Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Сурхондарё_вилояти

Сайроб деганда фақат мактаб бўлган азим чинор эмас, балки ДХМ филиали ҳам кўз олдингизга келсин

Куни-кеча Сурхондарё вилоятида Бойсун тоғининг энг баланд қисмида жойлашган Сайроб қишлоғида Бойсун туман Давлат хизматлари марказининг «Сайроб» филиали ишга тушди.

Шу билан Бойсун туманининг ўзида филиаллар сони иккитага етди.

ДХА ахборот хизмати маълумотига кўра эндиликда ҳафтанинг ҳар якшанбасида 7 500 аҳолига эга Сайроб қишлоғига ДХМ ходимлари келиб фуқароларга шу ернинг ўзида давлат хизматларини кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон вилояти 1-сектор ҳудудига қуйидаги туманлар киради:

🔹Андижон шаҳар
🔹Балиқчи тумани
🔹Избоскан тумани
🔹Олтинкўл тумани
🔹Пахтаобод тумани

Сектор раҳбари
Андижон вилояти ҳокими
Шуҳратбек Абдураҳмонов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент – Хўжайли йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
маълум қилди.

📆 Жорий йилнинг 13 октябрь кунидан Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан Тошкент – Хўжайли йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўймоқда.

🚍 Тошкент – Хўжайли йўналишидаги автобус соат 11:45 да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Хўжайлидан эса автобус соат 15:45 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. Ушбу йўналиш чипта нархи 125 000 сўм этиб белгиланган.

✔️ Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Интеллектуал мулк объектлари муҳофазасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Соҳани ривожлантириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб киришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Состоялось совещание по совершенствованию охраны объектов интеллектуальной собственности.
Поставлена задача разработать трехлетнюю программу развития сферы, внедрения научных достижений в каждое ведомство и отрасль.
Указано на важность налаживания подготовки оценщиков совместно со Всемирной организацией интеллектуальной собственности.
Глава государства уделил особое внимание вопросам международной регистрации отечественных товарных знаков.

#Mirziyoyev #yigilish #intellektualmulk #brend

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди

Президент: Пока не поднимем вопрос интеллектуальной собственности до уровня государственной политики, Узбекистан не будет конкурентоспособным и следующие десять лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент: «Патент эгаларини тадбиркорлар билан боғлаш керак»

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

❗️Мамлакатимизда йилига 4 минг 500 атрофида интеллектуал мулк объекти, жумладан, 2 мингдан зиёд товар белгилари рўйхатдан ўтади. Мисол учун, Навоий кон-металлургия комбинати сўнгги ўн йилда 35 та ихтирони рўйхатдан ўтказиб, уларнинг 16 тасидан 400 миллиард сўмдан ортиқ иқтисодий самара кўрган. Бу ишланмаларни бошқа давлатларнинг олтин қазиш корхоналарига сотиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

🔎 Лекин бундай ихтиролар хорижда рўйхатдан ўтказиб келинмоқда. Чунки юртимизда қийматни баҳолаш тизими амалда ишламаяпти. Бунинг оқибатида кўплаб ишланмалар тижоратлаштирилмай қолиб кетмоқда.

Шу боис Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти мутахассислари билан баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўтган йили 400 га яқин ихтиро, 110 та фойдали модел, 170 та саноат намунаси, 36 та селекция ютуғи рўйхатга олинган бўлсада, атиги 43 та илмий ишланма тижоратлаштирилган холос. Шу боис бундай илмий ютуқларнинг «электрон ярмаркаси»ни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

— Патент эгаларини тадбиркорлар билан боғлаш керак, — деди Президент.

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тунги_Бухоро

Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги амалиётларида натижадорлик кўрсаткичлари

Рақамли иқтисодиёт
— бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизими бўлиб, бунга онлайн хизматлар, масофавий таълим, электрон тўловлар, товар ва хизматларнинг интернет-савдоси мисол бўла олади.

Гап рақамли иқтисодиёт ҳақида кетганда замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш орқали тежалган ва иқтисод қилинган маблағлар ҳақида гапириш ўринли. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан электр энергиясини тежаш ва энергияни узатишда оптимал режим ҳосил қилиниши натижасида технологик йўқотишлар йиллар давомида камайишига эришиб келинмоқда. Буни юқорида ахборот хизмати томонидан тайёрланган жадвалда кўришимиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Вилоят ҳокими иштирокидаги Кенгашда Каттақўрғоннинг янги қиёфаси муҳокама этилди.

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🎙Бугун, 13 октябрь куни бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Таълим тизими билан боғлиқ муҳим саволларга жавоблар

🕙 12:00 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Спикер
: Шавкат Хўжақулов – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 14:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📲Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ташқи_меҳнат_миграцияси

Россиядан ватандошларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари белгиланди

🚂 Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди.

📆 Поездлар Волгоград вилоятидаги “Волжский” станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади.

📮 Йўловчилар поезд чипталарни Россия ҳудудида фаолият юритадиган ҳар қандай темир йўл кассаларидан сотиб олиши мумкин. Чипталарни сотиб олишда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. Бундан ташқари, «Россия темир йўллари» компаниясининг расмий веб-саҳифасида, шунингдек, «Россия темир йўллари йўловчилар учун» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда чипталарни расмийлаштириш мумкин.

🚞 Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 20 та вагондан иборат ҳар бир поезд таркиби 938 йўловчини ташишга мўлжалланган. Поездлар Россия ҳудуди бўйлаб қўшимча тўхтовларсиз ҳаракат қилади.

Бош консулхона COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг бир жойда оммавий тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида қайтиш чиптасини олган ватандошлардан “Волжский” станциясига поезд жўнаб кетадиган куни келишини сўрайди.

Манба:
"Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёнинг чекка қишлоғидаги мактабда "Қоракўл таржибаси" синовдан ўтказилади.

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон вилоятида пахта йиғим-терими қизғин олиб борилмоқда. Айни пайтда вилоят бўйича теримда мавсумий иш билан таъминланганлар сони 148 минг 971 нафарга етди.

Видеолавҳа Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари видеосаммитида бу борада жаҳон ҳамжамияти билан тажриба алмашинувларни кенг йўлга қўйиш мақсадида Туркий Кенгаш ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида меморандум имзолаш ташаббусини илгари сурган эди.

Ушбу муҳим ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва имзоланиши Янги Ўзбекистон амалга ошираётган фаол кўптомонлама дипломатиянинг бевосита маҳсулидир.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform