Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

Heaven‘s Garden Resort&SPA: Бўстонлиқда замонавий меҳмонхона очилди

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Турон Ресорт СПА” МЧЖга тегишли 300 ўринли “Heaven‘s Garden Resort&SPA” замонавий меҳмонхона мажмуасининг умумий қиймати 50 млрд. сўм бўлиб, шундан 32 млрд. сўм 1-босқичида ўзлаштирилди ва натижада 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати томонидан ташкил этилган инфотур доирасида ОАВ вакилларига маълум қилинишича, бундай саъй-ҳаракатлар туризм соҳасининг иқтисодиётдаги улушини оширади.

Бу йил Тошкент вилоятида 1 трлн. 980 млрд. 600 млн.га тенг 2213 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва монтаж ишлари режалаштирилган бўлиб, етти ой давомида 2211 та манзилда 1 трлн. 232 млрд. 900 млн. сўмлик пудрат ишлари бажарилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЧОДАК КБ: НАТИЖАЛАР ҚУВОНАРЛИ

2020 йилнинг август ойи меҳнат режаларини ортиғи билан бажарган чодаклик кончилар Мустақилликнинг 29 йиллигини ёруғ юз билан кутиб олдилар.

Бу ҳақда "ОКМК" АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Чодакликлар олтин таркибли маъдан қазиб олиш режасини 102,2%га, йил бошидан буён 106,6%га, кон тайёрлов ишлари 103,5%, йил бошидан буён 110%га, эксплоқидирув ишлари 100,9%га, йил бошидан буён 103%га, қазиш ишларини тозалаш 101,2%га, йил бошидан буён 102,8%га, маъданларни қайта ишлаш 102%га йил бошидан буён 100,7%га бажарилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида олиб борилаётган эзгу амалий саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорликда Орол денгизининг қуриган тубида экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида 1 млн 206 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилди.

Айни вақтда ФВВ Ахборот хизмати раҳбари М.Садиков ушбу ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Мўйноқ туманида бўлиб турибди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёдан сайланган сенаторлар “Ўзбеккўмир” АЖга муаммолар юзасидан сўров юборди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Шикоятлар ортидан сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан “Қашқадарё кўмир етказувчи” филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар якунида “Ўзбеккўмир” АЖга сенаторлик сўрови юборилди.

Қайд этилишича, “Ўзбеккўмир” АЖ ўз монопол мавқеcидан фойдаланган ҳолда етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатиб олган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат.

Ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар камида кўмирнинг сифати уч баробарга пастламоқда.

Боз устига, кўмирнинг нархи ҳам қиммат. Бир тонна кўмир брикети 412,5 сўм бўлса, БР-2 маркаси 300,3 сўмдан сотилмоқда.

Сенаторлар “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига сифатли кўмир маҳсулотларини етказиб берилиши юзасидан юборилган сўровга жавоб кутмоқда.

Маълумот учун, вилоятда 649 895 та қаттиқ ёқилғи истеъмолчилари бўлиб, шундан 629 189 таси аҳоли, 23 706 та бюджет ташкилотларидир. Айни вақтгача Ангрен кўмир конидан 8 003 тонна кўмир маҳсулотлари 2623 тонна БР-2 маркали ва 5380 тонна БОМСШ (брикет ишлаб чиқариш учун хом ашё) келтирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Ўзгараётган Пойтахтнинг 33 намунаси

RU: 33 примера меняющейся столицы

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда абитуриентлар кетаётган енгил автомобиль ЙТҲга учради

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Барча ҳайдовчи ва абитуриентлардан йўлларда ҳаракатланганда шошқалоқлик билан белгиланган қоидаларни четлаб ўтмасликларини, тезлик меъёри, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззах вилояти ҳокимлигида “Пахта - 2020” йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати
маълум қилди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, республика “Агросервис МТП” вакиллари, сектор раҳбарлари, вилоят ташкилотлари, корхоналари ҳамда кластерлар раҳбарлари иштирок этдилар. Йиғилишни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Жиззах вилоятида жорий йилда 2 минг 170 та фермер хўжаликлари томонидан 78 минг 100 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, бу майдонлардан жами 219 минг 400 тонна ҳосил йиғиштириб олиш кўзда тутилган.

Тадбирда республика Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов мажбурий меҳнатга умуман йўл қўймаслик зарурлигини уқтирар экан, бу йўналишда хато ва камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✈️ "Uzbekistan airways" АЖ Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Ҳафтасига бир марта:

4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари,
10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари,
11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари,
14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.

Тошкент-Стамбул-Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 и 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.

Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар, албатта, коронавирусга сўнгги 72 соатда тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак. Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бугун 143 нафар абитуриент тестга келмади

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати вилоятда тест синовларининг 2-куни ҳақида қуйидагиларни
маълум қилади:

Тест синовларининг иккинчи кунида жами 4020 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 3874 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 143 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 1 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Бугун 2 нафар абитуриентлар тест синовидан четлаштирилди. Уларнинг 1 нафари уяли телефонни яширин олиб киришга уринган. 1 нафари тест саволларини кўчириб олиб чиқимоқчи бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ОЛИЙ ТAЪЛИМ МУAССAСAЛAРИГA КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛAРИНИНГ БИРИНЧИ КУН НAТИЖAЛAРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

📲 2-сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Дўстлик боғи: Дарахтларга дрон воситасида ишлов берилмоқда

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Зоология институти, Ўрмон хўжалиги институти, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университети мутахассислари “Дўстлик” боғида (собиқ “Бобур” боғи) ўрмон патологик текширувини ўтказдилар. Текширув дарахтларнинг 20 фоизга яқини ҳашарот-зараркунандалар билан зарарланганлигини кўрсатди. Уларнинг юқиш даражаси 80 дан 100 фоизгача.

Умуман олганда, пойтахтнинг кўплаб баргли ва игна баргли дарахтлари ҳашарот-зараркунандалар билан касалланган: унсимон қурт (Pseudococcidae, игна баргли дарахтларни зарарлайди) ва шаҳар мўйловдори (Aeolesthes sarta, баргли дарахтларни зарарлайди) ва бошқалар.

2020 йил 3 сентябрь куни худди шу боғда Давлат экология қўмитаси ва Тошкент давлат аграр университети ходимлари ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситаларини учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида пуркаш бўйича тажрибалар ўтказдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔘 Ваҳима ва миш-миш мутлақо бехабарлик ортидан пайдо бўлади.

▪️Сўнгги кунларда Косонсой тумани Ҳуррият маҳалласида қандайдир номаълум шахс кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томда қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Бир неча кундан буён аҳоли тинчи бузилган. Ҳаттоки аёллар ва болалар кечаси кўчага чиқишга қўрқиб қолишган. Ачинарлиси ҳақиқатга тўғри келмайдиган, асоссиз миш мишлар яшин тезлигида бутун туман бўйлаб тарқалиб кетди.

Айни дамда туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу суриштирувлар натижасида шу аён бўлдики шов шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмас. Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш....) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ‼️

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Денов туманидаги мактабларда янги 2020-2021 ўқув йили бошланиши мунсобати билан карантин қоидаларига риоя қилиниши мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хусусан, тумандаги 53-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни хоналарга олиб борувчи йўлакчалар синфлар учун алоҳида қилиб белгиланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform