Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Урганчдаги “UzXCMG” қўшма корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Заводни уч босқичда ривожлантириш режалаштирилган. Дастлаб қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчи паллада саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Президентимиз йиғув-пайвандлов ускуналарини, маҳаллийлаштирилган техника ва эҳтиёт қисмларни кўздан кечирди.

Глава государства ознакомился с проектами, реализуемыми на СП "UzXCMG" в Ургенче.
Предприятие намечено развивать в 3 этапа. На первой стадии планируется налаживание крупноузловой сборки сельхозтехники, на второй – ее промышленная сборка, третья фаза предусматривает локализацию производства.
Президент осмотрел установленное на заводе сборочно-сварочное оборудование, локализованную технику и запасные части.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #zavod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Урганч шаҳрида Хоразм вилояти фаоллари ва тармоқлар мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш аввалида хоразмлик деҳқон ва фермерларни, бутун меҳнаткаш халқимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан яна бир бор табриклади.
Давлатимиз раҳбари «маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

В городе Ургенче проходит совещание с участием актива Хорезмской области и ответственных лиц отраслей.
В начале совещания Президент Шавкат Мирзиёев вновь поздравил хорезмских дехкан и фермеров, весь наш трудолюбивый народ с отмечаемым сегодня Днем работников сельского хозяйства.
Глава государства отметил, что будет внедрена новая система решения социальных проблем на основе принципа «председатель махалли - реформатор».

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Наманган_вилояти

Наманганда 39 436 нафар фуқаро “Темир дафтар”дан чиқарилди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Президентнинг 2020 йил 26-27 июн кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича вилоятда 24 382 та эҳтиёжманд оила, 39 468 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз “Темир дафтар” рўйхатига олинган.

Сентябрь-ноябрь ойларида сектор раҳбарлари томонидан 527 та оила ва 1 502 та меҳнатга лаёқатли фуқаролар қўшилиб, “Темир дафтар”да жами 34 761 та оиланинг 47 858 та меҳнатга лаёқатли фуқаро рўйхатлари шакллантирилган.

10 декабр ҳолатига даромад манбаига эга бўлган 25 269 та оиланинг 39 436 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзосини халқ депутатлари кенгаш қарорлари билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

“Темир дафтар”га киритилган 34 761 та оиланинг 47 652 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси ишга жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;

▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 14 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Касбга йўналтириш тизими” жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳаётбек Фозилжонов, Ташхис маркази бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Овқатдан заҳарланишни олдини олиш билан боғлиқ муҳим масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Қамариддин Боқиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Куз-қиш мавсумида кўрилаётган чоралар ҳақида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Алипаша Аҳмедов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
✍️Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Эндиликда судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, коррупцияга мойиллиги аниқланади. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари Интернет тармоғи орқали онлайн ёритилади. Уларнинг иш самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланиб борилади.

☝️Бугунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланган.

🔎 Янги электрон рейтингда ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кузатиб боради.

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Пандемия даврида берилган имтиёзлар Солиқ кодексида ҳам белгиланди

✍️Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 декабрдаги ЎРҚ-652-сон Қонуни билан

📘Солиқ кодексига учта моддадан иборат бўлган янги “Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш” номли 72-боб киритилди.

🟣 Янги моддалар:
🔹 Алоҳида шароитларда қўшимча ваколатлар бериш;
🔹 Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича фоизсиз тўлашни кечиктиришнинг ёки бўлиб-бўлиб тўлашни қўллашнинг ва алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришнинг вақтинчалик тартиби;
🔹 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Рангсиз тушлар" фильми "Asiatica Film Festival XXI" халқаро фестивалида иштирок этади

✍️ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 18-22 декабрь кунлари Италия Республикасининг Рим шаҳрида 18 мамлакатдан саралаб олинган фильмлар иштирокида "Asiatica Film Festival XXI" халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Мазкур кинофестивал сўнгги йиллар Осиё қитъасида суратга олинаётган сара кинокартиналарни кўриш орқали, қисқа метражли, бадиий ва ҳужжатли фильмлар орасидан муносибларини тақдирлайди. Мазкур кинофестивалда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Рангсиз тушлар" бадиий фильми ҳам иштирок этади.

🎬 Фильмда неча йиллик маҳкумликдан сўнг, озодликка чиққан аёл – Кашмиранинг жамиятга мослашишидаги қийинчиликлар ҳикоя қилинади. Шунингдек, ўткир ижтимоий муаммолар ва жамиятнинг айрим камчиликлари намойиш этилган.

📽 "Asiatica Film Festival XXI" халқаро кинофестивали доирасида таниқли киномутахассислар билан мастер-класслар, ижодий суҳбатлар, халқаро доирада эътироф этилган киноасарларнинг муҳокамалари ҳам бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform