Hudud Inform
7.69K subscribers
18.8K photos
4.22K videos
19 files
14.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️

🔗2020 йилдан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутувчи жиноий жавобгарлик белгиланди;

💰маъмурий жавобгарлик чоралари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача кўпайтирилди;

📱блогерлар томонидан жойларда меҳнат қонунчилиги талабларига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича ижтимоий тармоқларда ёритилган жами 113 та хабар ҳам зудлик билан жойида ўрганилганда, улардан 25 та ҳолатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топди;

🔎Фуқаролик жамияти фаолларидан келиб тушган жами 26 та мурожаатнинг 6 тасида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳолатлари аниқланиб мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди;

кўрилган тезкор чоралар натижасида 540 нафардан ортиқ фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди, 410 нафар фуқароларнинг 173 млн. сўмлик меҳнат ҳақлари тўлаб берилишига эришилди;

⚠️174 нафар мансабдор шахсга жами 745 млн. 712 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди;

☎️Давлат меҳнат инспекцияси мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан, шу билан бирга меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эртага соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йилдаги дастлабки натижалари ҳамда 2021 йилдаги стратегик мақсад ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди

📹 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

📊 Муҳокамалар чоғида келгуси йил учун долзарб бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилди. Прогнозга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 17 миллиард долларни ташкил этади. Инвесторларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларни янада самарали ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Манба:
"Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

2021 йил 1 январдан:

📝 ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади;

📌 маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади;

❗️иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;

➡️ қурилиш ишларида ҳосил бўладиган чиқиндилар биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

🖼 аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

💰 фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати томонидан 2020 йил давомида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб ҳунарга қайта ўргатиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган Пресс-тур кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Тадбирда 30 га яқин ОАВ вакиллари, телевидение, газета, журнал, интернет нашри мухбирлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Дастлаб, ОАВ ходимлари "Ишга марҳамат" Мономаркази фаолияти, касб йўналишлари ва бу ерда ҳунар ўрганиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Маълумот ўрнида, Мономарказда меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ бўлган 22 турдаги ишчи касблар, 5 та хорижий тил ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонлик бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани

Соҳиб Саифназаров, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раиси:

“Кўп йиллар давомида сув таъминот корхоналар қаровсиз қолиб кетган эди. Вилоятларда ушбу йўналишнинг ягона эгаси бўлмаган. Бугунги кунда 70 минг километрли қувурларнинг 38 фоизи, 9,3 минг ичимлик сув тозалаш иншоотларининг 3,5 мингтаси, 7,6 минг километр оқава сув қувурлардан 1,7 минг километри таъмирталаб ҳолга келиб қолган.”

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бир гуруҳ бухороликлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

✍️ Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар

Президент: Награжденные – наши герои в этом году, люди, радеющие за свое дело

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномасининг трансляциясини бугун 29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да қуйидаги телеканалларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

🧾 “2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

📝 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2021-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:

22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;

соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

☑️ Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

🏢 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

🚉 Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

Ўзбек тилида:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283

https://youtu.be/-6fKxuFbx0k


На русском языке:

https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ


English:

www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416
Шавкат Мирзиёев: Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз
www.president.uz/uz/4048

Шавкат Мирзиёев: Благодаря непреклонной воле, самоотверженному труду и стойкости нашего народа мы мужественно преодолеваем все испытания
www.president.uz/ru/4048

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilyakunlari #sarhisob

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
www.president.uz/uz/4049

2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения
www.president.uz/ru/4049

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #yoshlar #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент: Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим
www.president.uz/uz/4050

Президент: профессия учителя должна стать самой авторитетной и уважаемой в обществе
www.president.uz/ru/4050

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #maktabgachatalim #maktab #oliytalim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор
www.president.uz/uz/4051

Шавкат Мирзиёев: Забота о здоровье матери и ребенка – забота обо всем обществе, о нашем будущем
www.president.uz/ru/4051

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #salomatlik #tibbiyot #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев:

👉 Тошкент марказида янги миллий академик драма театри қурилади .

👉 Тошкентда япон архитектори Тадао Андо лойиҳаси асосида янги санъат музейи қурилади.

👉Тошкентда замонавий кутубхона, Алишер Навоий халқаро ижод мактабидан иборат маърифат ва маданият мажмуасини барпо этиш бошланди
.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев:

👉 Иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш мақсадида валюта кредитлари улуши ҳозирги 50 фоиздан 45 фоизгача, яъни 2 миллиард долларга пасайтирилади.

👉 Келгуси йилда инфляциявий таргетлаш доирасида нарх ўсишини 10 фоиздан оширмаслик асосий вазифа бўлади.

👉 Келгуси йилдан Банклараро валюта бозори онлайн тизимга ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform