Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌐 «2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали, кенг полосали мобил алоқа қамров даражасини 95 фоизга етказиш белгиланди.

👨🏻‍💻 Бугунги кунда Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.

💵 Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с. учун 45,0 минг сўмни (4,3 долл.) ташкил этди».

@aoka_uz
✍️ Маданият вазирлиги ахборот хизмати Маданий мерос департаменти 2020 йил 10 декабрдаги Тош ҳовли саройида девор бузилиши бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолага асосан қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.

Тош ҳовли саройи 1832-38 йилларда қурилган бўлиб Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини ўтказиш муносабати билан 1997 йилда таъмирлаш тиклаш ишлари «Хоразм махсус илмий таъмирлаш ишлаб чиқариш» устахонаси томонидан Тош ҳовли саройида қисман олиб борилган.

Маданий мерос департаменти томонидан аниқланишича Тош ҳовли саройини шарқий томонидаги девор қисми бузилишига сабаб буюртмачи ташкилот «Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси бўлиб, «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни девор тепа қисми бузилган.

«Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари Департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНEСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган бўлсада, аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб оборилган.

🧾 Ҳозирда Департамент ходимлари томонидан
Тош ҳовли саройида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўхтатилган бўлиб, ноқонуний олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари тўғрисида ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикояти бўйича очиқ суд жараёни бошланди

«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 19 августдаги қарорини бекор қилиш юзасидан судга мурожаат қилган эди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилган ҳамда Махсус комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топганди.

Кейинчалик Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур қарор устидан апелляция шикояти берди.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, бугун Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция инстанциясида апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакили судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, ишни кўриш жараёнида давлат сири ва тижорат сири билан боғлиқ масала муҳокама қилинганида суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишни сўради.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилининг келтирилган апелляция шикояти юзасидан фикри тингланиб, шикоятда келтирилган важлар юзасидан берилган саволларга жавоблари тингланди.

Қўмита вакили томонидан судлов ҳайъатига илтимоснома киритилиб, унда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш ҳамда “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти томонидан киритилган шикоят аризадаги имзони ҳақиқийлигини текшириш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш сўралди.

Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, судга оид хатшунослик экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришдан рад этди ҳамда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш тўғрисидаги илтимоснома муҳокамаси “UzAuto Motors” АЖ вакиллари фикри тингланганидан сўнг кейинга қолдирилди.

Кейинги суд муҳокамаси 2020 йил 18 декабрь куни соат 10.30 га қолдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✍️ Давлат тест маркази ахборот хизмати хабарига кўра, чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари энди вилоятларда ҳам ўтказилади

🔖 Октябрь ойида Давлат тест маркази томонидан “Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари” бўйича талабгорларнинг фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома (https://t.iss.one/rasmiydtm/2667) ўтказилган эди.

🙋🏻‍♂️ Сўровнома натижаларига кўра, аксарият талабгорлар чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларини ўз яшаш ҳудудида топшириш истагини билдирди.

Шу сабабли, Давлат тест маркази талабгорлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил январь ойида бўлиб ўтадиган тест синовларини вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўтказишни режалаштирмоқда.

📍 Бунда талабгорлар рўйхатдан ўтиш мобайнида тест топшириш ҳудудини ўзлари танлашлари мумкин.

👨🏻‍💻 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали (https://dtm.uz/page/cefr) амалга оширилмоқда.

📆 Январь ойи учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синови учун тўловни амалга оширган номзодлардан ҳужжатлар 2021 йил 4-8 январь кунлари Давлат тест маркази ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари орқали қабул қилинади (https://t.iss.one/rasmiydtm/2740).

Тест синовлари эса талабгорларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда 2021 йил 21-30 январь оралиғида ўтказилади (https://t.iss.one/rasmiydtm/2740).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform