Huquqiy axborot
366K subscribers
6.39K photos
480 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2021_йил_1_августдан

Давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланадиБАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бола парваришлаш таътилининг камида 3 ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади.

2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар вилоят ҳокимликлари томонидан берилади.

Ҳокимликлар бўш тураржой бўлмаганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойни сотиб олиш учун бюджет маблағлари беради.

Бунда тураржойи бўлмаган ва тураржойга муҳтож сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар тураржой олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади

“Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5205-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.

Бунда:

👉 меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;

👉 ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябргача:

▪️ “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсацияларни олиш имконини берувчи алоҳида саҳифа ташкил қилинади.

💰 2021 йил 1 августдан транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилади.

➡️ 2021 йилда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 52 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2020 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-705-сон, 02.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.

➡️ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.

▫️ Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди

“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (484-сон, 02.08.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.

🛳 Кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар.

Жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади.

🖥 Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик хажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

🗓 Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади.

🎫 Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади.

🔰 Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагича тўловлар ундирилади:

👉 моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) БҲМнинг 20 фоизи (49 минг сўм);
👉 моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм);
👉 кема билети дубликатини бериш – БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм).

❗️Рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон яна бир халқаро битимга қўшилди

“Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-704-сон, 02.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан Ўзбекистон мазкур халқаро битимга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим 2015 йил 9 октябрда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчма савдога замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилади

“Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (485-сон, 03.08.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарор билан Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиши мумкин.

☑️ Низом билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектининг ихтисослашув турлари, кўчма савдоси тақиқланган товар турлари белгиланди.

❗️Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти “K – SAVDO” ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Кўчма савдо жойи электрон аукционда сотилади. Бунда тадбиркорга кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

“K – SAVDO” ААТда кўчма савдо объектни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

Қарор билан шунингдек, Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️2021 йил 1 октябргача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади.

▪️2021 йил 1 ноябргача ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойлари танланиб, кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади ҳамда улар “K – SAVDO” ААТга жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2019 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Умумтаълим мактабларининг “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида бир йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари Тошкент ахборот технологиялари университетига педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Жамоат тартибига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш тақиқланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилади

“Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (490-сон, 03.08.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔎 Марказлар, жумладан, қаровсиз болаларнинг шахсини аниқлаб, уларнинг ўқиши ва хулқ-атвори, оиласидаги муҳитини ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни ўрганади.

🗓 2021 йил 1 сентябрдан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан – таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари томонидан – хизмат ҳудудида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан – оилаларда қаровсиз болалар аниқланади.

➡️ Вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлиги давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқланган ҳолларда улар бу тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради.

🧾 Профилактика инспектори бола қаровсиз қолганлиги тўғрисида хулосага келса, тегишли тартибда болани Марказга қабул қилиш ҳақида йўлланма тайёрланади.

Шунга кўра, Марказ ходимлари 5 соат ичида болани қабул қилиб олади ва Марказга жойлаштиради.

🔎 Марказ томонидан 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахси аниқланади. Боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келинса, бола ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилади.

🎓 Марказ йўлланмасига кўра, бола тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига синов ва имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади. Ўқиш харажатлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

💼 Профессионал ёки ОТМга ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган қаровсиз вояга етмаган бола 1 ой ичида ҳудудий меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштирилади.

🖥 2021 йил 1 ноябргача “E-voyaga yetmaganlar” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2018 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Aудиторларни сертификатлаштириш тизими такомиллаштирилади

“Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5210-сон, 04.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔘 Қарорга кўра, 2021 йил 15 августдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари аудиторларнинг жамоат бирлашмаларига ўтказилади:

▪️аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
▪️аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва унинг амал қилишини тугатиш;
▪️аудиторларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш.

🔄 Малака имтиҳонларини ўтказиш регламенти аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

🎓 2022 йил 1 августдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (тажриба-синов олий таълим муассасалари) бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича аудитнинг халқаро стандартларини чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари таълим жараёнига жорий этилади.

📌 Шунингдек, 2021 йил охиригача “Ҳуқуқ” ва “Солиққа тортиш” йўналишлари бўйича натижалари бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида қабул қилинадиган миллий малака имтиҳонини ўтказиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим туманлар гулчиликка ихтисослаштирилади

“Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5209-сон, 04.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.

🔰 Мазкур туманларда:

👉 тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилинади;

👉 гулчилик билан шуғулланаётган тадбиркорларга 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга деҳқон хўжалигини юритиш мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибида ажратилади;

👉 “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағларнинг камида 10 фоизи гулчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун ажратилади;

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳар бирининг майдони 2 сотих бўлган 25 та “Гулчилик ўқув полигон”ларини ташкил этиш учун 0,5 гектар ер майдони электрон онлайн-аукцион (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда) ёки очиқ электрон танлов (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда) орқали ижарага берилади;

👉 “Гулчилик ўқув полигон”ларида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва махсус сертификат олган ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга 6 сотихдан ер майдони электрон онлайн-аукцион (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда) ёки очиқ электрон танлов (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда) орқали ижарага берилади.

🗓 2021 йил 1 сентябрдан 2021–2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ доллардан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорларнинг хомашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади.

2022/2023 ўқув йилидан:

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларда Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади;

Тошкент давлат аграр университетида Туркия Республикасининг Испарта амалий фанлар университети билан ҳамкорликда Манзарали боғдорчилик ва гулчилик соҳасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🛒 Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида гул ҳамда кўчатларнинг йирик улгуржи бозори ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

⚠️ Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

🔘 Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​#Биласизми

ISO 9001 сифат менежменти тизими ҳақида нималарни биласиз?

ISO
9001 сифат менежменти тизими дунёдаги энг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги ташкилотларни сертификатлаштирган.

ISO 9001 стандарти Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан эълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир.

ISO 9001 Сифат Менежменти Тизими – бу дунё миқёсида қабул қилинган сифат менежменти тизими бўлиб, мижозлар талаблари, эҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар эҳтиёжини оширишни назарда тутади.

ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир.

Бундан кўзланган асосий мақсад шундан иборатки, агар самарали сифат менежменти тизими яратилса ва жорий этилса, мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун сифатли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot