Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Жорий йилнинг 10-15 февраль кунлари Россия Федерациясининг “СтройКрафт” ва “Мерос” қурилиш корхоналари вакиллари ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

✍️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, танловда Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри аҳолиси хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этиши мумкин.

Бўш иш ўринлари:

- монолит;
- ғишт териш;
- том ёпиш (кровельщик по рулонным кровлям);
- штукатур-маляр;
- темир ва бетон конструкциялар монтажи (монтажник по монтажу стальных и ж/б конструкций);
- дераза ва эшиклар монтажи;
- плиткаларни ўрнатиш (облицовщик-плиточник);
- дуродгор (плотник);
- слесарь-сантехник;
- электрик;
- электро-газ пайвандлаш;
- шамоллатиш тизими монтажи;
- гипсокартонщик;
- ёрдамчи ишчи (подсобный рабочий);
- қўзиқорин териш ва ҳ.к.

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

10-11 февраль кунлари – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри И.Каримов кўчаси 35-уй (Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси).
Мурожаат учун: 67 225-55-59

12-13 февраль кунлари – Жиззах шаҳри Бешёғоч кўчаси 77-уй (Жиззах архитектура ва қурилиш коллежи биноси).
Мурожаат учун: 72 226-91-97, 72 226-91-87

14-15 февраль кунлари – Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси учун Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уйда (“Ишга марҳамат” мономаркази) ўтказилади.
Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 39), 55 900-33-10

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📆 Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:

Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;

Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;

2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:

туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;

камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;

туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;

улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

➡️ Фармонга кўра Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

* Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.

* 2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун параатлетика бўйича Дубай Гран-приси бошланади

🇺🇿🇦🇪 Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмалар берувчи халқаро Гран-при турнирига старт берилади.

14 февралга қадар давом этадиган ушбу нуфузли спорт тадбирида дунёнинг 68 мамлакатидан 470 нафарга яқин пара атлет ғолиблик учун кураш олиб боришади. Улар сафида Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси аъзолари ҳам бор.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Президентга миннатдорчилик мактуби

Зойир Мирзаев вилоятнинг барча ҳудудидан 100 нафар истеъдодли ёшлар билан суҳбат ўтказгандан сўнг 87 нафар ёш санъат ва маданият ОТМларига қабул қилишга тавсия этилган эди. Бугун уларнинг 85 нафари маданият ва санъат олийгоҳлари талабалари.

Тошкент Давлат маданият ва санъат институти талабасига айланган Сувонова Шаҳноза Президентимизга миннатдорчилик мактуби йўллади. Мактубда жумладан, шундай дейилади:

"Муҳтарам Президентимизнинг мен ва мен қатори барча ёшларга бераётган эътиборлари ҳамда ғамхўрликлари биз учун етиб бўлмас бўлиб кўринган манзилларга етиб олишимизга, эришиб бўлмайдиган мақсадларимизга эришишимизга асос бўлди. Сизнинг топшириғингиздан сўнг вилоят ҳокимимиз санъат соҳасига қизиқадиган аммо, олий таълимга кириш армон бўлган биз ёшлар билан суҳбатлашиб, истеъдодларимизга гувоҳ бўлиб, Республикага тақдим этдилар. Шунга аминманки, бу юртда инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат бор. Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга чинакам эътибори ортидан йиллар сайин армонли ёшлар бахтли ёшларга айланишмоқда. Мен ҳам шу бахтли ёшлар қаторида эканимдан бахтиёрман."

Мавзуга доир: Президент ёшларга: Аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини амалга оширишни, шу жумладан техник ҳужжатларни тайёрлашни ва қурилиш ишларини бошлаш муҳим экани таъкидланди.
Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Афганистана.
Подчеркнута важность начала практической реализации проекта строительства Трансафганского коридора, включая подготовку технической документации и осуществление строительных работ.
Президенты договорились объединить усилия и ускорить осуществление проекта по возведению новой линии электропередач «Сурхан – Пули-Хумри».

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Цивилизацияси Марказининг қурилиш жараёнига (дрон ёрдамида) саёҳат.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Имом Термизий жомеъ масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ бериб, Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган.

Кейинроқ давлатимиз раҳбари томонидан Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифи билдирилган ва марказ биносининг лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилоятидa журналистлар учун уй қурилади

✍️ Тўра Боболов ОАВ, ташкилот ва корхона ахборот хизмати ходимлари билан учрашди.

📝 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Мухиддин Абдураҳмонов баъзи журналист ва ОАВ ходимлари Термиз шаҳрида ижарада яшаётганлиги, баъзилари туманлардан қатнаб ишлаётганлиги ҳақида гапирган.

🏘 Вилоят ҳокими тез кунларда Термиз шаҳрида кам таъминланган журналистлар, ОАВ ходимлари учун алоҳида уй қурилишига ваъда берди. Ижодкорлар учун қурилаётган уйнинг бошланғич тўлов бадали ҳокимият томонидан тўлаб берилиши таъкидланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠+🧑🏻‍💼=💳 Кадастр ҳужжати барча мулкдорларга керак.

Кўпчилик бугунги кунда кадастр картасини расмийлаштириб олган.

Қизиқиб кўрганмисиз ушбу жараён аслида қандай амалга оширилади?

🏢🧑🏻‍💻👷🏻🏠💳Бир дона кадастр картасини тайёрлаш учун кимлар қандай меҳнат қилади?

✍️ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган
ролик шу ҳақда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бобуржон Омонов Жаҳон рекордини янгилади! Мансур Ғоибназаров эса кумуш медалга сазовор бўлди

Айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Fazza халқаро гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

✍️ Спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозиргина якунига етган ядро улоқтириш турининг эркаклар ўртасида F40/41 классининг финал босқичида икки ҳамюртимиз Бобуржон Омонов ва Мансур Ғоибназаров иштирок этди.

Қувонарлиси, Бобуржон 14.31 метр натижа қайд этиб терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйиш билан бирга Жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу финалда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Мансур Ғоибназаров мусобақада 2-ўринни эгаллади ва “Токио-2020” Паралимпия ўйинлари учун ўз ҳисобига муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter