Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Давлат хизматлари марказлари орқали "бола пули" берилмайди!

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларига "бола пули" ажратилишини сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар сони ортмоқда

❗️Маълумки, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

Низомга кўра:
💰болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаса, тўланади.
Ариза берилгандан кейин
❗️маҳаллада тузилган комиссия, ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Текшириш натижалари бўйича комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади. Тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса далолатномада кўрсатилади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари ташриф давомида вилоятдаги ҳарбий қисмлар шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сенат Раиси АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

⚡️Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг ёрдамчиси, Давлат департаментининг Хотин-қизлар глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, махсус топшириқлар бўйича элчиси К. Кюрри билан учрашди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати ахборот хизмати хабарига кўра Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли бугунги кунда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.

🤝Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик нафақат икки томонлама асосда, балки халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида уларнинг ролини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг қамровли ахборот тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

@aoka_uz
Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНEСКОнинг «Ҳикояни таржима қилинг» (Translate a Story) лойиҳасига қўшилди»

📖 Рақамли кутубхона Global Digital Library (Глобал рақамли кутубхона) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ҳамда интерактив таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

📚Таржима қилинган китоблар Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегияси жамоаси томонидан Глобал рақамли кутубхонага тақдим этилди. Бадиий ҳикоялар боғча ва мактаб ёшидаги болаларнинг ўқиши учун тавсия қилинади.

🔢Глобал рақамли кутубхона Норвегиянинг ривожланиш агентлиги (НОРAД) ҳамда бошқа ҳамкорлар томонидан Global Book Alliance таркибида ишлаб чиқилган бўлиб, ЮНEСКО уни амалга ошириш бўйича техник кўмакни тақдим этиб келмоқда.

📚Ҳозирда ушбу кутубхонада 73 тилдаги 5000 та китобдан ташқари, болаларнинг математик маҳоратини оширишда ёрдам берадиган интерактив ўйинлар ҳам жорий этилмоқда. Ушбу ўйинлардан кўриш қобилияти паст болалар ҳам фойдаланиши учун имконият яратилган. Ўзбекистон ушбу ўйинларнинг 20 га яқинини ўзбек тилига таржима қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хотин-қизлар муаммоларини "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали тизимли ҳал этиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга, тиббий, ҳуқуқий, психологик ёрдамга муҳтож аёллар ижтимоий қўллаб-қувватланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform