Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бухоро_вилояти

ИНФОРМАЦИЯ О ВСПЫШКЕ ГАЗОВОЗДУШНОЙ СМЕСИ В ГОРОДЕ БУХАРА


⚡️ Инцидент произошёл сегодня, 4-го февраля в 17:50 в строящемся 8-этажном доме, что расположен по ул. Ислама Каримова в г. Бухара. По предварительной версии н а третьем этаже многоэтажки произошла вспышка газовоздушной смеси, в результате которой три человека получили различные телесные повреждения.

❗️ Информация о погибших пока не поступала. В эти минуты на месте ЧС работают спасатели регионального Управления МЧС.

✍️ ПРЕСС-СЛУЖБА МЧС

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Натижада 1 нафар фуқаро тан жараҳати олган. Бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилган. Шунингдек, воқеа жойида яна икки нафар фуқаро бўлган. Уларнинг аҳволи айни пайтда яхши.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

🏢 Президент қарори (ПҚ–4977-сон, 04.02.2021 й.) билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

Мазкур Фонд:

● Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;

● Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;

● Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

📝 Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform