача:
қарздорнинг транспортини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;
алимент бўйича қарздорлик мавжудлиги никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланади.

МИБ ҳузурида “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади ва унга 50 миллиард сўм ажратилади.

☑️ Алимент тўловчидан 3 ойда алимент ундириш имкони бўлмаганда жамғармадан алимент тўловлари тўлаб берилади ҳамда кейинчалик қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.

🎖Фармонга кўра, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун “Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда у 15 май – Халқаро оилалар кунида топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot