Huquqiy axborot
364K subscribers
6.4K photos
491 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (507-сон, 09.08.2021 й.) билан “Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низом билан Aziz-ayol.uz” ягона интерактив миллий платформасининг асосий вазифалари белгиланди.

🔰 Миллий платформа орқали, жумладан:

вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилиниши таъминланади;

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам берилади;

хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқлари таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун ягона қулайликлар яратилади.

☑️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Миллий платформанинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

➡️ Давлат органлари ва ташкилотлари Миллий платформага жамланиши лозим бўлган маълумотларни вазирлик сўровига асосан тақдим этади.

❗️Қарорга кўра шунингдек, 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларга 24 соат ичида тезкор муносабат билдириш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Транспорт тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–706-сон, 09.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📌 Қонунга кўра, автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва транспорт инфратузилмаси объектлари Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизимини ташкил этади.

🚫 Давлат органлари ва мансабдор шахслар транспорт ташкилотларининг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳамда улар ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас.

🏢 Транспорт вазирлиги соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📋 Қонунга кўра, транспорт воситалари мувофиқлик ёки транспорт воситаси турини маъқуллаш сертификатига эга бўлиши ва рўйхатдан ўтказилиши керак.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган транспортларни Ўзбекистонга олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.

🔎 Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида юкларни транзит олиб ўтиш чоғида транзит юклар ва ҳужжатлар идентификация қилинади.

🏢 Қонунга кўра, Ўзбекистонда товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан бажариладиган операциялардан келиб чиққан ҳолда халқаро ва ҳудудий транспорт-логистика марказлари ташкил этилиши мумкин.

➡️ Транспорт-логистика марказлари уларга ҳар қандай турдаги транспортда кириб келаётган ҳамда олиб чиқилаётган юкларни омборга жойлаштириш, сақлаш, уларга ишлов бериш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тақсимлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

🔍 Ваколатли органлар вокзалда, аэровокзалда, аэропортда, метрополитенда ва автостанцияга кириш жойида транспорт воситасини, багажни, юк багажини ва юкни, йўловчиларни ва бошқа шахсларни кўздан кечиришдан ўтказиши мумкин.

⚠️ Шунингдек, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда транспорт ташкилотларининг объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, улар жойлашган ерларда ер ости иншоотларини жойлаштириш тақиқланади. Алоҳида ҳолларда, лойиҳалаштириш ва қуришга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси рухсати билан йўл қўйилади.

❗️Транспорт ташкилотлари ва ташувчилар фаолияти транспорт ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир шароитларда банд бўлган ходимларнинг дастлабки ҳамда даврий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилади

⚠️ Танловнинг мақсади мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аҳолининг Ватан туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

📲 Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик)ни жорий йилнинг 12-20 август санасига қадар юбориши мумкин (юбориладиган манзил қўшимча эълон қилинади).

➡️ Танлов шартлари ҳақида батафсил.

🎉 Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

🚫 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2012 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада☝️

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш тартиби

⚠️ Хизмат: Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

ℹ️ Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилгач, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари)га юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш кунида QR-код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

📝 Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 7 350 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 6 615 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби ўрнатилади

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан:

🏠турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;

🏢 квартиралар ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;

📝 кўчмас мулк бирламчи бозорида мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан харид қилинади;

🖥 уй-жойлар билан таъминлаш “онлайн-навбат” тизими асосида амалга оширилади, бунда навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунча уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.

☑️ Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва тегишли талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2 млн 450 минг сўмгача етказилади

🏠 Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабргача уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланади.

🗓 2022 йил 1 сентябрдан
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан:

👉 етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;

👉 техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади;

👉 ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг тегишли йўналишлар бўйича курсларда ўқиш харажатлари бир йилда БҲМнинг 20 бараваригача (4 млн 900 минг сўмгача) миқдорда компенсация қилинади;

👉 ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан ОТМга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

🏦 2021 йил 1 сентябрдан ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар навбатсиз берилади.

💰 2021 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга тўланадиган тўловлар БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) етказилади.

📌 Оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар тўлиқ миқдорда компенсация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазирлиги ISO 9001 сифат назорати менежменти халқаро стандарти сертификатини олди

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=31422

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий #Муҳим
#Биласизми

🔘 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Меҳрибонлик” уйлари Миллий гвардияга бириктирилди

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарорга кўра, “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилди.

💼 Миллий гвардия таркибида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

➡️ Қарорга кўра, Оилавий болалар уйлари ва Болалар уйларига ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга (25 ёшга тўлмаган) Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.

🔎 Бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади.

📊 Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаш орқали ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизими жорий қилинади.

🎓 2022 йил 1 январга қадар Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қўйилади.

2021 йил 1 ноябрдан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

📂 Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолати ҳар йили камида икки маротаба ўрганиб борилади.

📌 Шунга кўра, бу қизлар “Меҳр дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига кўмаклашилади.

🩺 Шунингдек, ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволанади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Ислоҳотлар билимдони” совринли викторинасини эълон қилади

🗓 Викторина 2 босқичда ўтказилади.

🌐 1-босқич 17 август куни ташкил этилади. Иштирокчилар test.adliya.uz cайтидан рўйхатдан ўтиб 50 та ҳуқуқий тест саволига онлайн жавоб беради. Энг кўп ва энг тез тўғри жавоб берган 10 нафар иштирокчи 2-босқичга ўтади.

➡️ 2-босқич 19 август куни суҳбат тарзида кечади. Бунда иштирокчилар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги адлия органлари биносида “Zoom” орқали вазирлик ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан савол-жавоб тарзида суҳбат ўтказилади. Натижаларга кўра энг юқори балл олган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

🔘 Ғолиблар Мустақиллик байрами арафасида қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

🔸 1-ўрин – телевизор;
🔸 2-ўрин – телефон;
🔸 3-ўрин – чангютгич.

Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади.

Викторинада иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2011 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада☝️

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–707-сон, 11.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📌 Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.

Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.

➡️ Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Қонунга кўра, кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди.

👉 Бир йиллик статистика дастури кўп йиллик статистика дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилади.
👉 Кўп йиллик статистика дастурлари Президент томонидан, бир йиллик статистика дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

☑️ Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади.

🚫 Илмий-тадқиқот мақсадлари учун тақдим этиладиган махфий статистика маълумотлари таркибида идентификаторлар бўлиши мумкин эмас.

❗️Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар омбудсмани институти таъсис этилди

“Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6275-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра:
👉 Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди;
👉 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими тугатилди.

🔰 Болалар омбудсмани:
👉 ўз ваколатларини мустақил амалга оширади, фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир;
👉 Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан беш йил муддатга сайланади.

💼 Болалар омбудсмани лавозимига номзод Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун Президент томонидан киритилади.

➡️ Фармонга кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси Болалар масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

🔘 Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан қуйидагилар ташкил этилади:

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти таркибида Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти;
туман (шаҳар) ҳокимликларида болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари.

☑️ Вазирлар Маҳкамаси шўъбаси ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг ҳудудий тузилмаларига ишга биринчи навбатда “психология”, “юриспруденция” ва “ижтимоий иш” соҳалари бўйича олий маълумотга эга фуқаролар қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

“Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” ижодий танлови бошланди

Хабарингиз бор, Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилинган.

📲 Танловда иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик) билан қатнашиши мумкин.

Ижодий ишлар жорий йилнинг 12-20 август кунлари @mustaqillik_tanlovibot телеграм боти орқали қабул қилинади.

➡️ Танлов шартлари ҳақида батафсил.

Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади

“Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5217-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

2021 йил якунигача 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиниб, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади;

харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатлари сотиб олинади ва 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатилади;

2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;

ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламлари харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади;

йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкциялари сотиб олинади;

ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналар харид қилиниб, ўрнатилади;

бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратлари харид қилинади;

ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилинади;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари 2021–2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминланади;

2021–2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачалари харид қилинади;

кўзи ожиз болалар ва катталар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳаси жорий этилади. Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022–2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соат (“Ақлли соат”) тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилади.

🖥 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 майгача “Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун қуйидагиларга пул компенсацияси берилади:

2 ёшгача болалар парвариши учун нафақа ёки моддий ёрдам олувчи оилага 50 минг сўм;
14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилаларга ҳам 50 минг сўм.

Компенсация нафақалар билан бир вақтда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилди

“Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5220-сон, 11.08.2021 й.) қабул қилинди

📌 Қарор билан нодавлат нотижорат ташкилоти – “Ватандошлар” жамоат фонди (Фонд) ташкил этилди ҳамда унинг асосий йўналишлари белгиланди.

🔰 Фонд, жумладан:

● хорижда яшаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;
● хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлайди.

💰 Фондни ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағ сифатида 5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилади.

➡️ Қарорга кўра, хорижда яшаётган ватандошлар Ўзбекистондаги ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш шартларига кўра Ўзбекистон фуқароларига тенглаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2010 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади

“Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6277-сон, 11.08.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилади.

🔰 Болалар нафақасини тайинлашда:

👉 инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
👉 унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади;

якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари қуйидаги белгиланади:

🔘 болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
🔸 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
🔸 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
🔸 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

🔘 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Бунда 2021 йил 1 сентябргача тайинланган мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

🔄 2021 йил 1 октябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot