Huquqiy axborot
291K subscribers
6.75K photos
724 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон мустақилликка эришди

Батафсил инфографикада ☝️

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини тилаб қоламиз. Юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_сентябрдан

1 сентябрдан нималар ўзгарди?

🔸 Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади – БАТАФСИЛ

🔸 Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади – БАТАФСИЛ

🔸 Айрим спортчи-тренерларга 2 млн 450 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Педагог кадрлар малака тоифасини бериш бўйича аттестация йил давомида ўтказиладиБАТАФСИЛ

🔸 Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактаблар 500 млн сўмгача рағбанлантирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Гул кўчатлари импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади – БАТАФСИЛ

🔸 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълимда қўшимча имтиёз ва ёрдамлар берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат ташкилотларида очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби жорий қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМлар ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;

турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;

Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТАТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;

техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;

ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.

☑️ Шунингдек, қарорга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

🔸 техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтириш;

🔸 ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қуйидаги халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланган:

Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (IMO);
Халқаро физика олимпиадаси – International Physics Olympiad (IPhO);
Халқаро кимё олимпиадаси – International Chemistry Olympiad (IChO);
Халқаро биология олимпиадаси – International Biology Olympiad (IBO);
Халқаро информатика олимпиадаси – International Olympiad in Informatics (IOI).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади

Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.

🗓 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади.

➡️ Амалиёт 2 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан:

👉 CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
👉 умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

❗️Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔘 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари
деганда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;

🔘 Халқаро муносабатлар деганда – “Сиёсатшунослик”, “Халқаро муносабатлар”, “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)”, “Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

⚡️Тест синовлари натижалари эълон қилинди


2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинади.

☑️ Натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:

➡️ 15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;

➡️ 16:00 дан – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;

➡️ 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул_2021

❗️ Тест натижаларини қуйидаги усулларда билиш мумкин:

1️⃣ my.dtm.uz сайти орқали: сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

2️⃣ mandat.dtm.uz сайти орқали: сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ СМС-хабарнома хизмати орқали. Бунда 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилади ҳамда мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома келади (хизмат ҳақи мавжуд).

5️⃣ QR-код орқали: абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси ОТМларга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот технологиялари соҳасида 100 минггача ёш мутахассис тайёрланади

“Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (556-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга кўра, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни мақсадли ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизми жорий этилади.

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

● АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида Венчур жамғармаси;

● масъулияти чекланган жамият шаклида “IT-билимларни ривожлантириш маркази”.

📌 Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида кейинги 5 йил ичида 100 минггача ёш мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

💰 Шунга кўра, ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг соҳада мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.

☑️ Вазирлик ва ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.

🙎‍♂️ Таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.

🔘 Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.

➡️ Танлаб олинган номзодлар (стипендиатлар) Марказ билан уларнинг истиқболдаги даромадларини улуш тарзида тақсимлаш тўғрисидаги шартномани (Income Share Agreement) тузади, унга кўра ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида уларнинг ўқишини тўлашга мақсадли қарз тақдим этилади.

❗️Стипендиатлар ўқишни тугатгандан сўнг мақсадли қарз ва ушбу қарз бўйича фоизларни қайтаришга мажбур.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, оператор ва провайдерлар ҳар бир абонентга, шу жумладан, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
🔸 ёнғин хавфсизлиги хизмати;
🔸 ички ишлар органлари;
🔸 тез тиббий ёрдам;
🔸 газ тармоғининг авария хизмати;
🔸 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш учун рухсатномалар бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, Қурилиш вазирлиги (ваколатли орган)га ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалларига юборилади.

3. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиб, объект мақсадли йўналишининг реконструкция билан ва реконструкциясиз ўзгариши, яъни хоналар (бинолар)ни унинг лойиҳа-смета ва кадастр ҳужжатларида назарда тутилмаган фаолият учун мослаштириш бўйича тегишли хулосани тайёрлаган ҳолда, рухсатнома шакллантиради.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

5 иш куни ичида

☑️ Тегишли ҳолларда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди.

🚫 Шунингдек, бир қатор фаолият турлари учун турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш тақиқланади.

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 81 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 72 900 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (370-сон, 18.05.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:

● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.

📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.iss.one/QuizBot?start=m0u9s6uR

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар бу сафар мерос ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot