#Сайлов_2021
✅ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
⏳ Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугалланади.
📌 Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ сайлов комиссиялари томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига ОАВ орқали етказилади.
➡️ Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
🔘 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради.

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
🔰 Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:
🔹 жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
🔹 иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
🔹 ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
🔹 ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
🔹 иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
🔹 ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
🔹 ҳайдовчилар маст бўлмаса;
🔹 транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
📋 Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
☑️ Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади:
👉 ҳодисаси жойининг, транспортларнинг фотосурати;
👉 ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
👉 ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
👉 ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
🗓 Мазкур тартиб 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.

🔰 Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин.
➡️ Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир.
❌ Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (643-сон, 13.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази 2022 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади.
☑️ Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
📋 Қарор билан Марказни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга оид концепция тасдиқланди.
➡️ Онкологик ва гематологик беморларга республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–722-cон, 14.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰 Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
☑️ Хусусан, Кодекснинг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланди (бундан даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи мустасно).
➡️ Шунингдек, 100-моддага киритилган қўшимчага кўра, фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, аммо молиявий аҳволи солиқ қарзини муддатида тўлаш имкониятига эга бўлмаган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
✅ Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди (илгари ушбу имтиёз фақат олий таълим бўйича татбиқ этилган).

Адлия хайрия ҳуқуқий сайили ўтказилади!
"Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан 2021 йил 16 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида хайрия ҳуқуқий сайили ташкил этилади.
Ҳуқуқий сайил доирасида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.
Барчани хайрия ҳуқуқий сайилида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Хайрия маблағларини "Ezgu amal" жамғармасининг:
👉 ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
👉 Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;
👉 ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

📝 Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда тегишли тўловлар тўланмайди.

#Адлия_хабари
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади
📊 Жорий йил 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.
📈 Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.
📋 Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган (мамлакатлар сони ўтган йилга қараганда 11 тага ортган).
📌 Шунга кўра, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.
❗️Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олди.
✍️ Маълумот ўрнида: ушбу Индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Transparency International ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

⚡ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди
“Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (645-сон, 15.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан:
🔘 Қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:
➖ Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
➖ чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
➖ судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
➖ автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
➖ жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
🔘 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.
➡️ Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:
➖ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖ транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
📝 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.
📋 Қарор билан шунингдек, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

🔰 Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.
❗️Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.
✅ Бунда кузатувчилар ва ОАВ вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.

🔘 Ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
➖ патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
➖ аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
➖ саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;
➖ йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
➖ таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.
❌ ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.

Forwarded from Huquqiy Gap
⚡️Лойиҳага старт берилди❗️
✍Дастлабки мавзу “Орган ходимлари билан мулоқотда нималарни билишимиз керак?”
👨💼Меҳмонимиз “Absolve bona fides” адвокатлик фирмаси раҳбари – адвокат, юридик фанлари доктори Баҳодир Ҳамроқулов.
🎤Овозли чат 16 октябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.
📩Иштирокчилар ўз саволларини изоҳларда қолдиришлари мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.
➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
✅ Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:
➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5259-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди
📋 Қарор билан 2021 йил 28 майда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштичокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Ҳамдўстлик иштирокчи-давлатларининг геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасидаги ўзаро муносабатлари тўғрисида 1992 йил 9 октябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
🏢 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

#Эслатма
📌 2021 йил 9-15 октябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари
Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=s1qayF3SQAU&t=135s

YouTube
2021 yil 9 oktabr 15 oktabr kunlari qabul qilingan muhim qonunchilik hujjatlari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади
“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилиб, “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.
📝 “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади.
🔘 “Тошкент метрополитени” ДУК 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.
➡️ 2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;
➡️ 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.
📲 2022 йил 1 январдан қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади:
➖ метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар);
➖ бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);
➖ поездлар ҳаракати жадвали;
➖ электрон тўлов.
🌐 2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.
📋 Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–5261-сон, 16.10.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди.
🔰 Мазкур Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида фаолият юритади.
✅ Институт миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди.
📌 Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
☑️ 2022/2023 ўқув йилидан Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
➡️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар Консерваториядан Институтга ўтказилади:
🔘 Бакалавриат таълим йўналишлари:
🔹Профессионал таълим: вокал санъати (эстрада хонандалиги);
🔹Профессионал таълим: чолғу ижрочилиги (эстрада чолғулари);
🔹Дирижёрлик: эстрада оркестри дирижёрлиги;
🔹Вокал санъати: эстрада хонандалиги;
🔹Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари;
🔹Техноген санъат: мусиқий овоз режиссёрлиги.
🔘 Магистратура мутахассисликлари:
🔹Вокал санъати: эстрада хонандалиги;
🔹Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари.
➡️ Шунингдек, Институтда 2022/2023 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар янги очилади:
🔘 Бакалавриат таълим йўналишлари:
🔹Бастакорлик санъати;
🔹Санъатшунослик: мусиқашунослик.
🔘 Магистратура мутахассисликлари:
🔹Овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги;
🔹Мусиқа санъати.
📃Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2021 й.) билан Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, ертўладан фойдаланиш кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг розилигига асосан амалга оширилади.
📌 Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
● озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
● маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
● умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
● банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
● алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
● газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
● бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
● гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
● рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
● хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
● видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
● таржима ва таҳрир хизматлари;
● дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
● кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
● риэлторлик фаолияти;
● газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
● жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
● давлат ташкилотларини жойлаштириш;
● суғурта ташкилотларини жойлаштириш.
☑️ Мазкур фаолият турларини ёнғинга қарши ва техник шартларнинг минимал талаблари асосида ташкил этишга рухсат берилади.
❗️Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
➡️ Ижара тўловлари ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш харажатларига йўналтирилади.
❌ Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.

📌 Штандарт – махсус турдаги байроқ.
‼️Хорижий давлатларда штандарт (байроқ) президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади.
Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
✅ Президент штандартининг (байроғининг) давлат байроғидан фарқли жиҳати шундаки, давлат байроғи барча давлат органлари, ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари биноларида ҳамда бошқа жой ва ҳолатларда кўтарилса, Президент штандарти (байроғи) шахсан Президентга бириктирилади ва фақат у томонидан фойдаланилади.