Hudud Inform
8.48K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
«САХОВАТ ВА КЎМАК» ЖАМҒАРМАСИ - ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҚУВОНЧИ!


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази маълумотлари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 13 май куни соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳрида нималар чекланди?

⛔️ Эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади;

🥕 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади;

🌡 озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади;

🚧 шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади;

📈 шаҳардаги вилоят ва шаҳар ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши назорат қилинади ва бунда бошқарма ва ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбарини Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади;

🚿 мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар киритилмайди. Ҳар бир ташкилотнинг кириш эшигида доимий навбатчилик ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ходимлари корхонага киришида тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекция қилинади.

👮‍♂️ Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда. Яна 15 та шундай гуруҳ ташкил қилинади ва кунлик назорат ишлари давом эттирилади.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 11 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами
42,7 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СанҚваМ - 0372-20.pdf
829.5 KB
Шу йилнинг 11 май куни "COVID-19 Пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланилиши шароитида давлат идораларива бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиштўғрисида"ги 0372-20 сонли вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси маълум бўлди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” бозоридаги эҳтиёт қисмлар расталари тадбиркорларидан бирида юқори ҳарорат кузатилганлиги туфайли бозор ёпиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди. Аслида эса шу куни бозор худудига кираверишда ўрнатилган тиббий текширувлар давомида бир нафар фуқарода юқори ҳарорат аниқланган ва у дарҳол изоляцияга олинган эди.
Коронавирусга гумон қилинган фуқаро бозор худудига киришга улгурмаган. Кечанинг ўзида 1989 йилда туғилган (эркак) ушбу фуқародан коронавирусга ўтказилган диагностик таҳлил унда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаганлигини кўрсатди. Маълумотларга қараганда, шу кунларда мазкур бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ: АНДИЖОН, СУРХОНДАРЁ ВА НАМАНГАНДАН 8 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Юртимизнинг учта ҳудудидан: Андижон вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 8 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1996 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда ҳудудлар ривожланиш даражаси баҳоланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кун рақами: Самарқандда салкам 64 млн. АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Улуғнор туманида карантин қоидаларини бузган беш нафар "шоввоз" қамалди

Республикамиз раҳбарияти томонидан “COYID-19” пандемиясига қарши курашда бир қатор чор-тадбирлар белгиланган. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш, кўчаларда ниқоб билан юриш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик шулар жумласидандир. Халқимизнинг маданияти, урф-одати ва пандемия ҳолатида ўзини қўлга ола билишини алоҳида тамъкидлаш лозим бўлади. Бироқ, айрим фуқаролар томонидан бизнинг урф-одат ва маданиятимизга зид равишда ноқонуний ҳаракатлар содир этиб, белгиланган қоидаларга риоя этмаётганликлари ачинарли ҳолатлардан ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давергеодезкадастр қўмитаси Намангандаги ер билан боғлиқ фирибгарликка кадастр ходимларининг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИГА МУВОФИҚ 2018 ЙИЛДА БОШЛАНГАН ЛОЙИҲА МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш” лойиҳаси муваффақиятли якунланиб, умумий узунлиги 46 километрли 220 кВ ли ҳаво линияси ҳамда янги юқори кучланишли “Сирғали” подстанцияси фойдаланишга топширилмоқда. Айни пайтда техник дастурга асосан кучланиш берилиб, 115 соатли ишга қўйиш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
12 май куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан COVID-19 пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилоятига 850 дона таркибида 9 хил бирламчи озиқ-овқат махсулотлари жой олган, қадоқланган қутилар ҳайрия ёрдами сифатида тақдим этилди.

Келтирилган инсонпарварлик карвони Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бошқармаси тасарруфидаги омборхонага жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔺 2020 йил 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2519 (+10) нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 12 мая 2020 года 16:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2519 (+10).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform