Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сенат Раиси АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

⚡️Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг ёрдамчиси, Давлат департаментининг Хотин-қизлар глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, махсус топшириқлар бўйича элчиси К. Кюрри билан учрашди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати ахборот хизмати хабарига кўра Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли бугунги кунда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.

🤝Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик нафақат икки томонлама асосда, балки халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида уларнинг ролини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг қамровли ахборот тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

@aoka_uz
Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНEСКОнинг «Ҳикояни таржима қилинг» (Translate a Story) лойиҳасига қўшилди»

📖 Рақамли кутубхона Global Digital Library (Глобал рақамли кутубхона) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ҳамда интерактив таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

📚Таржима қилинган китоблар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегияси жамоаси томонидан Глобал рақамли кутубхонага тақдим этилди. Бадиий ҳикоялар боғча ва мактаб ёшидаги болаларнинг ўқиши учун тавсия қилинади.

🔢Глобал рақамли кутубхона Норвегиянинг ривожланиш агентлиги (НОРAД) ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан Global Book Alliance таркибида ишлаб чиқилган бўлиб, ЮНEСКО уни амалга ошириш бўйича техник кўмакни тақдим этиб келмоқда.

📚Ҳозирда ушбу кутубхонада 73 тилдаги 5000 та китобдан ташқари, болаларнинг математик маҳоратини оширишда ёрдам берадиган интерактив ўйинлар ҳам жорий этилмоқда. Ушбу ўйинлардан кўриш қобилияти паст болалар ҳам фойдаланиши учун имконият яратилган. Ўзбекистон ушбу ўйинларнинг 20 га яқинини ўзбек тилига таржима қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хотин-қизлар муаммоларини "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали тизимли ҳал этиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга, тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамга муҳтож аёллар ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЎзМУ Жиззах филиалида 542 та мактаб психологлари ўқитилди

📌Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда мактаб амалиётчи психологлар учун махсус семинар-тренинглар ўтказилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

📝Амалиётчи психологларнинг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган махсус психологик ўқувлар режаси филиалнинг “Психология” факультети, “Психология ва гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилди. Тренинглар мактаб амалиётчи психологлари малакасини оширишга қаратилган инновацион ва замонавий психологик технологияларга асосланган маҳорат дарсларидан иборат.

🔗Ҳамкорликда белгиланган режа асосида вилоятнинг барча 542 та мактабида фаолият юритаётган 894 нафар мактаб амалиётчи психологлари “Мулоқот маданияти”, “Нотиқлик санъати”, “Суицидология”, “Психодиагностика (Физиогномика)” ва “Лидерлик лаёқати” мавзуларида ўқидилар.

Бола руҳиятидаги ўзгаришларни эрта англаб, уни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга хизмат қиладиган мутахасислик ўқитувчилари махсус дастур асосида давом эттирилиши белгиланиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

📺Янгиликлар 24 | Навоий вилоятида шахмат бўйича вилоят очиқ биринчилиги ташкил этилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Садир Жапаровни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Жорий йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с избранным Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым.
Глава нашего государства поздравил Садыра Жапарова с убедительной победой на президентских выборах и успешным проведением референдума по внесению изменений в Конституцию Кыргызстана.
Подчеркнуто, что этот год должен стать периодом дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений, их наполнения качественно новым содержанием.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 трлн сўм миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 млрд доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов.
В 2021 году коммерческими банками намечено профинансировать крупные инвестпроекты на сумму 120 трлн сумов.
Кроме того, разработано 14 проектов на сумму около 1 млрд долларов в сфере производства стройматериалов, текстильной продукции, сельском хозяйстве, нефтехимической промышленности, машиностроении и других областях.
Состоялась также презентация проектов для реализации в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #banklar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter