Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

📺Янгиликлар 24 | Навоий вилоятида шахмат бўйича вилоят очиқ биринчилиги ташкил этилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Садир Жапаровни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Жорий йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с избранным Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым.
Глава нашего государства поздравил Садыра Жапарова с убедительной победой на президентских выборах и успешным проведением референдума по внесению изменений в Конституцию Кыргызстана.
Подчеркнуто, что этот год должен стать периодом дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений, их наполнения качественно новым содержанием.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 трлн сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 млрд доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов.
В 2021 году коммерческими банками намечено профинансировать крупные инвестпроекты на сумму 120 трлн сумов.
Кроме того, разработано 14 проектов на сумму около 1 млрд долларов в сфере производства стройматериалов, текстильной продукции, сельском хозяйстве, нефтехимической промышленности, машиностроении и других областях.
Состоялась также презентация проектов для реализации в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #banklar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✍️ Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати: Мактабингиздаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақида хабар беришга қўшимча имконият

Ҳурматли ота-оналар!

Маълумки, умумтаълим мактабларининг иситиш тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, улардаги муҳандислик коммуникацияларнинг ишчи ҳолатда сақланиши, шу йўналишда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари масъул этиб белгиланган.

Бугун 11 январь куни барча мактабларда янги III чорак бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилган, шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.

Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари ташкил этилган бўлиб, уларга мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, аммо ҳали хам мактабингизда иссиқлик тизимининг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига мурожаат қилишингиз ҳам мумкинлигини маълум қиламиз.

Ушбу мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқароларнинг осойишталиги ҳамда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади" – ИИВ жамоат жойларида турли масхараомуз ва беодоб видеолар олиб, TikTok платформасига жойлаётган ёшларни маъмурий жавобгарликдан огоҳлантирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар

Республика бўйича 1 куб метр ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланди.

✍️ Инфографикалар "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
1️⃣ Россия Федерациясида мактаб директорларининг 46 фоизи мактаб менежменти ёки директорларни тайёрлаш курсини тамомлаган. Финляндияда ушбу кўрсатгич 88 фоизни, Кореяда 82 фоизни ташкил қилади (OECD ўртачаси 54 фоиз).

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2️⃣ Россия Федерациясининг 60% директорлари лавозимга тайинланишидан аввал "Мактабни бошқариш кўникмалари" курсини тамомлаган, Финляндияда ушбу кўрсатгич 48 фоизни, Кореяда 94 фоизни, АҚШда эса 90 фоизни ташкил этади (OECD ўртачаси 54 фоиз).

3️⃣ Ўқитувчилар фаолияти учун менторлик (устозлик) одатда OECD мамлакатларидаги мактаб директорларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватлансада, амалда фақат 22 фоиз ўқитувчи менторга эга.

4️⃣ Россия Федерациясида алоҳида тайинланган менторга ёш ўқитувчилар (5 йилдан кам тажрибага эга) 27 фоизни, АҚШда 37 фоизни, Финляндияда 10 фоизни ҳамда Кореяда 16 фоизни ташкил қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔖Қашқадарёлик 87 нафар ёшлар санъат ва маданият ОТМларига тавсия қилинди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

🎓Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ёшлар форумидаги маърузасида вилоят ҳокимларига маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни олий таълим олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш ва ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси топширилган эди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев айни шу мақсадда воҳамизнинг шаҳар ва туманларидан келган, юртимиз маданий муҳитига ўз ҳиссасини қўша оладиган 100 нафарга яқин иқтидорли ҳамда ижодкор ёшлар билан суҳбат ўтказди ва уларнинг 87 нафари санъат ва маданият ОТМларига қабул қилишга тавсия этилади, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform