Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар
Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.
— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.
🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.
— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.
🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.
👉 Лавҳада батафсил!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz