Huquqiy axborot
339K subscribers
6.45K photos
539 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🚰 Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

☑️ Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

🔢 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан кўп йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарига қуйидаги миқдордаги чегирмалар берилади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 350 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_январдан

Қонунчиликка кўра:

● чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобиль иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

Бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно;

● сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик, қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_январдан

Автомототранспортларни “E-auksion”даги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага беришда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.

Бунда, электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон ҳудудида нечта фуқаролик ўрнатилган?
Anonymous Quiz
22%
иккита
5%
учта
67%
битта
6%
тўртта
#2022_йил_1_январдан

Кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Мухаммадиев Актам Зайниддинович адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

А. Мухаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А. Мухаммадиев ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси Мухаммадиев Актам Зайниддиновични ушбу тайинлов билан табриклайди ва уларнинг келгуси ишларида, масъулиятли лавозимларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_январдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади;

божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;

🔬 Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Истеъмолчиларга нуқсонли товар сотилганда улар ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирини талаб қилиши мумкин:

👉 товарни айни шундай маркали товарга алмаштириб бериш;
👉 товарни бошқа маркали шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;
👉 харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни кириб келаётган Янги йил — 2022 йил билан қутлайди!

Шу билан бирга байрамни кўнгилдагидек ўтказишда айрим эслатмаларга эътиборингизни қаратади.​

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Пенсияларни тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар (иш ҳақи ва меҳнат стажи электрон базаси юритилмаган давр) учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида бошқа ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳисобланади.

3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш мумкин эмас.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Йил давомида қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари билан YouTube да танишинг

👉 https://youtu.be/VUyuS0CP_sk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан 15 кунда жариманинг 70 фоизини ихтиёрий тўлаганда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

☑️ Ушбу қоида қуйидагиларда қўлланилмайди:

👉 жарима суд томонидан белгиланганда;
👉 қарор устидан судга шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин 1 йилда такрор содир этилганда.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot