Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учун тил курслари ташкил этилди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълум қилди.

Ҳафтада 2 маротаба, чоршанба ва шанба кунлари ташкил этилаётган дарсларда вазирлик ҳодимларидан 30 нафари 2 гуруҳга бўлиниб, инглиз тилидан сабоқ ола бошлади. Дарсларни Вазирлик қошидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларининг мутаҳассислари олиб боришмоқда. Рус тили бўйича ҳам ана шундай ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббуслари ва баёнотлари ўз вақтида ва кенг кўламда амалга оширилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1 ва 5-бандлари ижросини таъминлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари Содиқ Сафоев олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида билдирилган барча ташаббус ва таклифлар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлида яна бир муҳим тарихий қадам бўлди.

Кодекс ва резолюция лойиҳалари, уларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Сирдарёдаги сув тошқинидан жабр кўрган 14 та мактаб ва уларнинг 2 та филиали тўлиқ таъмирланди. Улардан 2 тасини Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантириш режалаштирилган

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Дунёга_назар

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд мамлакатимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани муносабати билан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

- Ўзбекистон Республикаси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига янги аъзо бўлиб сайланганидан ҳурсандман, - деди элчи.

– Мамлакатнинг мазкур нуфузли халқаро тузилма таркибига сайланиш истаги Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар сиёсатида инсон ҳуқуқлари муҳим ўрин эгаллаганини билдиради.

Ушбу интилиш Ўзбекистоннинг 2017 йилдан буён халқаро миқёсда тутган фаол роли ҳамда унинг БМТ ва ЕХҲТ билан яқин ҳамкорлигида ўз ифодасини топмоқда.

Мен мультилатерал тартиб-қоидаларга асосланган ушбу фаол ролни қўллаб-қувватлайман, у бугунги кунда барча давлатлар дуч келаётган глобал муаммолардан қатъий назар ривожланиш ва ўзаро тинч ҳамкорлик учун пойдевор яратади.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

ЧИНОЗДА ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

⚡️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Чиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалласида ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда бўлиб ўтган тадбирда 3 та секторда фаолият юритаётган 14 та мактаб битирувчиларини ишга жойлаштириш ва касбга йуналтириш бўйича маълумотлар берилди.

🔎Ярмарка якунида "Хўжакент" тикув цехига бизнес саёҳат уюштирилди. Унда йигит-қизлар корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸«Имкон» лойиҳаси қатнашчилари билан суҳбат ташкил этилди.

👨🏻‍💻"IT" соҳасига қизиққан 15 ёшдан 30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш мақсадида «Имкон» лойиҳаси ташкил этилганди. Бугун талабгорлар орасидан энг муносибларини саралаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

🇺🇿Ёшлар ишлари агентлиги саралашдан муваффақиятли ўтган ёшларни қутлайди ҳамда келажакда кучли "IT" мутахассис бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишларига ишонч билдиради!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔸Марказий банк ахборот хизмати маълумотига кўра Республикамиз бўйлаб ўрнатилган тўлов терминаллари сони 437 231 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97 643 тага ёки 28 фоизга ошди.

🔸Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 12 455 та бўлиб, бу ўтган йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 4 128 тага ёки 49 фоизга ошган.

🔸 Муомаладаги банк карталари сони эса 24 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 млн. донага кўпайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform