Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бошланди.

Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман вакили девонхонаси масъул ходими Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.

"Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил" ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот бермоқда.

Сессияда вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳоким иқрори: "Томди тумани вилоятда охирги ўрин -"қониқарсиз" ҳудудда туришида мен айбдорман"

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, айни пайтда халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

–“Кварц қумини қайта ишлаш ва бойитиш” лойиҳасини амалга ошириш учун етарли электр-энергияси таъминоти мавжуд бўлмаганлиги сабабли “Томдибулоқ Кварц” МЧЖ қийинчиликларга дуч келмоқда, – деди Қ.Алдабергенов. – Юқоридаги йўл қўйган камчиликларимизни жорий йилда такрорламаслик учун олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.

Бу борада, 2020-2021 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурини шакллантиришда асосан диверсификациялашга эътиборни қаратганмиз. Хусусан, туманни 2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида қиймати 401,5 миллиард сўмлик 94 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 770 та янги иш ўрни яратилишига эришилади.

Ушбу лойиҳаларни шакллантиришда асосан саноат соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, қиймати 254,6 миллиард сўмлик 30 та инвестиция лойиҳаси амалга оширишни белгилаб олдик. Шу билан бирга, туманнинг “Томдибулоқ” ОФЙда бўш турган 50 гектар ер майдонида саноат зонасини ташкил этиш ишларини бошлаб юбордик. Ушбу кичик саноат зонасида 7 та импорт ўрнини босувчи йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз.

Қувонарлиси, туманда чорвачилик кластерларини ташкил этиш имконияти мавжуд. Тумандаги 1 миллион 213 минг гектар яйловда 2 та кластер ташкил этилади. Бунда, биргина 2021 йилда 290 минг бош қоракўл қўйлари парваришланиб, натижада 580 тонна жун ва 21 минг дона қоракўл тери етиштирилади.

Ушбу етиштирилган маҳсулотлардан йигирилган ип, гилам ва кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, экспортга йўналтирилади.

Томди тумани вилоятда охирги ўрин -"қониқарсиз" ҳудудда туришида мен айбдорман, деб биламан. Шу йил якунига қадар туманни "ўрта", кейинги йилда яшил ҳудудга ўтказишга ваъда бераман. Агар халқни рози қилолмасак жойимизни бўшатиб қўйишимиз шарт.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🕌Масжидлар сони 2076 тага етди

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита
ахборот хизмати
маълум қилди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг Бухоро вилояти Адлия бошқармаси томонидан "Усмон ибн Аффон" масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Бухоро вилоятидаги масжидлар сони 106 тага етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform