Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай шаҳридаги «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видео мурожаат йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтди, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев направил видеопослание участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров «CIIE-2020» в городе Шанхае.
В своем выступлении глава нашего государства остановился на ключевых вопросах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества и развития межрегиональных связей в условиях глобального кризиса, а также выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ва БМТ ваколатхоналари ҳамкорлигида «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди

👉 Батафсил

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Шавката Мирзиёева на церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Bukhara City»да IT-Park қурилиши бошланди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

💰 Бухоро шаҳри марказида бунёд қилинаётган «Bukhara City» мажмуасида қурилиши бошланган IT-Park лойиҳасининг умумий қиймати 21 млн. доллар бўлиб, у келгуси йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

🏗 IT-Park иккита бинодан иборат бўлиб, унда мониторинг ва ситуацион марказ, сервер хоналари, 250 ўринли конференциялар зали, 150 ўринли мажлислар зали мавжуд бўлади. Бундан ташқари бу ерда қишки боғни ўз ичига олган 160 ўринли беш юлдузли меҳмонхона барпо этилмоқда.

💻 Мазкур лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилганда 500 кишини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. IT-Park марказининг ўзида дастурлар орқали 1,3 миллион долларилик маҳсулотни чет элга экспорт қилиш имконияти ҳам яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — «Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Kun.uz нашрига берган интервьюси юзасидан»

Эртага, 5 ноябрь куни соат 12:00 да АОКАда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида мавзу бўйича барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🖊 «Ўзбекистон нашриёти» давлат корхонасида истиқболли режалар юзасидан ишчи учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда нашриёт фаолиятини пандемия шароитида тиклаш, янги буюртмаларни қабул қилиб устида ишлаш ва халқимиз эҳтиёжига қараб турли китоб нашрларини чоп этиш ва етказиб бериш масалалари муҳокама этилди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4 ноябрь куни соат 18:20 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Бирлашган Араб Амирликлари «AIR ARABIA Abu-Dabi LLC» авиакомпаниясининг «Шаржа – Тошкент – Шаржа» йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширган ҳаво кемаси келиб қўнди.

✍️ Видеолавҳа Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида тайёрланган навбатдаги ажойиб анимацион видеоролик!

Видеоролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси: янги лойиҳалар, янги мақсадлар ва янги марралар сари!

✍️ Видеоролик Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент вилояти цемент ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда

📈Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди.

📊Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келди.

📌Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

🔎Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обид Ҳакимов:

— Бизнинг мақсадимиз миллий камбағаллик чегарасини ишлаб чиқиш.

⚖️ 5600 сўм камбағалликни ўлчаш бўйича битта ўлчов сифатида айтилди.

🌐 Бу ўрта паст даромадли мамлакатларнинг ҳолатидан келиб чиққан кўрсаткич эди.

〰️〰️〰️〰️
АОКА мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🔰 Қуйи Чирчиқ туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича туман ҳокимлиги ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform