Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фаоллар, сув тошқинидан жабр кўрган одамлар билан учрашди.
- Охирги беш ойда ҳаммамиз синовдан ўтдик. Ҳамжиҳат бўлиб, матонат, меҳнат билан шароитни тикладик, янги уйлар, йўллар қурилди. Бугун бу ишларни кўриб, албатта хурсанд бўлдим. Лекин менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Сырдарьинской области, пострадавшими от наводнения жителями.
– За последние пять месяцев мы все прошли испытание на прочность. Усердно работали плечом к плечу и восстановили условия, построили новые дома, дороги. Очень приятно видеть сегодня результаты этой работы. Но настроение людей – это именно то, что больше всего радует и прибавляет сил, – сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касб-ҳунарга ўқитиш бўлими ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4804-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сергели тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари таркибида касб-ҳунарга ўқитиш бўлими ташкил этилди.

Видеоматериал вазирлик ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Мирзаобод тумани "Янги Ўзбекистон" маҳалласининг аввалги ва ҳозирги кўриниши

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

Республика ҳудудида 2020 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисида маълумот

Инфографика ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланди

Кеча 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия. Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Каттақўрғонда дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра Ҳукуматнинг “2020 — 2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорга асосан ҳудудий инвестиция дастури доирасида Каттақўрғон шаҳрида “Classic motors power” МЧЖ томонидан дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 19,051 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️Халқаро пресс-клуб «Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!» мавзуидаги сессияни ташкил этмоқда.

📢 Мирзаобод туманида ўтадиган сессияда қилинган ишлар, келгуси лойиҳалар, навбатдаги вазифалар ҳақида мутасаддилар ва шу ерлик ватандошларимиз билан суҳбатлашамиз.

❗️Эфирни бугун соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

@hudud_inform
Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

📌 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

👉 ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

💴 Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

👉 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади.

👉 2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

👉 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухоролик ёшлар «SEAMO – 2020» халқаро олимпиадасида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди

Қоракўл тумани ахборот хизмати маълумотига кўра, онлайн кўринишда ташкил этилган халқаро билимлар беллашувида Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 нафар ёш истеъдод соҳиби Бухоро шаҳрида баҳсларга киришди.

Натижада мусобақада иштирок этган 8 ва 9-синф ўқувчилари Асилбек Абдуқаюмов ва Анваржон Рахматов олтин медалга сазовор бўлди.

Мактабнинг 9-синф ўқувчилари Отабек Жўрабеков ва Муҳаммадали Равшановлар эса бронза медалини қўлга киритди. Мактабнинг 10-синф ўқувчиларидан Жасур Рўзибоев кумуш, Лазизбек Ражаббоев ва Азизбек Эргашовлар бронза медалларига сазовор бўлди.

Жорий йил 18-19 январь кунлари Голд-Кост (Австралия) шаҳрида математика фанидан бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида Қоракўл халқаро математика мактабининг 8-синф ўқувчиси Бекзоджон Нуриддинов барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Халқаро пресс-клубнинг «Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!» мавзуидаги сессиясидан

〰️〰️〰️〰️
Шерзод Қудратхўжаев:

— 4710 хонадон яқин 1 ой ичида фойдаланишга топширилади. Муҳтож асосий одамлар уй олди, лекин битта-иккита одам уй олмаган бўлиши мумкин. Ўша одамлар бугун ҳар хил идораларга бориб юрибди. Ёки кимларгадир 2 та хонадон берилган, энди яна 3-хонадон беришни сўраяпти.

Мана шундай ҳолатлар бўйича ўрганиш бўляптими? Бу масалалар қандай ҳал этилади?

——————————————

Бу уйларнинг сифати қай даражада? Узоқ вақтгача турадими?

📹 Шерзод Ҳидоятов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» техноген фалокитдан кейин ўша ҳудудда қарийб 4 мингдан ортиқ ватандошимиз ишсиз қолгани аниқланди. Бу фуқароларни доимий ёки мавсумий иш билан таъминлаш жараёни қандай кечмоқда?

〰️〰️〰️〰️
📹 Нозим Ҳусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб "Сирдарё вилоятида замонавий "Янги Ўзбекистон" шаҳарчаси фойдаланишга топширилганига бағишланган сессияси.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров

"Талофат кўрган 11 та ҳудудда 138 км ичимлик суви қувурлари бўлган, шундан 56.9 км қувурлар талофат кўрган эди. Қайта таъмирлаш ишлари натижасида 5 та маҳалла 100% ичимлик суви билан таъминланди".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сардобадаги янги уйлар ҳақида: биргаликда сабр-тоқат қилиб, шу кунларга етиб келдик

Президент о новых домах в Сардобе: Благодаря терпению и сплоченности мы дошли до этих дней

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров

Савол
: Нима сабабдан бизда йўл белгилари мавжуд эмас?

——————————————

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Шуҳрат Мирзаев

Савол
: Республикада етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларида Сирдарё вилоятининг улуши қай даражада?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев

Савол
: Вазирлик ташкил этилгандан буён нима ишлар қилди ва кейинги режалари қанақа?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform