Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди.
205 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоотда бешинчи авлод технологиялари қўлланган.
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг афзалликлари ва иш жараёни билан танишди, бу ердаги тажрибани кенг жорий этиш, тадбиркорларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу ерда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда ёшлар бўйича тадқиқотлар тақдимотлари ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплекс в Ханкинском районе.
Объект стоимостью более 205 млрд сумов возведен по технологиям пятого поколения.
Глава государства ознакомился с преимуществами и рабочими процессами в комплексе, указал на важность широкого распространения данного опыта, обучения предпринимателей.
Здесь же состоялись презентации проектов для реализации в сельском хозяйстве и результатов исследований по молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #issiqxona
#Фарғона_вилояти

🏢 Марғилонда кўп қаватли уй-жойлар марказлашган иссиқлик таъминотига уланади

✍️ Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 30,0 млрд.сўм республика бюджети маблағлари ҳисобидан Марғилон шаҳрининг “Гулистон”, “Зуҳро”, “Милтиқсоз”, “Чилонзор” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларида жойлашган 130 та кўп қаватли уйларни “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ орқали марказлашган иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш режалаштирилган.

🧾 Ҳозирги вақтда, топографик харита топосъёмка тайёрлаш ишлари бажарилиб, ҳудудларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади

“Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4919-сон, 11.12.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ёрдамида текисланган ҳолда дискретли суғориш усулини жорий қилиш суръати беш баробарга оширилади.

💧 Шунга кўра, 2021 йилда республика бўйича жами 430 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади.

➡️ Шундан суғориладиган 200 минг гектар майдонни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

💰 2021 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.

⚠️ Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилади.

🗓 Субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида 5 йил ишлатилиши шарти билан ажратилади ҳамда бундай технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди.

🖥 2021 йил 1 декабрга қадар Сув хўжалиги вазирлигининг мавжуд 1 688 та насос станциясида электр энергиясининг сарфи ҳамда чиқарилган сув ҳажми ҳисобини юритувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

👨🏻‍💻 Шунингдек, профессионал таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича мутахассислар (консультант) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик

Поздравление работникам сельского хозяйства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғузор_тумани

Ёшлар тақдири ишончли қўлларда

видео: Умид Нормуратов
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги технопаркда бўлди.
Жорий йил май ойида очилган бу мажмуада қисқа вақтда кийим-кечак ва металлдан турли маҳсулотлар тайёрлайдиган иккита корхона иш бошлади. Технопарк тўлиқ ишга тушгач, йилига қарийб 87 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 5,8 млн долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган.
Текстил корхонасида 400 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил технопарк, организованный в городе Ургенче.
В комплексе, открывшемся в мае текущего года, за короткое время заработали два предприятия по выпуску одежды и изготовлению металлических изделий. Ожидается, что после выхода на полную мощность в технопарке будут выпускать товары на сумму 87 млрд сумов и экспортировать на 5,8 млн долларов в год.
На текстильном предприятии трудятся 400 женщин. Глава государства побеседовал с коллективом.

#Mirziyoyev #safar #Urganch #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter