Hudud Inform
8.32K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати: Камбағал ва ишсиз фуқаролар замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

Президент Фармонига кўра:

👉 ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Хусусан:

👉 30 август (якшанба) – календар бўйича дам олиш куни;
👉 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
👉 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.

29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул-2020

Обиджон Ҳамидов
, Бухоро давлат университети ректори:

- Ишга кирмоқчи бўлган педагог-кадрлар дастлаб университет ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши иштирокида синов дарсларини олиб боради.

Интервью Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирусдан вафот этган бемор фақатгина мутахассислар назоратида дафн этилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

Интернет тармоғида шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда ўша ходимга нисбатан чора кўрилади.

—Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Вазирлик мутасадди вакили пандемияни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан зарур бўлган барча чоралар кўрилаётгани, шундай шароитда юртдошларимизни турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликка чақирган. Шунингдек, асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодони ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Индонезия Джоко Видодо с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Indoneziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуаси

Обновляющийся Узбекистан: комплекс "Сузук-ота" в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Навоий_вилояти

Кобул Турсунов ўз иш фаолиятини давом эттиришга киришди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

К.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

–Хусусан, пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир, – дея қатъий таъкидлади К.Турсунов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан Республика ҳудудида 2020 йилнинг 7 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қашқадарё вилоятида замонавий чорвачилик лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда

📌 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятида замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш бўйича қиймати 235,437 млрд сўмлик 73 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг.

Caвол. Карантин қоидалари юмшатилди. Мени корхонага ишга чиқишимни айтишди. Лекин ҳали боғчалар очилмади. 5 ёшли болам бор. У билан корхонага ишга борсам бўладими? Бу фарзандим соғлиги учун ҳавфли эмасми?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолияти такомиллаштирилади

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
Хоразм, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида Президент Фармонига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга пул маблағлари тарқатилмоқда.

Видеоматериал Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзгидромет" маркази ахборот хизати маълумотига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми ғарбий оқим таъсирида бўлади, мамлакатимизга Каспий денгизи устида шаклланган кам нам ва нисбатан салқин ҳаво киради.

Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида шу кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Мамлакатимизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Бутун республика бўйича ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Эртага ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача, жанубда 34-37 даражагача пасаяди.

19 августдан атмосферадаги ғарбий оқимлар жануби-ғарбий оқимлар билан алмашади. Республикамиз ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кўтарилади.

19-21 августда бутун республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ҳарорат бироз кўтарилади.

Агар 19 августда кундузги ҳарорат 28-33 даража атрофида бўлса, 20-21 август кунлари кундузи ҳаво 34-37 даражагача исийди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform