Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган “YER ELEKTRON” тизими орқали юборилган бўш ер майдонини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қабул қилиш жараёни ҳақида инфографика.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Мансур Жумаев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси, шоир

"Мне 29 лет"
Мансур Джумаев - главный специалист Союза писателей Узбекистана, поэт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонга 2020 йилнинг 8 ойида нечта электромобиль олиб келинган?

Мазкур саволга Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати қуйидагича
жавоб берди.

🚗🚙 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 50 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН ТУШУНМОВЧИЛИКЛАР ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ходимлар меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўлаш, шунингдек, уларни санитария-эпидемиологик вазият даврида моддий томондан қўллаб-қувватлаш ҳар қандай соҳанинг асосий ва муҳим вазифалардан бири саналади.

Ҳеч кимга сир эмаски, коронавирус пандемияси шароитида янги ўқув йили бошланиши билан халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда турли ёндашувлар ва тушунмовчиликлар вужудга келмоқда.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилда Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма хат орқали айни вақтда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муаммога айланиб бораётган тушунмовчиликларга аниқ ечим берилди.

Жумладан, иш ҳақи тўловларини амалга оширишда қуйидаги ҳолатлар ва тушунмовчиликларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

‼️коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ўқитувчиларнинг дарс соатлари тегишли мутахассислиги бўйича бошқа ўқитувчиларга вақтинчалик юклатилади ва уларга соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

‼️вақтинчалик ўтилмаслиги тавсия этилган айрим фанлар, шу жумладан жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология ва тарбия фанларидан ўқитувчиларга асосий иш жойидан ойлик тўлиқ тўланади.

Бунда фақатгина ўриндош сифатида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишловчи ўқитувчиларга мазкур фанларни ўтилишига рухсат берилгунга қадар иш ҳақи тўловлари амалга оширилмайди;

‼️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартидаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган айрим фанлар бўйича ўқитувчиларга ажратилган дарс соатлари 2020-2021 ўқув йили учун шакллантириладиган тарификация рўйхатига киритилади ва ушбу соатларга иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

«Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари томонидан тўгарак машғулотлари амалда ўтказилган ҳамда ушбу машғулотларда қатнашган ўқувчилар томонидан бадал тўловлари ҳақиқатда амалга оширилганда, яъни ушбу тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, тўгарак раҳбарларига белгиланган тўловлар амалга оширилади.

Бироқ, ота-оналар бадали тўловидан озод этилган ўқувчилар билан ишловчи тўгарак раҳбарларига иш ҳақи тўловлари ҳеч қандай шартларсиз тўланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни келгусида такрорланишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ йўналишини белгилашга хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Бу
ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида делегация ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Мазкур дедегация таркибида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович, ташриф доирасида Оренбург ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари мутасаддилари иштирокидаги учрашувларда бевосита иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите сегодня, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

Маълумот шрнида, экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн.), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн.), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн.), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн.), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн.) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇮🇹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаковнинг Corriere della Sera (Италия) газетасига интервью берди.

"COVID ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ЎРТАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН"
муаллиф Фариан Сабахи, 21 сентябрь, 2020 йил

«Пандемия Ўзбекистонни тўхтата олмади: биз хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ишлаб чиқариш ва экспортни тезда тиклашга муваффақ бўлдик. Молия вазирлиги вирусга қарши курашиш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 950 миллион евро миқдорида Инқирозга қарши жамғарма ташкил этди. Шу билан бирга, бизнесга 4 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар тўплами қабул қилинди». Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Ўзбекистон пандемияга қандай қарши курашаётганини тушунтириб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

📋 Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

💰 Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
👉 ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

📝 Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича БААнинг "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC " авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC" компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform