Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨Бугун – 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни!

🔹Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш ва жамиятимизда адолат ҳукм суришига эришишни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган ички ишлар органлари ходимлари, сизни касб байрамингиз билан табриклаймиз!

Заҳматли меҳнат фаолиятингизда виждонингиз пок, хизматингиз бехатар, қарорларингиз адолатли бўлсин!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

"Наманган - Марказий Осиёнинг текстиль ва Shopping туризм масканига айланади"

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳоким Шавкатжон Абдураззоқов "Ideal" бренди корхоналари гуруҳи таркибига кирувчи «Гранд текстиль» масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси билан танишди.

Мазкур текстил корхонасида, ҳозирда 300 нафар ишчи фаолият юритаётган бўлса, келаси 2021 йили ишчилар сонини 1000 нафарга етказиш режалаштирилган.

- Лойиҳанинг аҳамиятга молик томони шундаки, бу ерда барча жараён бир нуқтада тўпланади. Ишлаб чиқариш ҳам, унинг илмий асосини ишлаб чиқувчи лабаротория ҳам, ўқув маркази ва маҳсулотлар намойишини ўтказувчи подиум ва модалар уйи ҳам шу ердан жой олади. Шунингдек, музокаралар ўтказиш хоналари ҳам жаҳон андозалар мос тарзда жиҳозланади.

Режага кўра маркази биринчи қаватида 100 та дўкон жойлашади. Иккинчи қаватда модалар намойиш ўтказувчи катта зал жой олади. Учинчи ва тўртинчи қаватларда ишлаб чиқариш цехлари ишга туширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📆 Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

✔️ Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

📌 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумотлар Адлия вазирлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янгради.

✍️ Матни “Инсон қасидаси”га асосланган ажиб ва беназир қўшиқ қуйидаги дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро қилинди.

Дилафруз Рустамова (Ўзбекистон)
Олег Газманов (Россия)
Омирқул Айниязов (Қозоғистон)
Зафар Абдуалимов (Тожикистон)
Рафет эл-Роман (Туркия)
Аҳмад ал-Хурайбий (Қувайт)
Алессандро Сафина (Италия)
Озодбек Назарбеков (Ўзбекистон)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам табриги

Нежат Бил - Туркия Элчихонаси ички ишлар бўйича маслаҳатчиси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁Куз зийнати🍁

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ахборот хизмати хабарига кўра, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:10да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди.

Ер силкиниши координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 292 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 292 км, 2 балл.
Наманган: 168 км, 3 балл.
Андижон: 152 км, 3 балл.
Фарғона: 99 км, 4 балл.
Гулистон: 276 км, 2 балл.
Жиззах: 341 км, 2 балл.
Самарқанд: 411 км, 2 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар масаласи ижобий ҳал этилди

Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Жорий йилда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13107 нафар абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган бўлиб, масъул ваколатли органлар томонидан дастлабки текшириш натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентнинг ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган эди.

Масъул ваколатли органлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан қайта текшириш натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эканлиги, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилганлиги, 85 нафари ҳарбий хизматни ўтамаганлиги ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги, лекин ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эмаслиги аниқланди.

Давлат тест маркази томонидан тавсияномаси тасдиқланган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари асосида танлов натижалари (ҳар бир таълим шакли ва олий таълим муассасаси кесимида) ҳисобланганда 1516 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контрактга ўтиш балларига тенг ёки ундан юқори (рўйхатдан ўтишда танланган 1-олий таълим муассасасида имтиёз доирасида ўтиш балига нисбатан) балл тўплаганлиги маълум бўлди.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда абитуриентларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан мазкур абитуриентларнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди.

Ҳозирда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилмоқда.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари (abitur.dtm.uz) орқали кўришлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

🔰 Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш масаласида ўтказилган йиғилишда ҳар бир депутат ўз ҳудудидан 5 нафар ёшларни оталиққа олиш таклифи билдирилганди.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Жамшид Рахмонқулов биринчилардан бўлиб бу таклифни қўллаб-қувватлаган ҳолда 5 нафар ёшларни оталиққа олиш ва 12 нафарини иш билан таъминлашга ваъда берганди.

Айни пайтда депутат ўзи таъсисчилиги остидаги масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган иссиқхонада 17 нафар ёш йигит ва қизларни иш билан таъминлади, деб хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЎЗБЕКИСТОНГА СОВУҚ ҲАВО ОҚИМИ КИРИБ КЕЛМОҚДА

Гидрометеорология хизмати ахборот хизмати
хабарига кўра, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13° даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун белгиланган нархлар:

Нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон ““Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарори билан ўрнатилган.

🏢 Кўп квартирали уйдаги квартира - Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

🏠 Якка тартибдаги турар-жой - Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – Бепул;

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🧑‍🌾 Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🏫 Нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🖼 Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари.

Кадастр
паспортни шакллантириш учун онлайн ариза бериш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаровнинг ноқонуний қарорлари бекор қилинди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 5 октябрида ижтимоий тармоқлар (“Соядаги сиёсатчилар” ва “Мухбир Далиев” телеграм канали)да “Андижон шаҳар ҳокимлиги чиқараётган қарорлар қанчалик қонуний?” номли мақоласи ўрганиб чиқилди.

Хусусан, мақолада Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги 403-қ-сон қарори билан Андижон шаҳар 2-тор Х.Ниёзий кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Рўзиев Мансурбекка, 6-тор Х.Ниёзий кўчаси 14-майдон 200,0 кв.метрдан иборат ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун амалдаги қонун ҳужжатларига зид равишда ажратиб берилганлиги кўрсатилганлиги баён этилган эди.

Ўрганиш давомида, Андижон шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 7-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда 2020 йил 11 сентябрда 403-қ сон қарори билан Андижон шаҳар 2-тор Х.Ниёзий кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Рўзиев Мансурбекга, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 6-тор Х.Ниёзий кўчаси 14-майдон 200,0 кв.метрдан иборат (кв.116б, уч1008а) ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун аукционсиз ажратиб берилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат бўйича шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 сентябрдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 403-қ-сон қарорига нисбатан протест келтириш учун Андижон шаҳар прокуратурасига 2020 йил 8 октябрь куни 1-60/11-7/418-сонли таклиф киритилди.

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан адлия бўлими таклифи кўриб чиқилиб, ҳокимлика 2020 йил 13 октябрда 10.2/273-қ-20-сонли протести киритилди. Бундан ташқари Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан шаҳар ҳокими номига юқоридаги қарорни бекор қилишни сўраб 2020 йил 12 октябрда 06-02-13/35-сонли тақдимнома киритилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан вилоят адлия бошқармасининг тақдимномаси ҳамда шаҳар прокурорининг протести асосида 2020 йил 19 октябрдаги 444-қ-сон қарори билан 2020 йил 11 сентябрдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 403-қ-сон қарори бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижонда фуқароларнинг бизнес фаоллиги ортиб бормоқда

📊Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, бугунги кунда ўзини ўзи банд қилиб, мустақил фаолият олиб боришни афзал кўрганлар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

2️⃣6️⃣ октябрь ҳолатига Андижон вилояти давлат солиқ идораларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтганлар 52 минг нафардан ошди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform