Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкент ва Қибрай туманлари аҳолисининг пойтахт марказига етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган 2,2 км қисми 6 қаторли қилиб, чорраҳаларда эса йўл 92 метргача кенгайтирилган.

Қайд этилишича, бу Аҳмад Дониш, Амир Темур, Боғишамол каби кўплаб кўчалардаги тирбандликни камайтиради. Тошкент ва Қибрай туманлари аҳолисининг пойтахт марказига етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради. Янги трассада бир кунда 60 мингтагача транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин.

Кўчанинг ўртасидаги яшил ҳудуд ва кўча бўйларидаги дарахтлар сақлаб қолинган. 1850 та манзарали дарахт кўчати экилган. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, майсазорлар ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.
Коронавирус пандемияси уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини сўраб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил сквер "Шахидлар хотираси".
У символического надгробия прочитаны суры из Корана в память о жертвах репрессий. Состоялась беседа с представителями старшего поколения, религиозной сферы и творческой интеллигенции.
Пандемия коронавируса унесла жизни более трехсот наших соотечественников. В ходе церемонии были прочитаны суры из Корана в память об ушедших от болезни, выражены пожелания скорейшего выздоровления зараженным.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Давлатимиз раҳбари Мустақилликнинг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Олий Мажлис, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Площадь Мустакиллик и возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Глава государства поздравил собравшихся с 29-й годовщиной Независимости нашей страны.
Цветы к подножию монумента возложили также представители Олий Мажлиса, Администрации Президента, Кабинета Министров, министерств и ведомств, общественности столицы.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #maydon #monument

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
30 август куни Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 57 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, Фатҳулла Маъсудов 1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси бўлган.

1986-1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлайди.

1999 йили "Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кўксарой қароргоҳида байрам тадбири бошланди

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бошланди. Бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илм-фан фидойилари, фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Президент:
- Ўқитувчиларнинг ойлигини, албатта, 1000 долларга етказамиз;

- "Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилмоқда".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
– Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар обрўйини янада юксалтириш керак. Шундагина бугунги 1-синфдаги фарзандларимиздан 15-20 йил ўтиб, албатта, Улуғбек, Беруний, Ибн Синолар етишиб чиқади. Мен бунга албатта ишонаман, – деди Президент.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳеч ким, ҳеч қачон унутмаслиги керак, қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имкониятлар талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбари олий ўқув юртига ҳужжат топширган йигит-қизларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишида омад ва зафарлар тилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform