Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «B-Tween» француз кинокомпанияси билан ҳамкорликда “Paris Première” телеканали учун «Mon rêve ouzbek» (Менинг ўзбекча орзуйим) номли ҳужжатли фильмини 2019 йилда тасвирга олишган эди ва мана 2020 йил 7 октябрь куни соат 22:50 да “Paris Première” телеканалида эфирга узатилмоқда.

Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бош қаҳрамон фильм давомида ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва Ўзбекистоннинг бой тарихий ҳамда маданий меросини кўриб, ўз ҳайратларини ифода этади:

«Ўзбекистонга ноёб жуғрофий ўрин (ҳудуд) туҳфа этилган. Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган бу мамлакат ўзидан ташқаридаги мамлакатларнинг маданиятидан кўплаб маданий анъаналарни тўплади ва шу билан бирга ўз тажрибасини ташқи оламга етказди», - деган илиқ фикрлар билдирган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМИЙ БАЁНОТ

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород балони портлаганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилди.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент мактаблари ўқувчилари Сингапур халқаро «Ванда» танловида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди


"Ванда" танлови ҳар йили 3-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Ушбу танлов ўқувчиларнинг олдинга қўйилган вазифаларни ҳал қилишда танқидий ва ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.

Танловда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Жафарбек Орифжонов олтин, Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 7-синф ўқувчиси Адиба Тожмирзаева кумуш медални қўлга киритди.

Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 8-синф ўқувчиси Шамил Хуснуллин эса бронза медалига сазовор бўлди.

Манба:
Дунё АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш ишлари якунланмоқда

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Умумий қиймати 82,66 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мега лойиҳада дастлабки қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланган бўлиб, ҳозирда ўз ниҳоясига етиш арафасида турибти.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан ҳозиргача “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб” ва “Қипчоқ” бекатларида асосий қурилиш ишлари якунланиб, ташқи ва ички қисмларга безак бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу кунгача бекатлар оралиғидаги икки йўлли пўлат изларнинг жами 12,8 километр қисмига темир йўл излари тўлиқ ётқизилди. Таъкидлаш лозимки, “Чоштепа” бекати Чилонзор йўналишидаги “Олмазор” ер ости бекати билан боғланади.

Ушбу лойиҳа якунига етгач 214 та янги иш ўрни ҳам яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳудудида Кичик саноат зоналаридаги лойиҳалар ижроси муҳокама этилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
лавҳаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️Ҳаж ва умра вазирлиги расмий хабари:
умра зиёрати босқичма-босқич ташкил этилади

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
маълум қилди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этилади:

1️⃣-БОСҚИЧ – 2020 йил 4 октябрь кунидан эътиборан чекланган миқдорда, Саудия Арабистони Подшоҳлигида истиқомат қилувчилар учун ички Умра зиёрати очилиши кутилмоқда. Бунда зиёратчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинади ва уларнинг кунлик умумий адади 6 минг нафарни ташкил этади.

2️⃣-БОСҚИЧ – 18 октябрь кунидан эътиборан, кунлик зиёратчилар сони 15 мингга оширилади.

3️⃣-БОСҚИЧ – 1 ноябрь кунидан бошлаб, хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда кунлик 20 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш назарда тутилган. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.

4️⃣-БОСҚИЧ – Мавжуд эпидемиологик вазият сабабли ўрнатилган карантин чекловлари батамом олиб ташлангач, Умра зиёрати пандемиядан олдинги ҳолатдагидек тўлиқ тикланади.

Вазирлик хабарида юқоридаги барча босқичлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси асосида юмшатилиши ёки кучайтирилиши, хорижий давлатлар рўйхати шакллантириши ва тасдиқланиши, зиёратчиларнинг Масжид ал-Ҳарамга махсус онлайн навбат дастури асосида киритилиши эслатиб ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмийлари томонидан белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда ҳамда юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли ва хавфсиз Умра хизматларини тақдим этиш устида жадал иш олиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
CCВ: КОРОНАВИРУСДА ГУМОН ҚИЛИНГАН, ИНФЕКЦИЯ ТАСДИҚЛАНМАГАН, ПНЕВМОНИЯГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР РАСМИЙ СТАТИСТИКАГА КИРИТИЛМАЙДИ

Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан даволанаётганлар сони, хусусан, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар бўйича берилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистик маълумотларига нисбатан танқидий муносабат акс этган баёнотга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз, деб
хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор (ПЗР) тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

Қолаверса, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар авж оладиган куз фасли бошланганини инобатга олсак, турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик “COVID” шифохоналарида, жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда.

Мисол учун, ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд.

Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган.

Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тиббиёт нуқтаи назаридан, шунингдек, юқорида кўрсатилган коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида ўринсиз cаросимага сабаб бўлувчи тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни, шунингдек, фақат расмий маълумотларга таянган ҳолда фикр юритишни сўраб қолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий техникаларни қишки мавсумда фойдаланиш учун тайёрлашни бошлади

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон мажбурий меҳнатни криминализациялаш тўғрисидаги янги қонунларни ҳаётга татбиқ этишда давом этмоқда

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

ХМТнинг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси судьялар, прокурорлар, адвокатлар ва меҳнат инспекторлари учун мажбурий меҳнат қонунчилигини самарали ижро этиш бўйича янги ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш тараддудида.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мажбурий меҳнатга оид меъёрий-ҳуқуқий асослар янгиланиб, модернизация қилиб борилмоқда. Ислоҳотлар мажбурий меҳнат амалиёти хавфини камайтиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига қонунбузарларни янада самарали жазолашга имкон яратади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Зоминда Турк компаниялари иштирокида сайёҳлик мажмуаси яратилади

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Шунга кўра, Тошкент ва Самарқанд ўртасида, Тожикистон билан чегарада жойлашган ва Қозоғистондан унчалик узоқ бўлмаган Зоминда туризмни бутун йил давомида ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Энди минтақадаги турк компанияси билан ҳамкорликда сайёҳлик мажмуасини яратиш ишлари бошланади.

Мажмуани яратишда катта тажрибага эга Туркия компанияси ҳамкорлик қиляпти. Олиб борилган ишлар натижасида, бугунги кунда умумий майдони 700 гектар бўлган ва қиймати 300 миллион доллар бўлган лойиҳанинг бош режаси тайёрланган. Ушбу лойиҳа доирасида минтақада тоғ, спорт, соғлиқни сақлаш ва гастрономик туризм ривожланади.

Зоминда ҳозирда 10 га яқин меҳмонхона ва 100 дан ортиқ меҳмон уйлари мавжуд. Лойиҳа натижасида ташриф буюрувчилар сонини йилига 300 минг кишига етказишга эришилган, деб хабар беради хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги матбуот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Энергетика соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилик - қайта тикланадиган энергия манбалари лойиҳаларини ишлаб чиқишга кучли туртки бермоқда.

Ўзбекистон харитасида келажакда қайта тикланадиган энергия манбалари объектларининг инфографикаси Энергетика вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилоятида 42 та улгуржи истемолчи табиий газ тармоғидан узилди

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилишини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️ССВ коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун профессионал билим зарурлигини айтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев ҳамда Республика вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев муаллифлигида мақола эълон қилди. Унда шундай дейилади:

🔎 «Мамлакатимизда аҳолининг коронавирус билан касалланиш ҳолатларини аниқлашда инфекцияга қарши ҳосил бўлган антитаначаларни аниқлаш ҳамда антиген экспресс тест усуллари қўлланилмоқда. Лекин коронавирус инфекциясига ташхис қўйиш учун ушбу тахлиллар ёрдамчи таҳлил усуллари сифатида ишлатилишини унутмаслик керак.

❗️Якуний ташхис қўйишда “олтин қоида” сифатида полимер занжирли реакция (ПЗР) махсус лаборатория таҳлил натижалари тан олинади. Шунинг учун ҳам статистик маълумотларда фақатгина ПЗР усулида тасдиқланган мусбат натижалар ҳисобга олинади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида коронавирус касаллигига ташхис қўйишда “гумон қилинган” ҳамда касаллик “тасдиқланган” беморлар ўзаро фарқланади. Бу бутун дунёда амал қилинаётган тажриба бўлиб, шифокорларга касалликнинг ҳақиқий ҳолати бўйича тегишли хулосага келишлари учун ёрдам бўлади.

🧪 Айни пайтда юртимизда ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказларида махсус шифокор кўриги, лаборатор таҳлиллар ва заруратга қараб рентген ёки МСКТ текширувлари ўтказилмоқда. Лаборатория усулида тасдиқланган ҳар битта ҳолатни тўлиқ рўйхатга олиш, касалликка чалинганларни ўз вақтида саралаш ва беморларнинг айни пайтдаги ҳолатидан келиб чиқиб, уйда ёки малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган муассасаларга йўналтиришга қаратилади. Саралаш ва тақсимлаш марказларига коронавирус эҳтимоли билан мурожаат қилган, лекин касаллик тасдиқланмаган беморларга ҳам зарур тавсиялар берилиб, ундаги касаллик ташхисидан келиб чиқиб, тегишли тиббиёт муассасаларига йўналтирилади.

📈 Шу билан бирга биз коронавирусдан ташқари бошқа юқумли касалликлар билан оғриган беморлар ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Ҳозирги кунда аҳолида мавсумий ўткир респиратор инфекциялар (грипп, рино ва аденовирус), шу билан бирга бактериал пневмония ва юқумли бўлмаган касалликларда ҳарорат кўтарилиши мумкинлигини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

🔘 Коронавируснинг тарқалиши, уни аниқлаш ва даволаш бўйича умумий манзарани тўлиқ тасаввур қилиш ва баҳолаш учун профессионал тиббий билимга эга бўлиш керак. Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги пандемия вазияти ҳақида билдирилаётган турли фикрлар, айрим мутасаддиларнинг асосланмаган хулосаларига ҳам айнан шундай профессионал билимнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

Аслини олганда, пандемияни жиловлашда кўрилаётган барча чоралар жаҳон тажрибаси, халқаро ташкилотлар тавсиялари ва энг асосийси, ярим йилдан ортиқ вақт мобайнида коронавирусга қарши кураш жараёнида тўпланган миллий тажрибага таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

🏥 Ўтган вақт давомида аҳолидан келаётган коронавирус билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлайдиган мобил гуруҳлар, касалликка чалинганларни саралаш ва уларни тиббий ҳолатига кўра тақсимлашга қаратилган марказлар ҳамда касалликни даволаш билан шуғулланувчи шифохоналарнинг узлуксиз тизими яратилганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Мисол учун, айни пайтда бирламчи тизимда 202 та махсус поликлиника, 1352 та мобил гуруҳ кечаю кундуз, дам олиш кунларисиз фаолият юритаётмоқда. Етакчи мутахассислар иштирокида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда коронавирус билан касалланган ўта оғир ва оғир ҳолатдаги беморларнинг ҳолати кунлик онлайн назорат қилиб борилмоқда.

@hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқдилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Президентлар Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон Конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди.

Cостоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Главы государств предметно рассмотрели актуальную двустороннюю повестку, обменялись мнениями по вопросам международной политики и регионального взаимодействия.
Президенты отдельно остановились на развитии событий в Кыргызской Республике. Подчеркнута необходимость скорейшей нормализации ситуации в этой стране в соответствии с Конституцией Кыргызстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter