Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бугун, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, фидойи ва жонкуяр раҳбар, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Карим Жамалович Камалов 65 ёшида оламдан ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бектемир туманининг имкониятлари жуда катта

Шавкат Мирзиёев: Бектемирский район обладает огромными возможностями

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон шаҳар ва Олтинкўл туманидаги 9 та маҳаллада қурилиш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманларида жойлашган 9 та маҳаллада ўтган давр мобайнида қурилиш бунёдкорлик ишлари жадал суратларда олиб борилди. Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуроний отахонлар маҳалла фаоллари билан учрашиб самимий мулоқотда бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки мазкур маҳаллалардаги йўллар асфальтланди, эскирган симёғочлар янги ва замонавий темир-бетон таянчларга алмаштирилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди ва газ таъминотини яхшиланди. Бундан албатта, маҳаллий аҳоли мамнун.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

Ёш болаларингизни эътиборсиз қолдирманг!

Видеоролик вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танлови эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

📖 Энг яхши дарслик;
📖 Энг яхши ўқув қўлланма;
📖 Энг яхши услубий қўлланма.

Танловга илмий, услубий, ижодий ишлар 2020 йилнинг 20 августидан 20 сентябрига қадар қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️
БAТAФСИЛ:👇
https://til.gov.uz/uz/news-and-announcements/news/104

Танлов Низоми: 👇
https://til.gov.uz/uz/literature/guide/4

📢 Қўшимча маълумотларни
https://www.til.gov.uz сайтидан, вазирликнинг https://t.iss.one/eduuz телеграм каналидан ёки ташкилий қўмитанинг (71) 246-16-24 телефони орқали олишингиз мумкин.

Манзил:
👉
https://til.gov.uz/uz/
👉
https://t.iss.one/dtrdep

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Ер геопортали орқали космик суратлар асосида ер ресурслари хатловдан ўтказилди

Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туманларнинг маъмурий чегарасидаги ер майдонлари таҳлил қилинганда, Кармана туманида 4517 гектар, Зарбдор туманида 4156 гектар, Қизириқ туманида 2965 гектар, Бухоро туманида 2524 гектар, Зафаробод туманида 1936 гектар, Қуйичирчиқ туманида 1428 гектарга умумий ерлари ер ҳисоботига нисбатан кўп эканлиги аниқланди.

Туманларнинг қишлоқ хўжалиги ерлари кўриб чиқилганда, Муборак туманида 23121 гектар, Нишон туманида 19965 гектар, Когон туманида 9131 гектар, Музработ туманида 8829 гектар, Зафаробод туманида 7005 гектар, Пскент туманида 6301 гектар, Зарбдор туманида 4090 гектар, Нурота туманида 3950 гектар, Кегейли туманида 2733 гектар, Бухоро туманида 2083 гектарга қишлоқ хўжалиги ерлари кўплиги аниқланди.

Ғузор туманида 10691 гектар, Каттақўрғон туманида 10691 гектар, Нурота туманида 10519 гектар, Янгиобод туманида 3799 гектар жами экин ерлар, шу жумладан, Муборак туманида 5916 гектар, Зарбдор туманида 2507 гектар, Янгиобод туманида 2358 гектар, Ғузор туманида 1849 гектар, Зафаробод туманида 1346 гектар, Қибрай туманида 1050 гектар, Қуйичирчиқ туманида 914 гектар суғориладиган экин ерлар кўплиги аниқланди.

Қўшработ туманида 1286 гектар, Кармана туманида 894 гектар, Хўжаобод туманида 871 гектар, Юқоричирчиқ туманида 802 гектар, Бўка туманида 491 гектар, Самарқанд туманида 312 гектар майдонда асоссиз равишда боғлар барпо этилиши, шунингдек, уларни ҳар хил қурилишларга ҳамда томорқаларга бериб юборилиши оқибатида суғориладиган экин ерлар камайиб кетганлиги аниқланди.

Каттақўрғон туманида 9776 гектар, Қўшработ туманида 9360 гектар, Ғузор туманида 7865 гектар, Қизириқ туманида 5953 гектар, Қоракўл туманида 4721 гектар, Кегейли туманида 4649 гектар, Самарқанд туманида 4348 гектар, Нишон туманида 3263 гектар, Нурота туманида 3049 гектар, Қўшкўпир туманида 2831 гектар, Янгиобод туманида 2655 гектар, Пскент туманида 2429 гектар, Муборак туманида 2118 гектар, Музработ туманида 1929 гектар, Юқоричирчиқ туманида 1737 гектар, Данғара туманида 1703 гектар, Чиноз туманида 1610 гектар, Кармана туманида 1651 гектар, Норин туманида 1416 гектар, Сайхунобод туманида 1182 гектар, Косон туманида 1155 гектар, Бўка туманида 1144 гектар, Қибрай туманида 1020 гектар, Оққўрғон туманида 1010 гектар ер майдонлари аҳоли томонидан қатор йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгалланиб олиниши оқибатида томорқа ерлар кўпайганлиги аниқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун Бухоро шаҳридаги “Шарқ” бош бекатидан карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена меъёрларга амал қилган ҳолда “Бухоро шаҳри - Етти пир зиёратгоҳлари” йўналишида транспорт қатнови бошланади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

"ARK TRAVEL" МЧЖ
га тегишли замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобус ва микроавтобуслар саёҳатчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Бухару для участия в траурных мероприятиях в память о государственном и общественном деятеле Кариме Камалове, исполнявшем обязанности хокима Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.
Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения исполнявшего обязанности хокима Бухарской области государственного и общественного деятеля Карима Камалова на кладбище "Хазрати Имам" в городе Бухаре.
В честь покойного были прочитаны суры из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter