Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❇️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокида 22 та туман-шаҳар ҳокимлари Юқори Чирчиқ туманида бўлишди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жорий йил туманда 544 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, пандемия даврига қарамай ўтган 6 ойда уларнинг 230 дан ортиғи ўз фаолиятини бошлади.
Инқирозга қарши кўрилган чора-тадбирлар, хусусий бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида, биринчи ярим йилликда бюджет тушуми 95 млрд. 979 млн. сўм ўрнига 97 млрд. 492 млн.сўмга, яъни 101,6 фоизга бажарилди.
Шу боис, вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари мазкур тажриба билан яқиндан танишиш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидаги тадбиркорлик субъектларида бўлишди, шунингдек, ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини кўздан кечиришди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Молия вазирлиги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам тўловлари тўғрисида маълумот берди.

❗️2020 йил сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам тўланади:

1) 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар рўйхатига киритилган ("темир дафтар”);

2) 16 ёшга тўлмаган болалар, пенсия олган оилалардан ёки боқувчисини йўқотганлик учун нафақа;

3) 16 ёшга тўлмаган ногирон болалар.

❗️Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам тўланади. Яъни, агар оилада 16 ёшгача бўлган 3 бола яшаса, уларга 1,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Ўн олти ёшгача бўлган болалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақа олувчи оилалардан, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базасида мавжуд (улар тегишли ойлик нафақалар олувчилар ҳисобланади).

Шу муносабат билан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномалар тақдим этиш орқали уларнинг мақомини тасдиқлаш бундай эҳтиёж йўқлиги сабабли йўқолади.

Мисол учун, агар ногирон боласи мавжуд бўлган оила ҳар ойда 466,6 минг миқдорида ногиронлик нафақасини олган бўлса. жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу оила қўшимча 500 минг сўмни олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги 6038-сонли Фармони билан 2020-йил 1сентябрьдан бошлаб болаликдан ногиронлиги сабабли бериладиган энг кам нафақа 10 фоизга оширилиб, 513 минг сўм миқдорида белгиланганлигини ҳисобга олиб, ушбу оила сентябрь ойида фақат 1 млн. 13 минг сўмни (513 + 500 = 1013 минг сўм) олади.

"Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи болаларга нисбатан бу рўйхатлар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан биргаликда шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланган.

16 ёшгача болалари бўлган ва "темир дафтари"га киритилган барча оилалар 2020 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни тасдиқловчи қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этмасдан бир марталик моддий ёрдам оладилар.

Шу билан бирга, "темир дафтар" рўйхатига киритилган оилаларнинг фарзандларига бир марталик моддий ёрдам тўлашни пенсия жамғармалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловининг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси олган оилаларда яшовчи болаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик моддий ёрдам берилгандан сўнг амалга оширилади.

❗️Бир марталик моддий ёрдамни нақд пулда ёки пластик карточкаларга тўлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қабул қилувчиларнинг фикрини ва ҳар бир алоҳида ҳудудда пластик карталардан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Мактабларга дезинфекция воситаларини ўқитувчилар эмас, маҳаллий ҳокимликлар етказиб беради

Ижтимоий тармоқларда пандемия шароитида мактаб фаолиятини ташкиллаштириш учун ўқитувчилардан талаб этилаётган турли санитария-гигиена воситалари акс этган рўйхатлар тарқалмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мазкур масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиш бўйича мутасадди вазирликларга топшириқлар берилди. Мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлашга эса вилоят ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, хусусан тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шу сабабли мактабларда таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчилар томонидан харид қилинмаслигини, ота-оналар томонидан эса фақатгина фарзандининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этишлари учун тиббий ниқоб ва шахсий антисептиклар билан таъминланишини маълум қиламиз.

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларга пирометр, дезинфекция воситалари, дозаторлар ҳамда антисептиклар марказлашган холатда етказиб берилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ХУШХАБАР: Қарши халқаро аэропорти орзу лайнерини кутиб олди.

Бугун Қарши аэропорти Boeing 787 орзу (dreamliner) ҳаво кемасини кутиб олди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ушбу ҳаво кемаси бугунни ўзида яна 238 нафар йўловчи билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига учиб кетди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Texnikumlar qabuli (контракт).pdf
2.4 MB
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили учун ТЕХНИКУМларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Эркинжон Турдимов: Ижтимоий тармоқлар - корхоналар фаолияти барометри

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Jizzakh Petroleum компанияси минтақада ноёб бўлган газ-кимё мажмуасини ишга туширади

Бу ҳақда Зарбдор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Бундай миқёсдаги кимёвий комплекс ва техник имкониятлар МДҲ минтақасида тенгсиздир. Завод Бухоро вилоятида қуриб ишга туширилади. Завод ишга тушиши билан табиий газни юқори қўшимча қийматга эга бўлган экспортга йўналтирилган газ кимёвий маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали монетизатсия қилиш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақадаги энергия этакчиси сифатидаги ролини кучайтиради.

Лойиҳа ишга туширилиши билан йилига 500,0 минг тонна бўлган янги замонавий олефин заводи 1,5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлайди ва жаҳон иқтисодиётининг кўплаб тармоқларида ишлатиладиган юқори сифатли полимерларни ишлаб чиқаради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Маданият вазири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилган ижодий имтиҳон жараёнлари билан танишди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича 20 та бакалавриат таълим йўналишларига 1025 нафар абитуриентни талабаликка қабул қилади.

Жорий йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таълим олиш учун 15387 нафар абитуриент ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилди. Шундан 3767 нафари 17 та йўналиш бўйича ижодий имтиҳон топширади.

Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилаётган ижодий имтиҳонларда қатнашиб, талабаликка номзод ёшлар билан суҳбатлашди ва уларнинг санъат соҳасига бўлган қизиқиши ва истеъдодини баҳолаш жараёнида ёшлардан умиди катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқлардаги ҳолат юзасидан Давлат тест маркази ахборот хизматининг расмий маълумоти

Бугун ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жараён назорат қилинмаяпти деган мазмунда эътирозлар билдирилди.

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Давлат тест маркази томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланди. Ҳозирда ҳолат бўйича Давлат тест марказида барча маълумотлар мавжуд.

Бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

Шу ўринда барча абитуриентларни огоҳликка чақириб, тест синовлари назоратга олинганини инобатга олган ҳолда, абитуриентлардан турли қиғир йўллардан эмас, балки тўғри йўлдан боришларини ва тест синовларида ўз билимларига ишонган ҳолда иштирок этишларини сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform