Hudud Inform
8.41K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
#Хоразм_ташрифи

"Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт"

🔷 Хабарингиз бор, Президент 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф давомида Урганч шаҳрида йиғилиш ҳам бўлди. Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб масалалар қаторида таълим соҳасига ҳам тўхталди:

«Ренессанснинг пойдеворини бошлаймиз, деяпмиз. Буюк боболаримиз, Хоразмий, Огаҳийлар нима дейишган? Огаҳий бобомиз илм бўлмаса, эртанги кун йўқ деган. Буни айнан Хоразм элига айтган.

Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт. Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эришолмаймиз”.

☝️ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.

⚖️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда ҳам юқоридаги ҳужжатлар, коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар, унга қарши тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида сўз борди.

♻️Хусусан, коррупцион ҳолатларни аниқлаш борасидаги тезкор тадбирлар натижасида 932 ҳолатда 4 487 гектар ерни ноқонуний ўзлаштириш, бир неча бор жиноят содир этиб ҳам раҳбарлик лавозимида ишлаб юрганлар аниқланган.

🔷Мутасаддиларга нисбатан иш очилган, айрим ҳолатларда жиноий ишлар қўзғатилган.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида:

- 363 млн долларлик 1,8 млн тонна буғдой импорт қилинди
* (2019 йилда 272 млн долларлик 1,6 млн тонна);

- 68,2 млн долларлик 38,9 минг тонна гўшт маҳсулотлари импорт қилинди
* (2019 йилда 29 млн долларлик 20 минг тонна).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен спортни танлайман!» ижтимоий видеороликлар тақдимоти ўтказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси миллий ҳамкорлар билан биргаликда «Мен спортни танлайман!» ижтимоий мотивацион видеороликлар тақдим қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади

➡️ Қарорга кўра, 2021 йил 1 февралгача онлайн савдо майдончасини ишга тушириб, маҳсулотларни республика бўйича, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда савдога олиб чиқиш, Миллий оператор тармоқларидан фойдаланиб, сотилган маҳсулотларни манзилларга етказиб бериш тизими жорий этилади.

🗓 2021 йил 1 мартгача почта алоқасининг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув маркази ташкил қилинади ҳамда 2021 йил якунигача қадар 2 000 нафар, 2022 йилда барча ходимларнинг малакаси оширилилади.

📬 2021 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида биттадан почта алоқаси объектида мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиш учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтамат) жорий этиш бўйича синов/намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

🏘 Ушбу хизмат 2021 йил якунигача яна 150 та объектда жорий этилиши белгиланган.

🔎 2021 йил 1 июлга қадар почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган тизим ишга туширилади.

💳 2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

🏦 2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади.

🏢 2021 йил якунига қадар интернет-дўконлари товарларини сақлаш ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган 4 та логистика маркази ташкил этилади.

♻️ 2021 йил 1 апрелдан олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Анъанавий «Ёш китобхон» Республика танловининг саралаш босқичлари бошланди

Ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини шакллантириш, маънавий дунёқарашини бойитиш, республикамизнинг турли ҳудудларидаги ёшларини бирлаштириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичлари бошланди. Танлов 3 ёш доирасида ўтказилади:

23 декабрь — 10-14 ёш
24 декабрь —15-19 ёш
25 декабрь — 20-30 ёш

Танловда иштирок этмоқчимисиз? Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилинг.

📚 Ғолибларни Президент совғаси кутмоқда. Унутманг, ўқилган ва уқилган бадиий китоб, аввaло сизнинг порлоқ келажагингизга пойдевор яратади.

#YangiUzbekiston #Yan

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

👉 "Сўнгги 4 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳар йили мантиқий давоми сифатида янги қарор, фармонлар, фармойишлар, ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
2020 йил 29 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6013-сонли Фармон талаблари асосида коррупцияга қарши курашнинг янги бир босқичи бошланди.
"

👉 “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан ички ишлар вазирлиги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилилувчи органлар қаторида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органи этиб белгиланди. Коррупцияга қарши курашиш органларига ички ишлар вазирлигидан ташқари давлат хавфсизлик хизмати, адлия вазирлиги, бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳам бевосита маъсул ҳисобланади.”

👉 “2020 йилнинг 10 ойи мобайнида фуқаролардан ички ишлар органларига 3454 та коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 54 % и қаноатлантирилиб, қолган қисми бўйича малакали тушунтиришлар берилиб тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.”

👉 “Бугунги кунда ички ишлар вазирлиги томонидан 46 та давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлса, шундан 5 таси ҳозирги кунда давлат хизматлари агентликлари орқали амалга оширилмоқда."

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8036

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

🏢 Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аҳолининг қиш ойларида коммунал соҳада юзага келаётган муаммоларини жойида ўрганиш мақсадида Қарши шаҳри бўйлаб айланди.

Масъуллар хонадонларда ҳам бўлиб, марказлашган иситиш тизимини ишлаши билан қизиқди. Шаҳримизда бўлиб турган туркиялик меҳмонни вилоят ҳокими турк таомларини очиш нияти бўлса, барча шароитлар яратиб беришини таъкидлади.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 115 минг сўмдан 4 млн 446 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Бухорода сув таъминоти йўналишида янги лойиҳалар амалга оширилади

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
маълумотига кўра, бугунги кунда Бухоро вилоятида 1916 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 54,8 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган аҳолига махсус техникалар ёрдамида ичимлик суви етказиб берилмоқда. Марказлашган канализация хизмати Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда қисман Қоровулбозор тумани марказида мавжуд бўлиб, бу вилоятдаги жами аҳолининг 9,1 фоизига тўғри келади. Вилоятдаги жами 100 та сув иншоотидан 41 таси, 23 та канализация иншоотларидан эса 11 таси эса таъмирталаб аҳволда.

💼 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларга асосан, Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятини 2020-2025 йилларда тўлиқ ичимлик суви ҳамда шаҳар ва туман марказларини канализация тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш режалаштирилган эди.

🏘 Шунга мувофиқ, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Ромитан, Жондор, Пешкў, Қоровулбозор туманлари ичимлик суви таъминоти ҳамда Ғиждувон, Ромитан, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туманлари марказларида оқова тизимини қуриш бўйича лойиҳалар тайёрланди. Ушбу лойиҳаларга Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан зарур маблағлар ажратилади.

🗂 Бундан ташқари, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманлари ичимлик суви таъминоти ва Пешкў, Вобкент, Жондор, Шофиркон, Когон, Бухоро туманлари маркази ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари оқова тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

❗️Шу каби янги лойиҳалар доирасида вилоятда 2025 йилга қадар жами 2347,8 км. сув тармоқлари, 45 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилади. Шунингдек, туманлар марказларида канализация тизимини жорий этиш учун 612,7 км. оқова сув тармоқлари ҳамда 66 та оқова иншоотлари бунёд этилади. Натижада вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиши 98,5 фоизга ошишига эришилади. Шаҳарлар ва туманлар марказларида канализация хизмати билан таъминланганлик даражаси эса 98,7 фоизга етказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
#Хоразмлик_ёш_оилаларга_имтиёз

⚡️ Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёш оилалар учун 2021 йилда ҳар бир туманда камида биттадан (эҳтиёждан келиб чиқиб ортиши мумкин) арзонлаштирилган уйлар барпо этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Imkoniyat #Xorazm_yoshlari

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — томонлар ўз ваколатлари доирасида ҳамда фаолиятларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида кўрсатилган вазифа ва функциялари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, услубий кўрсатмалар бериш ва аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

👉 Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️❗️❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform