Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди.
Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.
Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

Президент посетил предприятие по производству каменной бумаги в городе Фергане.
Здесь на основе уникальной технологии из Китая налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год. На предприятии трудятся 60 человек.
Глава государства понаблюдал за технологическим процессом, поинтересовался качеством выпускаемой бумаги.
Президент также ознакомился с производимыми в Ферганской области импортозамещающими промышленными товарами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qogoz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг Тула, Москва, Белгород, Челябинск ва Липецк вилоятларидаги “МСК Гарант” МЧЖда қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари учун ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ишлари (иссиқхонада экинларни экиш, парваришлаш, ҳосилни териш ва саралаш, ҳосил йиғиб олинган майдонни тозалаш)

👥 ишчилар сони – 600 нафар;

🗓 иш графиги – 6/1 (6 кун иш 1 кун дам олиш куни, бир кунлик иш вақти 11 соат);

💵 иш ҳақи – 40 минг рублдан бошланади (кунлик норма бажарилган тақдирда, 1 соат учун 150 рубль ҳақ тўланади, ой давомида бажарилган ишга кўра рағбатлантириш мавжуд);

– иш берувчи 3 маҳал овқат билан таъминлайди;

– 19 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;

🛫 Ўзбекистондан иш жойига етиб бориш харажатлари фуқаро ҳисобидан;

🏨 ётоқхона харажатлари иш берувчи ташкилот ҳисобидан;

🚌 Россия Федерациясига етиб боргандан сўнг аэропортдан ётоқхонага ва ётоқхонадан иш жойига етиб бориш иш берувчи корхонанинг транспортида бепул амалга оширилади;

📑 патент расмийлаштириш бўйича иш берувчи корхона юридик ёрдам кўрсатади. Агар патент расмийлаштириш учун фуқаронинг маблағи бўлмаса, иш берувчи томонидан Россия Федерацияси кредит ташкилотидан ходимнинг ойлик маошидан қисман ушлаб қолиш шарти билан кредит расмийлаштиришга кўмаклашилади.

☎️ Мурожаат учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (99) 130-07-34, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✈️ Мисрнинг "Fly Egypt " авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

✍️ Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди.

📮 Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.

🛩 Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤝 Татаристон телеканалида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида репортаж намойиш этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform