Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Махсус комиссия: Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

✍️ ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
📌65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
📌сурункали касалликлари бор шахслар;
📌тиббиёт ходимлари;
📌мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
📌аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

💸 Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади.

Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

📚 Бундан ташқари, университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
👉 Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
👉 Психология (юридик психология);
👉 Психология (спорт психологияси);
👉 Психология (амалий психология);
👉 Психология (оила психологияси).

🎓 Шунингдек, магистратура босқичи учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Адабиётшунослик: инглиз адабиёти;
👉 Адабиётшунослик: рус адабиёти;
👉 Лингвистика: рус тили;
👉 Психология (фаолият турлари бўйича);
👉 Психология (юридик психология).

📌 Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда муассис томонидан белгиланади.

❗️Университетда таълим фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия берилганидан сўнг бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади

Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда Ўзбекистон жаҳоннинг энг кўп ўрик етиштирувчилар қаторида 2 поғонани эгаллади. Бу борада етакчиликни Туркия ўз қўлига олган. Таъкидлаб ўтиш жоизки 2015-2016 йилларда Ўзбекистон бу борада 1-ўринни хеч кимга бермаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йилда ёшларнинг хорижда бакалавриат дастури бўйича ўқиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиши учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратади. Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Мазкур жамғарма Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ихтиёрига ўтказилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Гран-прининг иккинчи кунида 2 та олтин медални қўлга киритдик

✍️ Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара-енгил атлетика бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та медалга сазовор бўлишди.

🥇🥈🥉 Дастлаб, Иззат Турғунов узунликка сакраш баҳсларининг T36 калассида 5.56 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, кейинчалик ядро улоқтиришнинг F54 классида финалда иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.12 метр натижа кўрсатиб терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

11 февраль куни қўлга киритилган медаллар:

Иззат Турғунов (узунликка сакраш) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди).

Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш) – Олтин (Токио-2020га лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди).

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки кунида терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритган эди.

Бугун Гран-прининг учинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳс олиб боради:

Абдулазиз Абдуҳакимов – клаб улоқтириш

Ёрқин Одилов – найза улоқтириш

Дилафруз Ахматҳонова – ядро улоқтириш

Моҳигул Хамдамова – диск улоқтириш

Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш

Нурҳон Қурбонова – диск улоқтириш

Наталя Семёнова – найза улоқтириш

Фарруҳ Саидхожаев – диск улоқтириш

Муҳаммад Рехсимов – ядро улоқтириш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚖 100 та уй хўжалигига нечта енгил автомобил тўғри келади?

✍️ Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида, 100 та уй хўжалигига 49 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

📌Маълумот учун:

2010 йилда - 21 та;
2015 йилда - 42 та енгил автомобил тўғри келган

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Президент томонидан йўлланган “Саҳоват ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

✍️Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Президент томонидан туман аҳлисига ёрдам тариқасида йўлланган 10 та катта ҳажмли юк машиналаридан иборат “Саховат ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди.

Келтирилган турли хилдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига ёрдам сифатида тарқатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform