Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2020 йилнинг январь-декабрь ойларида мамлакатнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари

✍️ Инфографика Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Агриппина Шин Қоракўл туманидаги мактабгача таълим ташкилотининг таъмирлаш ишлари билан танишди

✍️ Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Педагогика коллежи негизида ташкил эталаётган таълим ташкилоти “Меридиан автострой” МЧЖ томонидан 2 млрд сўм маблағ эвазига таъмирланмоқда. Ташкилот 6 гуруҳдан иборат бўлиб, у 180 нафар болажонларни ўз бағрига олади.

-Болажонлармизга таълим-тарбияни бераётган вақтда, дунёни рангбаранг қилиб намоён этишимиз керак, Ахир, биз келажак пойдеворини қураётганимизда уларнинг тафаккурини, ёшлигиданоқ шакиллантиришимиз лозим, - деди вазир.

❗️Пудратчи ва тегишли мутасаддиларга МТТнинг ҳар бир хонасини кўриниши, безаги ва болаларни хавфсизлигини таъминловчи жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги кўрсатма ва топшириқларни берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура бошқарма прокурори Хуршид Шуҳратжонов иштирокида брифинг:

Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий химоясини таъминлаш борасида Прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8866

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Талофат етган барча ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди

✍️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати
хабарига кўра, мамлакатимизга кириб келган совуқ об-ҳаво оқими ҳамда кучли шамол, қор бўрони оқибатида ҳаво электр тармоқлари ҳамда трасформатор пунктларига етказилган шикаст натижасида Республикамизнинг турли ҳудудларида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилди.

📊 Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича, 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан туну кун олиб борилган таъмирлаш-тиклаш ишлари натижасида ноқулай об-ҳаво шароитида талофат етган барча ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бухоролик олимлар табиий газ хавфсизлигини таъминловчи маҳаллий кимёвий модда олиш технологиясини яратадилар

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

📘 Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ташкил этилган республикадаги Олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар томонидан тармоқларга жорий этишга тайёр бўлган илмий ишланмалар тақдимоти ҳамда тармоқларда мавжуд муаммо ва эҳтиёжларни илмий ташкилотларга буюртма бериш мақсадида учрашув натижаларига кўра Бухоро муҳандислик-технология институти «Одорант» кимёвий моддасини маҳаллий хом-ашёдан ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш ҳамда тижоратлаштириш мақсадида «Ўзтрансгаз» АЖ билан 1 млрд. сўмлик келишувга эришилди.

🔖 «Одорант» кимёвий моддаси табиий газни ҳид билан таъминлаш учун хизмат қилиши билан бир қаторда этилтионат асосида органик синтез тармоғининг ривожланишига ҳам ҳисса қўшади.

📝 Технология жорий қилиш натижасида йилига 300 минг АҚШ долларигача маблағ тежалиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, қўмитанинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ва Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан сохта ҳужжатлар билан импорт операцияларини амалга оширадиган “тадбиркорлар”нинг божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши фош этилди.

🚛Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWO” русумли автомашинани расмийлаштириш учун Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришади.

Бироқ улар дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республикамизга импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолиб, 1,8 млрд. сўмлик имтиёзни қўлга киритиш мақсадида автомашиналарни “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириб, қинғир режани амалга ошириш учун мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

🛠 Орадан 1 ой вақт ўтиб, уддабурон шахслар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, автомашинага ёнилғи бакини ўрнатиб, автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас балки дизель ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб, ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда қайта олиб киришади.

📠 Қонунбузарлар жиноий қилмишини яшириш мақсадида автомашиналарнинг сохта ҳужжатларини “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этади.
Расмийлаштирув жараёнида Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуацион марказдаги маълумотлар, шунингдек ушбу 2 та юк автомашиналарининг идентификацион белгилари орқали мазкур автомашиналар илгари юртимиздан реэкспорт қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти юзасидан брифинг ўтказилди

📹 Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ - уйғониш керак, ҳаммамиз бирлашишимиз керак

Президент: У нас нет права жить как раньше - всем нам нужно проснуться, объединиться

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🤝 Жорий йилнинг 23 январь куни Бухоро шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инвестициялар вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Шу анжуманларда Саудия Арабистони томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ, Энергетика вазирлиги, Саноат ва минерал ресурслар вазирлиги, Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари Кенгаши, Саудия Арабистони Марказий банки, Саудия Арабистони экспорт-импорт банки, Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ҳамда "Acwa Power", "Saudi Aramco", "Al-Bassam Petroleum Equipment", "Salic", "Bahri", "Elm", "Bait-Al Batterjee", "Ma’aden", "Saudi Airlines" каби 30 яқин йирик компаниялар раҳбарияти, Ўзбекистон томонидан эса Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, бошқа идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИНИНГ ОНАСИ ёхуд юз ёш билан юзлашган журналист

Табаррук юз ёшга кирган ва бу ёшдан ошганлар ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо, мен аср билан тенгдош журналист аёлни шу пайтгача кўрмагандим.

Бугун устоз журналист Фарида Усмонованинг юз ёшга тўлгани муносабати билан уюшмамиз раиси ўринбосари Холмурод Салимов, ташкилотимиз қошидаги фахрий журналистлар кенгаши раиси Жаббор Раззоқов бошчилигида онахонни йўқлаб хонадонига бордик. Бизни ва биз билан бир пайтда ушбу оилага ташриф буюрган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоасини онахонни фарзанду набиралари илиқ қарши олди. Чиройли қилиб безатилган хонадонда Ф. Усмоновани қутлаш бошланиб кетди.

Батафсил: https://journalist.uz/n/20401

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россиянинг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 13 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қатор ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида мураккаб вазиятларга тушиб қолган кўплаб фуқароларимизни мамлакатимизга олиб келмоқда.

✍️ Агентлик ахборот хизмати маълумотига кўра, Ана шу йўналишдаги фаолият давом эттирилиб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларидан 13 нафар юртдошимиз 23 январь куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда олиб келинган юртдошларимиз билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари профилактик ва тушунтириш тадбирларини ўтказиб, улар доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижонда мураккаб юрак жарроҳлиги операцияси ўтказилди

✍️ Вилоят Соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати маълумоти асосида чоп этилган
мақолада академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак жарроҳлиги бўлими бошлиғи тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Ахмедов раҳбарлигидаги шифокорлар бригадаси ҳамда Андижонлик шифокорлар юракнинг мураккаб операциясини ўтказди.

🏥 Юракнинг чап қоринчаси аневризмасини олиш ва тромбоэктомияси, юрак қоринчалараро артерияси эндоартериоэктомияси, тўрт юрак артериясини шунтлаш операциясини ўтказилган беморга "Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси III даража, инфарктдан кейинги кардиосклероз, фунционал синф III, сурункали юрак етишмовчилиги II б, фракцион ажралиш 40 фоиздан пастлаши" ташхиси қўйилган эди.

Операция муваффақиятли ўтди. Пойтахтлик мутахассислар ёрдамида умумий ҳолатда яна шундай 4 та операция ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform