Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Эртага коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинади

✍️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📆 2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

✔️ Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Ижтимоий тармоқларда "Она ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлди..." сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Воқеа Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамда "Фарҳод" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланган:
Видеотасвирда келтирилган она А. Р. ва унинг фарзандлари Тошкент вилояти Бекобод тумани "Туркман" МФЙ да доимий яшаб келади. Видеодаги ҳолат 2020 йил 15 декабр куни содир бўлган. Ўрганишлар натижасида, она ўз турмуш ўртоғи Э. Ш. дан бошқа бир аёл билан баъзи-баъзида телефон орқали сўзлашаётганлигини билиб уни рашк қилади ва аччиқ устида Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" канали кўпригининг Бекобод тумани қисмидан ўз фарзандларини каналга ташламоқчи бўлган вақтида Ширин шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади ва каналнинг иккинчи қисми - Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ ҳудудига олиб ўтилган.
Ширин шаҳар ИИБ ҳамда "Фарҳод" МФЙ ходимларининг суриштирувлари натижасида аниқланишича, 1985 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган аёл (она) А. Р ва унинг турмуш ўртоғи Э. Ш. лар ўртасида рашк туфайли ҳеч қандай оилавий можаролар ва жанжаллар бўлмаган.

✍️ Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бўлиб ўтган мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида бўлганлиги ҳамда воқеа иштирокчилари ҳам Бекобод туманида доимий яшаб келаётганлиги сабабли бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБ ҳамда "Туркман" МФЙ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ва ушбу туман фуқаролари иштирокида бўлганлигини инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда бу воқеа "Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бўлган" дея тарқтилган нотўғри хабарлар юзасидан ижтимоий тармоқлардаги фаол блогерлар ҳамда кузатувчилардан тасдиқланмаган, нотўғри ахборот тарқатмасликни ва бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

✍️ Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Ботир Зарипов: "Бухоро қоракўл кластер" қоракўлчилик соҳасида янги даврни бошлаб беради

✍️
Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инвестициялар, ўртача ойлик иш ҳаққи борасида Республикада 1–ўринда

✍️ Вилоят
ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил якунлари бўйича ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлардан айримлари қуйидагича:

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми (49 трлн сўм) 104,9 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (63 трлн сўм) 106,0 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари (4 трлн сўм) 112,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (12 трлн сўм) 103,4 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари (4 трлн сўм) 100,9 фоизга, хизматлар ҳажми (5 трлн сўм) 104,6 фоизга ўсишига эришилган.

Шунингдек, қурилиш ҳамда чакана савдо айланмаси ҳажмлари бўйича 2-ўринни, маҳсулот ва хизматлар экспортида эса 3-ўринни эгаллаган.

Ёш ва навқирон вилоятимиз Республикада ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаётганлиги кишига ғурур ва ифтихор билан бирга масъулият ҳам юклайди.

Навоийда пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлашга 32 млрд сўм йўналтирилган

Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2021 йилги режалар ва устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокими Қобил Турсуновнинг мурожаатномаси тингланмоқда.

2020 йил якунлари бўйича асосий кўрсаткичлардан айримлари қуйидагича:

👉 пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлашга 32 млрд сўм маблағ йўналтирилган;
👉 673 та лойиҳа ишга туширилган ва 6215 та янги иш ўрни ташкил этилган;
👉 44 трлн 550 млрд сўмлик 415 турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган;
👉 11 ой мобайнида 3997 та кичик бизнес субъекти ташкил этилган;
👉 126 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган;
👉 745 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган;
👉 601 км йўл таъмирланган, 78 км ичимлик сув, 626 км электр, 6 км табиий газ тармоқлари тортилган;
👉 31,3 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Сессия давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Самарқанд вилояти аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Самарқанд вилояти ҳокимлиги марказий Штаби:
☎️ +99866 231-03-03, 66-239-21-03

Штаб раҳбари – Самарқанд вилоти ҳокимининг ўринбосари Акмал Шукуров
☎️ Тел: 66 230-42-19 (219)

Штаб котиби – Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишбошқармаси бошлиғи Баходир Негматов
📱
Тел: +99898 273-93-95 ☎️ Тел: 66-233-93-41
☎️ 66-233-93-50, 66-235-35-80 (диспетчер
)

🔥 "Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали бошлиғи Олим Исоқулов
📱 Тел: +99890 505-32-69 (Главный инжинер)
☎️ Тел: 66-239-78-11, 66-239-78-12, 66-239-78-17 (диспетчер)

⚡️ "Самарқанд ҲЭТК" АЖ бош директори Ғанишер Маматқулов
📱 Тел: +99898-116-63-36 (Главный инжинер)
☎️ Тел: 95-410-01-68, 95-500-97-52 (диспетчер)

🚰 "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ директори Комил Юсупов
📱 Тел: +998 93 720-43-01
☎️ Тел: 66-237-09-03, 66-233-18-21 (диспетчер)

☀️ Самарқанд вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК Алишер Жалилов
📱 Тел: +99890 743-20-98
☎️ Тел: 66-221-42-60, 66-222-54-14 (диспетчер)

🏫 вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суяров Элмурод
📱 Тел: +99897-391-69-96
☎️ Тел: 66-233-55-81, 66-233-93-60 (диспетчер)

🏫 вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тугизов Ойбек
📱 Тел: +99893-727-43-34
☎️ Тел: 66-233-93-97 (диспетчер)

🚑 вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Латипов Бахтиёр
📱 Тел: +99898-170-72-17
☎️ Тел: 66-233-35-56, 66-234-99-94 (диспетчер)

🚒 вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи Файзуллоев Аброр
📱 Тел: +99891-544-32-16
☎️ Тел: 66-233-11-24, 66-234-71-00, 66-240-06-01 (диспетчер)

🚓 вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаюмов Зокир 📱99-706-00-12
бўлим бошлиғи Умаров Холжигит
📱 Тел: +99893-338-85-94
☎️ Тел: 98-573-10-44 (диспетчер)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади

✍️ Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати
маълум қилди.

🎬 Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган.

Ўзбек миллий кинематографиясига оид яна бир муҳим воқеа, “Ўзбеккино” МА томонидан россиялик таниқли телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва маҳоратли режиссёр Джаник Файзиев билан халқаро меморандум имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform