Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Школы-интерната оперы и искусства бахши в городе Нукусе.
Специализированное учебное заведение начало свою работу в сентябре. Оно рассчитано на 150 учащихся, сюда на конкурсной основе принимаются одаренные выпускники 9-х классов. На сегодняшний день здесь учатся 30 мальчиков и девочек. Им преподают известные мастера искусств и квалифицированные педагоги.
Глава государства побеседовал с учащимися и учителями школы.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣 ЗАРАФШОНДА ҚУВВАТИ 500 МВтДАН КАМ БЎЛМАГАН ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ҚУРИЛАДИ

🟢 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати: электр энергетика тармоғида «яшил энергия» салмоғини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида қисқа маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сонли қарорида белгиланган топшириқлар асосида Навоий вилоятининг Томди туманида (Зарафшон шаҳри ҳудуди) шамол электр станцияси қуриш лойиҳалари режалаштирилган.

2020 йил 8 июнда «Masdar Energy» компанияси билан «Электр энергиясини сотиб олиш» ҳамда «Инвестициявий келишувлар» ҳужжатлари имзоланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 705 млн. АҚШ долларига баҳоланган ва инвестор томонидан тўғридан-тўғри молиялаштирилади.

Ажратилган ер майдонида қўшимча шамол ўлчаш асбобларини ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Мазкур лойиҳа 2024 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон аёллари масаласи - БМТ минбаридан ўзбек тилида янгради

1 октябр куни БМТнинг Нью Йорк шаҳридаги қароргоҳида Хотин-қизлар аҳволи бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг 25 йиллигига бағишланган юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Фолкан Бозкир, БМТнинг Аёллар бўлими раҳбари Фумзиле Мламбо-Нгкука иштирок этдилар.

БМТга аъзо давлатларнинг олий даражадаги вакиллари- президентлар, ҳукумат раҳбарлари, парламент аъзолари, аёллар ва гендер тенглиги масалаларига масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари видео баёнотлар билан қатнашдилар.

Ушбу йиғилишда 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш доирасида гендер тенглиги ва Хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистонда эришилган натижалар сарҳисобини ҳамда бу йўналишда олдимизга қўйилган аниқ мақсадларни тақдим этиш мен учун катта шараф эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналиши

〰️〰️〰️〰️

🔰 10 приоритетов развития Республики Каракалпакстан

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#хушхабар

Газета жамоаси - Халқаро лойиҳа ғолиби

👏"Олмалиқ ҳақиқати" газетаси таҳририяти ижодий жамоаси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган лойиҳада иштирок этиб, Халқаро гранд ғолиби бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда оилавий кооперцияни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириш, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью ООО «Коракалпок балик саноат» в Нукусе.
Предприятие способно заготавливать 200 тонн рыбы и 5 миллионов мальков рыбы, а также производить 5 тысяч тонн корма в год.
Здесь же состоялась презентация проектов по отраслям сельского хозяйства. Глава государства подчеркнул важность создания семейных кооперативов животноводства, расширения птицеводства, принятия мер по снижению цен на мясо.

#Mirziyoyev #safar #korxona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Уларни 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент янги турар жойларнинг шоу-румида бўлиб, уларда яратиладиган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳрининг инфратузимасини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил строящиеся в Нукусе многоэтажные дома и IT-парк, которые намечено сдать в эксплуатацию в 2021 году.
Президент посетил шоурум жилого массива и ознакомился с созданными в квартирах условиями.
Даны указания по улучшению инфраструктуры города Нукуса.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter