Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
“TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси ўз ишини бошлади

📹Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада анъанавий “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси онлайн форматда - виртуал 3D борлиқда ўз ишини бошлади.

👨🏻‍💻Уч кун давом этадиган кўргазмада 11 та хорижий давлатдан 20 нафар нашриёт-матбаа ва китоб тарғиботи ва савдоси, ахборот-кутубхона мутахассислари иштирок этишади.

🔰“Tashkent Book Fest” халқаро кўргазмаси доирасида 20 та тадбирлар: жаҳон ва маҳаллий етакчи нашриётлари ва таниқли муаллифларнинг китоб тақдимотлари, давра суҳбатлари, семинарлар, китобхонлик танловларини ўтказиш режалаштирилган.

📲Халқаро кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

@aoka_uz
Ижтимоий тармоқда "2021 йил 1 январдан яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юрилади. Қонун кучга киради" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ИИВ ахборот хизмати маълумоти

👉 Ҳақиқатдан ҳам, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-бандида “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгиланган.

👉 Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.

✔️ Ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ота-она қаровидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кучайтирилади

Ёшларга, шу жумладан, вояга етмаган ҳар бир болага ғамхўрлик қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Айни пайтда таҳлиллар ижтимоий ҳимояга муҳтож чин етимлар, ота-онаси чет элга кетган, ажрашган ҳамда нотинч оилалар фарзандлари баъзан назоратсиз ва қаровсиз қолаётганлигини кўрсатмоқда. Оқибатда бундай болалар жиноят кўчасига ҳам кирмоқда ёки унинг қурбони бўлмоқда. Айрим ҳолларда эса балоғатга етмаган ёшлар ахлоқий таназзулга юз тутиб, эрта туғруқларнинг, пировардида яна бахтсизларнинг дунёга келишига сабабчи бўлмоқда.

Уларга васий ёки ҳомий тайинланиши учун эса кўплаб ҳужжатлар талаб қилинади, ортиқча сансалорлик ва оворагарчиликларни келтириб чиқарувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд.

Айниқса, бу борадаги маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилмаганлиги, тегишли қонун ҳужжатлари бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги жиддий муаммолардандир. Қолаверса, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар тизимлаштирилмаган, назоратсиз ва қаровсиз болалар бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд эмас.

Шу боис, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, илғор хорижий тажриба асосида мавжуд тартибни қайта кўриб чиқиш долзарб вазифалардан биридир.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда болаларга ғамхўрлик қилишга мутасадди бўлган тузилмаларнинг масъулиятини янада ошириш, ушбу йўналишда идоралараро тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш заруриятга айланган. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳам тақозо этилмоқда.

Бош прокуратура ташаббуси билан шу каби яна кўплаб муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Бола ҳимояси” электрон дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилди.

Бу тизим ота-она қарамоғисиз қолган ҳар бир бола тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади. У орқали ҳар бир боланинг аҳволи, нима билан машғуллиги, унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва манфаатини ким қай тарзда таъминлаётганини бевосита кузатиш мумкин.

Мазкур тизим синов тариқасида Бухоро вилоятида муваффақиятли ишга туширилди. Ҳозирда уни мамлакат миқёсида жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Манба: https://t.iss.one/uzbprokuratura/2876

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 16 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Президент Фармонига шарҳ

—————

Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан от 7 декабря 2020 года №УП -6126- «О внесении изменений и дополнений в некоторые акты Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан в связи с дальнейшим совершенствованием механизмов ипотечного кредитования»

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Марказий банк томонидан республикамиздаги барча автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари махсус стикерлар билан таъминланди

✍️ Видеоматериал Марказий банк ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Эртага коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинади

✍️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📆 2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.

✔️ Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Ижтимоий тармоқларда "Она ўз болаларини дарёга ташламоқчи бўлди..." сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий муносабат

Воқеа Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамда "Фарҳод" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланган:
Видеотасвирда келтирилган она А. Р. ва унинг фарзандлари Тошкент вилояти Бекобод тумани "Туркман" МФЙ да доимий яшаб келади. Видеодаги ҳолат 2020 йил 15 декабр куни содир бўлган. Ўрганишлар натижасида, она ўз турмуш ўртоғи Э. Ш. дан бошқа бир аёл билан баъзи-баъзида телефон орқали сўзлашаётганлигини билиб уни рашк қилади ва аччиқ устида Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" канали кўпригининг Бекобод тумани қисмидан ўз фарзандларини каналга ташламоқчи бўлган вақтида Ширин шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади ва каналнинг иккинчи қисми - Ширин шаҳар "Фарҳод" МФЙ ҳудудига олиб ўтилган.
Ширин шаҳар ИИБ ҳамда "Фарҳод" МФЙ ходимларининг суриштирувлари натижасида аниқланишича, 1985 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган аёл (она) А. Р ва унинг турмуш ўртоғи Э. Ш. лар ўртасида рашк туфайли ҳеч қандай оилавий можаролар ва жанжаллар бўлмаган.

✍️ Ширин шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бўлиб ўтган мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида бўлганлиги ҳамда воқеа иштирокчилари ҳам Бекобод туманида доимий яшаб келаётганлиги сабабли бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБ ҳамда "Туркман" МФЙ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур воқеа Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ва ушбу туман фуқаролари иштирокида бўлганлигини инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқларда бу воқеа "Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бўлган" дея тарқтилган нотўғри хабарлар юзасидан ижтимоий тармоқлардаги фаол блогерлар ҳамда кузатувчилардан тасдиқланмаган, нотўғри ахборот тарқатмасликни ва бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform