Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қарши шаҳрида ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бугунги бозор талаби ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, туманларни муайян иқтисодиёт йўналишларига ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади.
Вилоятда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 28 триллион сўм бўлган 950 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

На прошедшем в Карши совещании обсуждены вопросы комплексного развития Кашкадарьинской области.
Глава государства подчеркнул необходимость специализации районов на конкретных направлениях экономики с учетом конъюнктуры рынка и «точек роста».
Для области разработано 950 проектов на сумму 28 триллионов сумов, которые намечено реализовать в 2021-2022 годах. В результате планируется создать 15 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БААда ишлаш истагидаги фуқаролар билан суҳбат ўтказилмоқда

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг “SANED” компанияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди. Мақсад инглиз ва араб тилини биладиган, зарур касб-ҳунарга эга Ўзбекистон фуқароларини БААдаги турли соҳаларга ишга жалб қилишдан иборат.

Шу куни БАА иш берувчилари томонидан суҳбат ўтказилиб, талабга жавоб берадиган фуқаролар мазкур мамлакатда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, “Ишга марҳамат” мономарказида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда ўндан ортиқ давлат ва хусусий корхона, ташкилот, муассасалардаги вакант иш ўринлар талабгорларга таклиф этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сони қанча?

✍️ Бу борада Далват солиқ қўмитаси ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

⚠️Ўзбекистон Республикаси 🇺🇿 ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади.

❗️Солиқларни жорий этиш ваколати Олий Мажлисга берилган. Конституциянинг 51-моддасига мувофиқ, фуқаролар 👥👥 қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.

🔻Ушбу маблағлар 💰 давлат бюджетини ♻️ шакллантиради. Солиқ қонунчилигида жисмоний шахслар учун алоҳида, юридик шахслар учун алоҳида солиқ турлари мавжуд.

👉 Солиқ тўловчилар сони 📈 бўйича 2019 йил ва 2020 йиллардаги батафсил маълумот инфографикада келтирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрининг Наво маҳалласида қад ростлаётган янги мавзени кўздан кечирди.
Бу ҳудудда жами 39 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган, беш босқичда амалга оширилади. Айни пайтда 3 та турар жой қуриб битказилган.
Давлатимиз раҳбари уйларнинг қурилиш технологияси ва сифатига эътибор қаратди. Ёнғин хавфсизлигини, коммунал хизматлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством нового жилого квартала в махалле Наво города Карши.
Всего на массиве планируется возвести 39 многоэтажных домов, проект будет реализован в пять этапов. На первом этапе воздвигнуто 3 дома.
Глава государства обратил внимание на технологию строительства и качество сооружений. Дал дополнительные указания по обеспечению пожарной безопасности, квалифицированного коммунального обслуживания.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Асли ўзбекистонлик бўлган Умид Мамадаминов АҚШда меҳнат қиларди. Иши, топиш-тутиши ёмон эмасди. Яшаши ҳам яхши эди. Лекин Ватан соғинчи уни қийнар эди. Юртимга борсам, у ерда ҳам тадбиркорлик қилсам деб кўп ўйларди.

📌Президентимиз 2017 йили АҚШга сафари пайтида бир гуруҳ ватандошларимиз билан бўлган учрашувда барча юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф қилган, уларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга ваъда берган эди.

✔️Ватандошимиз Умид Мамадаминов бундун икки йил аввал юртимизга қайтди. Ҳозир энергетика ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этмоқда. У Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Agro Cluster”да мошни етиштириб, уни хорижга экспорт қилиш юмушлари билан шуғулланмоқда.

🔸Умид Мамадаминовнинг айтишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб катта. Боиси, сифати ва бошқа кўрсаткичлари билан халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Кашкадарьинскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 ноябрь куни “Тошкент” атовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлар рўйхати

✍️ Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра:

7:40 | Тошкент – Нурота (Жўш орқали) чипта нархи 60 000 сўм
8:30 | Тошкент – Навоий 52 000 сўм
8:50 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
9:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
9:50 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
11:15 | Тошкент – Қоракўл 73 000 сўм
13:00 | Тошкент – Манғит 120 000 сўм
13:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:00 | Тошкент – Қарши 54 000 сўм
14:30 | Тошкент – Самарқанд 35 000 сўм
14:30 | Тошкент – Нукус 120 000 сўм
17:00 | Тошкент – Урганч 115 000 сўм
17:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 78 000 сўм
18:20 | Тошкент – Денов 87 000 сўм
19:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
19:00 | Тошкент – Денов 87 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

📞 Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади

✍️ Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, рейтинг таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилади.

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади;

Халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

🇺🇿🇨🇳 Андижон вилоятида йирик лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутадиган сармоявий лойиҳаларнинг имзолангани ушбу анжуманнинг муҳим якуни бўлди. Хусусан, Хитойнинг «Xinjiang Jiufang Borun Transport Equipment Co. Ltd.» компанияси замонавий логистика марказини қуриш, «Shanghe Agricultural International Holding» компанияси эса гилос етиштириш ва уни дастлабки қайта ишлаш бўйича агросаноат мажмуини яратиш лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этади.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Давлат иштирокидаги корхоналар камаяди

✍️ Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

❗️Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш мавзуига бағишланди.

🎤 Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рустамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform